2 may — Atoqli tojik shoiri Mirzo Tursunzoda tavallud topgan kun.

Ashampoo_Snap_2017.04.29_14h27m28s_002_.png   МИРЗО ТУРСУНЗОДА [1911.19.4 (2.5), Тожикистон, Регар тумани Қоратоғ қишлоғи —1977.27.3, Душанба] — тожик шоири ва жамоат арбоби. Тожикистон халқ шоири (1961). Меҳнат Қаҳрамони (1967), Тожикистон ФА академиги. (1951). Тожик драматургиясининг асосчиларидан бири. Дастлаб эски мактабда, кейинроқ янги усулдаги мактабда таҳсил олган. Тошкентдаги тожик пед. билим юртида ўқиган (1930). «Комсомоли Тожикистон» газетасида бўлим мудири, масъул котиб, сўнгра Хўжанд мусиқали театрида адабий эмакдош. Davomini o'qish

2 may — Taniqli shoira Xosiyat Bobomurodova tavallud topgan kun. Qutlaymiz!

123
Бутун умримни парвона каби СЎЗга уриб, СЎЗ излаб ўтказибман. Қувончларимдан, ғамларимдан сўз терибман. Билмадим, мен сўзники бўлдимми, ё сўз меники бўлдими? Хато қилдимми, тўғри йўл танладимми… Davomini o'qish

Yannis Ritsos.She’rlar (1).

088

Дунёга машҳур юнон шоири, кўплаб халқаро адабий мукофотлар соҳиби   Яннис Рицоснинг юзга яқин шеърий китоби нашр этилган. Шоирнинг қадимий юнон миф ва афсоналари асосида ёзган достонлари, хусусан,»Орест», «Филоктет» каби 20 аср юнон адабиётиниг етук намуналари саналади. Мана бу саҳифадаям шоир шеърларини ўқишингиз мумкин. Davomini o'qish

Uilyam Shekspir. Sonetlar. Jamol Kamol tarjimalari

Ashampoo_Snap_2017.01.01_22h18m20s_004_.png     Уильям  Шекспирнинг  1592—1600 йилларда ёзилган сонетлари   Уйғониш даври шеъриятининг гултожларидан бири сифатида тан олинган. Жаҳон лирикасининг буюк намуналари қаторидан ўрин олган бу сонетлар  лирик каҳрамоннинг  маҳбубага нисбатан муҳаббат туйғуси ва изтироблари тасвир этилган. Шекспирнинг сонетлари ўзбек тилига Юсуф Шомансур, Жамол Камол ва Хуршид Даврон томонидан таржима қилинган. Davomini o'qish

Tursun Ali. El shonini kuylagan shoir.

0987

26 апрел — Ўзбекистон халқ шоири Муҳаммад Юсуф таваллуд топган кун

Унинг шеъриятдаги ростгўйлигидан ҳайратландим. Зотан, у барча шеърларида рост куйлашга интилган. Шунинг учун эл назарига тушган, эл ардоғида бўлган. Шунинг учун ҳам Муҳаммад Юсуф хулқидан, қонидан, юрагидан яралган шеър – Муҳаммад Юсуф бўлиб қолган. Davomini o'qish

Ibrohim Haqqul. She’riyat — dard va umid demak.

667

Атоқли шоир Жамол Камолни муборак 75 ёши билан табриклаймиз!

Жамол Камол (Камолов Жамол; 1938.26.4, Шофиркон тумани) — Ўзбекистан халқ шоири (1992). Бухоро педагогика ин-тининг филология ф-тини тугатган (1959). Ўзбекистан Ёзувчилар уюшмаси Бухоро вилояти бўлимида масъул котиб (1970—72), Ўзбекистан ФА Тил ва адабиёт ин-тида аспирант ва илмий ходим (1972—86). Лирик шеър тузилиши бўйича илмий тадқиқот олиб борган. Faфур Ғулом номидаги Жамол Камолнинг илк шеърий тўплами «Олам кирар юрагимга» 1968 й.да нашр этилган. «Чўққиларга ёғилди ёғду» (1970), «Тош туғёни» (1972), «Ҳасан ва ой» (1974), «Қуёш чашмаси» (1975), «Қадаҳ» (1978), «Достонлар» (1980), «Сувайдо» (1982), «Умидли дунё» (1988) каби шеърий тўпламларига кирган шеърларида мумтоз шеърий анъаналар б-н замонавий шеърий жараён ўзаро уйғунлаштирилган. Жамол Камол француз мумтоз адабиётининг намояндаси Буалонинт «Шеърий санъат» асарини, озарбайжон шоири Бахтиёр Ваҳобзоданинг Муҳаммад Фузулий ҳақидаги «Шабиҳижрон» достонини, Шекспир, А. С. Пушкин, Я. Райнис асарларини, Жалолиддин Румий, Сотим Улуғзода сингари адибларнинг сара асарларини узбек тилига таржима қилган. Davomini o'qish

Ulug’bek Hamdam. To’rt hikoya.

