Bo'lim: Muborak kun
Jahon, qardosh turkiy xalqlar va o’zbek tarixi, ilm-fani, adabiyoti va san’ati tarixidagi qutlug’ sanalar
Usmon Azim. «Dars» kitobidan she’rlar & Ibrohim Haqqul. G’ussali yurak — yolqinli yurak
Ўзбекистон халқ шоири Усмон Азимни 65 ёшга тўлгани билан чин дилдан қутлаймиз!
Мана, Усмон Азимнинг чоп этилган “Сайланма”си. Китобдаги аксарият шеърлар яхши таниш – олдин ҳам ўқилган шеърлар. Лекин улардаги ҳиссиёт ўша-ўша: жўшқин ва табиий. Эҳтирос ўша: ёниқ ва шиддатли. Фикр шамойили деярли ўзгармаган: ишончбахш ва муросасиз. Davomini o'qish
Nurulloh Muhammad Raufxon. Ustoz & Murtazo Qarshiboy. Haqiqiy Boysun
10 август — таниқли адиб ва кинодраматург Эркин Аъзам таваллуд топган кун
Нуруллоҳ Муҳаммад Рауфхон: Эркин аканинг ёзувчилигини агар бир оғиз сўз билан таърифлаш лозим бўлса, мен самимийлигига алоҳида урғу берган бўлардим. У самимий ёзувчи — шу билан бирга ҳамма нарса айтилган бўлади! Муртазо Қаршибой: Ёзувчига хос самимият унинг қаҳрамонлари мисолида яққол кўриниб туради. Шоир Хуршид Даврон бир пайт “Эркин аканинг ҳикояларини ўқисам, унинг ўзи билан суҳбатлашгандек бўламан” деган эди. Бу — ана шу самимият эътирофи, десак муболаға бўлмас. Davomini o'qish
Vasiliy Shukshin. Quyosh, chol va qiz
25 июль — атоқли рус адиби Василий Шукшин таваллуд топган кун
Ҳикояда ҳамма нарса тушунарли, ҳатто ундан ҳам зиёд бўлишини истайман… Адабиётда ҳамма вақт қандайдир спорт мусобақасига ўхшаган ҳолат бор. Қани ким ихчамроқ ёзади? Ким мураккаброқ! Ким журъатлироқ! Ҳолбуки, адабиёт – ҳақиқатдир. Кашфиётдир. Унда ким дадил-у, ким мураккабу, ким эпикроқ – бунинг ҳеч аҳамияти йўқ. Ҳақиқат борки, адабиёт бор…(Василий Шукшин) Davomini o'qish
Bobomurod Erali. She’rlar
Бугун шоир ва адабиётшунос олим Бобомурод Эрали 50 ёшга тўлди. Қутлаймиз!
Шеър туйғу ва дард ҳосиласидир, деган гап бор. Асл ва тоза шеърни ўқиганда унда ўз туйғуларингиз, армонларингиз, севинчларингиз аксу садосини кўрасиз, олис-олисда қолган хотираларнинг изтиробли ва азиз суратлари кўз ўнгизгизда қалқийди (Хуршид Давроннинг Бобомурод Эралининг «Тунги сайр» тўпламига ёзган сўзбошисидан. Уни мана бу саҳифада ўқинг). Davomini o'qish
Ramazoni Sharif qutlug’ kelsin
Бу ойнинг хусусиятларидан бири Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ушбу ҳадисларида мужассамдир: “Ким иймон ила, савоб умидида Рамазон рўзасини тутса, унинг ўтган гуноҳлари кечирилади. Ким иймон ила, савоб умидида Рамазон кечаларининг маълум бир қисмини таровиҳ намозини ўқиш билан ўтказса, унинг ўтган гуноҳлари кечирилади. Ким иймон ила, савоб умидида Қадр кечасини тоат-ибодатда ўтказса, унинг ўтган гуноҳлари кечирилади” Davomini o'qish
Bolalarga beraylik dunyoni

1 июнь — халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни
Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан жаҳон шеъриятининг энг ёрқин вакилларининг болаларга бағишланган шеърларини тақдим этамиз. Бугун, ҳеч бўлмаса, фарзандингизни ўпиб қўйишни унутманг. Davomini o'qish
Mirtemir. Muhabbat qo’shiqlari
30 май — устоз Миртемир таваллуд топган кун
Куни-кеча атоқли шоир Миртемирнинг «Сурат» достонини тақдим этганда «Бу лирик қисса ўзбек муҳаббат шеърияти хазинасининг энг тўрида турган асарлардан бири десам, хато қилмайман», деб ёзган эдим. Шу билан бирга устоз шоирнинг муҳаббатга бағишланган шеърлари ҳам ҳанузгача ёш қалбларни ҳаяжонга солиб келаётганига гувоҳ бўларканман, уларнинг келгуси асрлардаям тилларда ва дилларда жаранглаб туришига ишонгим келади… Davomini o'qish
Orziqul Ergash. Najot farishtasi.
Кўп ўтмай қандайдир маърака қилдик. Ҳайтовур домланинг омон қолганликлари шукрига худойи қилгандик, чамаси. Шунга домла ўша жувонни ҳам айттириб келдилар. Исми Санобархон эди. Кўҳликкина… Ҳа, эсладим, худди сизга ўхшаб кетадиган яхшигина жувон эдилар… умримда биринчи марта кўриб турибману, кўзимга шундай иссиқ чалинадики, ўз синглимдек бағримга босдим. Davomini o'qish
‘Umr daftari’ turkumidan: Mirtemir. 3 qismli videofilm. Xurshid Davron kutubxonasi
30 май – Устоз шоир Миртемир таваллуд топган кун.
Устоз шоир Миртемир шеърларига қулоқ тутган киши турли-туман кишиларнинг товуши, сойлар ва дарёларнинг шовқини, ҳайвонлар ва қушларнинг овозларини эшитмай иложи йўқ. Миртемир домла шеърларида фақат ўз қалбининг тароналарини эмас, балки сойлар ва дарёлар, қушлар ва ҳайвонларнинг ҳам қувноқ ё ҳазин нолаларини-да шеърият мухлисларига етказишга интилди. Davomini o'qish
Xurshid Do’stmuhammad. Tog’ay Murodning sirli dunyosi.

Тоғай Мурод шахсини, Парвардигор унга ато этган феъл-атворни тушуниш керак эди! Бир йилдан ортиқроқ у билан бирга ишлаб, уни яқиндан кузатгачгина у ҳақдаги илгариги тасаввурим ўзгарди. Йўқ, Тоғай Мурод бошқаларга беписандликни, кибр-ҳавога берилишни ҳам билмас экан. У ўз дунёсида яшайдиган, ўша дунёсини сира тарк этолмайдиган, борди-ю, иттифоқо ўзини жисман ўраб турган муҳитга қайтгудай бўлса, албатта, кимгадир маъқул келмайдиган, ҳатто ғайритабиий муомала қилиб қўйиши аниқ эди. Davomini o'qish
Tilak Jo’ra. Munojoti Mansur & Dostondan audioparcha

Тилак Жўра шеърлари ўзидай содда ва мазмунли эди. У шеърни кўз-кўз қилмас, бозорга олиб чиқмас, неки юраги буюрса шуни ёзарди. Шу боис шеърлари ҳамон тоза, ҳамон юракка яқин. Юрт соғинчи, дўст соғинчи, онаизор ва гўзал ёр соғинчи унинг севган мавзулари эди. Ой, қуёш, буғдой, бедана, ток нарти, бедазор — унинг хуш кўрган ташбеҳлари эди. Davomini o'qish

