
Ўзбек адабиёти билан шуғулланиш — шарқшунос бўлиш, Шарқ адабиёти анъаналари, нозик ифодаларини ўзгача фаросат билан илғай оладиган, машаққатли меҳнатни кўнгил фароғати деб ҳисобловчи маърифат ошиғи бўлиш демакдир. Ботирхон Валихўжаевда бу фазилатлар мужассам эди. Унинг илмий муваффақиятларининг тагзамини шунда. Воқеан, бу фазилатлар Ботирхон акага отамерос, чунки у кишининг отаси Набирахўжа Валихўжаев жадидлар муҳитида тарбияланиб, Самарқандда мактаб ва маориф ташкилотчиларидан бири сифатида фаолият кўрсатган эди. Донишманд ота фарзанди кўнглида улуғ Шарқ шеъриятига меҳр уйғотди… Davomini o'qish