234Ёзувчи Улуғбек Ҳамдам асарларини ўқир экансиз, унинг ижодидаги бир жиҳат алоҳида эътиборни тортади. Бу асарларни шунчаки ўқиш мумкин эмас, чунки ҳар битта жумла — ребус, ортида бир дунё фикр ётади. Уларни тушуниб етиш учун ҳар бир жумланинг калитини топишга, мағзини чақишга тўғри келади. Акс ҳолда қониқиш ҳиссини туймайсиз. Асарларни тушуниш йўлида ўқувчидан нафақат кенг дунёқараш, тафаккур, балки, ғайри оддий қарашга ҳам эга бўлиши талаб этилади. Davomini o'qish

Bahodir Karim. Ulug’bekning dil izhori.

1-UH
24 апрел — адиб,шоир,адабиётшунос олим Улуғбек Ҳамдам таваллуди куни.

   Улуғбек Ҳамдам насрий, назмий, адабий-танқидий асарлари билан, улардаги теран ҳис-туйғулари, кенг фалсафий фикрлари, адабиёт илмига фойдали мулоҳазалари билан, энг муҳими, адабиётга садоқати ва фидойилиги билан адабиёт муҳибларининг, илм аҳлининг ишончини қозонди. Davomini o'qish

Oydin Hojiyeva. She’rlar va suhbat

Ashampoo_Snap_2017.01.05_22h07m03s_001_.png22 апрел — Ўзбекистон халқ шоираси Ойдин Ҳожиева таваллуди куни.

   Ўзбекистон халқ шоираси Ойдин Ҳожиева ўзининг нафис ва майин шеърлари, туғёнли достонлари билан китобхонларга яхши таниш. Унинг асарларида жўшқин ёшлик ҳис-туйғулари, она юртимиз, гўзал табиат манзаралари, аёл қалби туғёнлари ўзининг ёрқин ифодасини топган.  Бугун — туғилган кунида шеърият ихлосмандлари номидан Ойдин опани чин юракдан табриклаймиз,узоқ умр,қаламларига қувват тилаб қоламиз. Davomini o'qish

Olamlar sarvari, insoniyat payg’ambari.

999

Пайғамбарларнинг саййиди ва охиргиси, сарвари коинот Муҳаммад ибн Абдуллоҳ ибн Абдулмутталиб ибн Ҳошим ибн Абдуманоф (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) фил йилида, рабиъул-аввал ойининг 12-кечасида, Исо алайҳиссаломдан 571 йил кейин Маккада туғилдилар (бу милодий 571 йил 21 апрелга тўғри келади). Оталарининг исми Абдуллоҳ, оналарининг исми Омина бўлган. Қурайш қабиласидандирлар. Пайғамбаримизнинг насаблари қуйидагича: Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи васаллам) ибн Абдуллоҳ ибн Абдулмутталиб ибн Ҳошим ибн
Абдуманоф ибн Қусай ибн Килоб ибн Мурра ибн Каъб ибн ибн Луъай ибн Ғолиб ибн Фиҳр ибн Малик ибн ан-Назр ибн Кинона ибн Хузайма ибн Мудрика ибн Иляс ибн Музар ибн Низар ибн Маҳдд ибн Аднандир (Бухорий).
Davomini o'qish

Odinaxon Muhammad Yusuf. Munchoq.

405
Набавий ҳадиси шарифлар таржимаси жараёнида бир ҳадисни ўқиб жуда таъсирландим. Бир ҳафтагача, ҳадисни эсладим дегунимча кўзларимдан ёш оқиб кетаверди. Мен таъсирланган ҳадис, асирларнинг тўлови ҳақидаги бобда келган эди… Davomini o'qish

«Risolat» filmi. (O’zbekcha subtitr bilan)

777

Ҳазрати Пайғамбаримиз ҳаёти ва фаолиятларига бағишланган фильмларнинг энг машҳури Мустафо Аққод томонидан суратга олинган “Рисолат” фильми десак, муболаға қилмаган бўламиз. Бу фильмни кўрмаган, асри саодат лавҳаларидан завқланмаган одам бўлмаса керак. Довруғи бутун дунёга таралган бу фильм кўпгина халқларнинг тилига, жумладан ўзбек тилига ҳам таржима қилинган. Бироқ, мустабид тузум шароитида бундек хайрли ишга етарли эътибор бўлмагани боис, таржиманинг сифати анчагина қониқарсиз чиққан. Ўша пайтда фильмни она тилимизга таржима қилган мутахассисларнинг фидокорлигига таҳсинлар айтиб, уларнинг меҳнатини заррача бўлсин пастга урмаган ҳолда айтиш жоизки, фильмнинг арабча матнини қайтадан тиклаб, уни ўзбек адабий тилига таржима қилиш кераклиги ҳеч кимга сир эмас эди.
Шу муносабат билан islom.uz порталининг ижодий гуруҳи фильмнинг оригинал матнини синчиклаб ўрганиб чиқиб, шу матн асосида “Рисолат” фильмининг ўзбек тилидаги субтитрларини тайёрлади. Бу хайрли иш яхши ниятлар билан Расули Акрам соллаллоҳу алайҳи васалламнинг мавлидларига бағишланди (Матн forum.islom.uz саҳифасидан).
Davomini o'qish