Jamol Kamol. Adabiyot — nurli so’z & Rajabboy Raupov. Millatning tashrif qog’ozi

Ashampoo_Snap_2017.11.07_14h46m55s_001_.pngЎзбекистон халқ шоири Жамол Камол таваллудининг 80 йиллиги олдидан

   Маълумки, ижодкорнинг улуғлиги ёш билан эмас, адабиёт уммонида чеккан заҳмати, меҳнат-машаққати билан баҳоланади ва бу баҳони унга халқ – мухлислар беради. Ўзбекистон халқ шоири Жамол Камол истеъдоди, қатъияти, шеъриятга бўлган садоқати ва пок шахсияти туфайли ўқувчиларнинг баланд эътирофига сазовор бўлди… Davomini o'qish

Ashurali Jo’rayev. Donishmand

Ashampoo_Snap_2017.11.06_20h15m16s_009_.pngСаҳифа таниқли давлат арбоби ва ёзувчи Шароф Рашидов таваллудининг 100 йиллигига бағишланади

  Биз Шароф Рашидов даврининг фарзандларимиз. У киши республикамизга раҳбарлик қилган йилларда дунёга келдик, ўсиб-улғайдик, ўқидик, вояга етдик. Ўша тузум тақдиримизга ёзган яхши-ёмон кунларни кўрдик, оғир ва мураккаб кунларнинг азобларини тортдик, синовларидан ўтдик. Айни пайтда яхши, нурли, қувончли кунлардан ҳам баҳраманд бўлдик. Бандаси ўтган кунларга баҳо беришда шошма-шошарликка асло йўл қўймаслиги керак экан. Тарих ҳамма-ҳаммасини ўз ўрнига қўйганида бунга амин бўлади, киши. Davomini o'qish

Nabijon Boqiy. Yoshlik hikoyalari

Ashampoo_Snap_2017.07.01_15h21m59s_005_.png 7 ноябр — ёзувчи Набижон Боқий таваллуд топган кун

Роппа-роса 34 йил аввал «Ёшлик» журнали ёш ёзувчи Набижон Боқий ҳикояларини ушбу кириш сўзи билан тақдим этган эди:  «Ёш ижодкорнинг адабиётга кириб келиши ҳар хил бўлади. Davomini o'qish

Baxtiniso Mahmudova. Yangi she’rlar

Ashampoo_Snap_2017.10.29_21h47m59s_001_.pngШоира қизим Бахтинисо, туғилган кунинг қутлуғ бўлсин!

Бу қалб сизни Қайғу билан ҳам кулиб таништиради. Мен шоира кўнглининг ёруғ табассумини ҳис этаяпман. Ҳаммаси рост, ҳаммаси кўнгил сатрлари. Мен бу шеърларни ўқиётиб, Бахтинисонинг қалбини кўраяпман, Бахтинисонинг ўзини англаяпман. Муҳими шу! (Эшқобил Шукурнинг «Бахтинисо шеърларини ўқидим» мақоласидан. Мақола мана бу саҳифада). Davomini o'qish

Abdurauf Fitrat. Muxtoriyat & Yo’lchi Qosimov. Beshigida bo‘g‘ilgan muxtoriyat & Muxtoriyat tarixiga oid ikki kitob

2d_orig.pngТуркистон  мухторияти  эълон қилинган куннинг 100 йиллиги олдидан  (1917 йил 27 ноябрь) 

    Ўзбек халқининг содиқ фарзанди Фитрат шундай деб ёзган эди: «Туркликнинг қонини қайнатгувчи, имонини юксаклатгувчи бир суюнчи сўз туғилди. 27 ноябрнинг кечасинда миллий лайлатулқадримиз бўлган Туркистон Мухторияти эълон қилинди. Davomini o'qish

Maqsud Shayxzoda nega qamalgan? & Ikki xalq farzandi. Hujjatli film

091     Мақсуд Шайхзода… Озарбайжон диёрида туғилган, фалакнинг гардиши билан ўзбек тупроғига келиб қолиб, мустабид тузумнинг тазйиқ ва таҳдидларига қарамай, завқу шавқ билан ижод қилган, замонавий ўзбек тили ва адабиёти тараққиётига бебаҳо ҳисса қўшган бу буюк ижодкорнинг муборак номи ҳеч қачон халқимиз хотирасидан ўчмаслиги лозим. Davomini o'qish

Maqsud Shayxzoda. She’rlar & Shoirning o’zi o’qigan she’rlar

Ashampoo_Snap_2017.10.24_15h59m31s_001_.png25 октабр —  Aтоқли шоир Мақсуд Шайхзода таваллуд топган кун

Ўзбек адабиётининг буюк намояндалари – Ғафур Ғулом ва Ойбек каби оташнафас санъаткорлар сафида ижод қилган Мақсуд Шайхзода зуваласи шеърият шуъласи билан ёрилган куйчи эди. Унинг асарларида буюк инқилобий идеаллар, жўшқин ватанпарварлик туйғулари, чинакам ижодий ҳиссиётлар билан яшаган ёниқ қалбнинг гулдурос акс садоси мужассам топган (Мирзо Иброҳимов,Озарбайжон халқ ёзувчиси).
Davomini o'qish

Rishton bozorida “Roshidoniy” xalq kutubxonasi ish boshladi

0_1bfcd6_501ab410_orig.png   Бугун ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганлигининг 28-йиллиги муносабати билан Риштон шаҳри марказидаги деҳқон бозори ҳудудида  “Рошидоний” номидаги халқ кутубхонаси очилди. Катта китоб жавонини Дилшод Болтабоев ўз ҳисобидан ясаттирди. Davomini o'qish

Ibrohim G’afurov. Bizning til

Ashampoo_Snap_2015.10.08_22h21m16s_011_.png21 октябрь — Ўзбекистон Республикасининг Давлат тили тўғрисидаги Қонун қабул  қилинган кун

    Ўз миллий тили ҳақида ғамхўрлик қилмаган одам аслида тил ҳақида эмас, ўзи ҳақида ғамхўрлик қилмаган бўлади. Тилни унутиш — ўзини унутишнинг бир кўриниши. Ўзини унутиш эса миллий илдизлардан узилишга ва қаерда бўлмасин, муваққат, яъни туп ёймай омонатгина кун кечиришга олиб келади. Davomini o'qish

2017 yilning adabiyot bo’yicha Nobel mukofoti sohibi aniqlandi

1039afcd.fit1772x1182.f3bdc2.ishiguro.jpg    Британиялик ёзувчи Кадзуо Исигуро адабиёт бўйича 2017 йилги Нобель мукофоти совриндори бўлди. Бу ҳақда Нобель мукофоти қўмитаси расмий сайтида маълум қилинган. Швеция Академияси Исигуро  «ўзининг катта ҳиссий қудратга эга романларида бизнинг дунё билан бўлган сохта боғлиқлигимиз остидаги бўшлиқни фош қилган ёзувчи» сифатида  тақдирланганини  очиқлади. Davomini o'qish

A’zam O’ktam. She’rlar & Vafo Fayzulloh. Elning ko’nglin ko’tarar shoir (A’zam O’ktam she’riyati)

0_15ad71_3e75e606_orig.png4 октябр — шоир Аъзам Ўктам таваллуд топган кун

  Аъзамнинг армонли, булбул чаҳ-чаҳидай ғами кўтаринки, тонготарда мўйсафиднинг ҳикматидай зиё улашадиган талай шеърлари борки, уларни ўқиган ўқувчи шоир яшаган даврнигина эмас, Қиёмат қадар давом этар инсоният ҳаётининг маъсум, ёниқ, масъул чоғларини хотирлайди… Davomini o'qish