Театрларимизни табиатида ижодга алоқадорлиги бўлмаган, ижодкорлик умрига, ҳаёт тарзига эга бўлмаган, китоб ўқимайдиган одамлар босиб кетган. Китоб ўқиш ҳақида гап кетса, Муҳаммад Юсуф, Эркин Воҳидов ва Ўткир Ҳошимовдан нарига ўтолмаганини эшитсанг, ғазабинг тошади. Пьеса ўқиш қоидасини билиш, дунё драматургиясини ўқиш ҳақида-ку гап ҳам бўлиши мумкин эмас… Davomini o'qish
Bo'lim: YANGILIKLAR
Saytimiz yangiliklari
Моё путешествие на ЭКСПО 2017
Очутиться в будущем, увидеть прошлое, познать настоящее своей планеты. Совершить путешествие из недр Земли к Космосу, увидеть настоящий Айсберг в середине лета. Пожалуй, это самая малость, как я могу в двух словах описать увиденное на международной специализированной выставке ЭКСПО 2017 в Астане. Davomini o'qish
Umarali Normatov. Abdulla Qahhor haqida & Abdulla Qahhor zamondoshlari xotirasida
Абдулла Қаҳҳор таваллудининг 110 йиллигига
Абдулла Қаҳҳор маслакдош дўст, устоз, шогирд топишда ҳеч қачон адашмаган. 2011 йили чоп этилган “Абдулла Қаҳҳор архиви каталоги”да келтирилган сон-саноқсиз далиллар бу ноёб зот одам танлашда болалигиданоқ нозик дид, зийрак ақл-фаросат билан иш тутганлигини яна бир карра тасдиқлайди. Чунончи, у илк бор Тошкентга келганида ўзи учун устод деб билган сиймолар ҳақида гап борганда биринчи галда Ғози Юнусни, дилга яқин таниш адиблардан Абдулла Қодирий, Чўлпон, Элбек, Ойбек, Ғайратийларни тилга олади. Davomini o'qish
Shahram G‘iyosov — jahon chempioni! Shahram G‘iyosov — O‘zbekiston va Buxoroning oltin bolasi
Германиянинг Ҳамбург шаҳрида ташкил этилган бокс бўйича 2017 йилги жаҳон чемпионатининг 69 килограммгача бўлган вазн тоифасидаги баҳслар финалида Шаҳрам Ғиёсов кубалик рақиби Рониэл Иглесиасни мағлубиятга учратди. Аммо, Ўзбекистоннниг фахри бўлган Ҳасанбой Дўстматовга нисбатан ҳакамлар номардлик қилишди. Ҳасанбой ўз рақибини ҳар томонлама енганини фақат тентак кўрмаслиги мумкин. Эндигина 20 ёшга кирган Иқболжон Холдоровнинг кумуш олгани олтин олгани билан баробар. Davomini o'qish
Rustambek Shamsutdinov, Umid Bekmuhammad. 1937-38 yillar: Buxoro & Umid Bekmuhammad. Quloqlar kimlar edi: tarixshunoslikdagi talqinlar
31 август — қатағон қурбонларини ёд этиш куни
“Катта террор” 1937 йил июлдан бошланиб 1938 йил ноябргача давом этган. Шу вақт ичида бутун совет империяси бўйича 1,5 миллион киши қамоққа олинган, шундан 700 мингги отиб юборилган. Ўзбекистон ССРда эса 1937 йил 10 августдан 1938 йил 1 январгача 10700 киши қамоққа олинган. Улардан 3613 киши отилган. Davomini o'qish
Marina Svetayeva she’riyatidan. Gulnoz Mo’minova tarjimalari
Ардоқли шоира Марина Цветаева таваллудининг 125 йиллиги олдидан
Таржимондан: Рус шеърияти тарихида Пушкин даври шоирлари ижодини қамраган йиллар тимсолий тарзда «Олтин аср» номини олган бўлса, XIX аср бошлари ижод қилган шоирлар даври «Кумуш аср» деб олган. Мен «Кумуш аср» вакилларидан Гумилёв, Ахматова ва Цветаевани жуда яхши кўраман. Гумилёв шеърларидаги жаҳонгашта туйғулар, Ахматованинг сокин ҳайқириқлари, Цветаеванинг девона сатрларини таърифлашга ожизман. Қўлимдан келгани уларнинг гўзал шеъриятига мафтун бўлиш, холос. Davomini o'qish
Xulio Kortasar. O’tayotgan bog’lar
20 август — Хулио Кортасар таваллуд топган кун
«Аргентинанинг биринчи рақамли адиби» деб таърифланган Хулио Кортасар (1914-1984) насрнинг барча жанрларида баракали ижод қилди. Айтиш мумкинки, моҳир ҳикоянавис Кортасар ҳикоя жанрида кашфиёт ясай олди. Буюк адибнинг эътиборингизга ҳавола этилаётган машҳур ҳикояси — «Михлаб ташланган эшик» ҳикоя жанри ҳақидаги тасаввуримизни бойитади, олам ва одам ҳақида чуқурроқ ўйлашга, фикрлашга ундайди деб ўйлаймиз. Davomini o'qish
Faxriddin Bozorov. Bir kunlik to’y o’tadi-ketadi…Lekin
«Мана, ўзинглар кўряпсизлар, соппа-соғ юрган айрим одамлар элликка кирмасдан туриб тўсатдан инсульт бўляпти, инфаркт бўляпти. Сабабини суриштирсангиз, бошқалардан қолмасликка тиришиб, катта тўй қиламан, деб қарзга ботган бўлади. Ҳали қарзидан қутулмасдан, яна тўй қилиши керак. Очиғини айтадиган бўлсак, тўй-ҳашамлар билан боғлиқ ортиқча харажатлар минг-минглаб оилаларнинг нафақат иқтисодий аҳволига, балки, бутун ҳаётига жиддий салбий таъсир кўрсатмоқда. Davomini o'qish
Boshqalar lotincha imloga qanday o‘tishdi? Mukammallik sari islohotlar
Маълумки собиқ иттифоқдош республикалардаги туркий тилли давлатлардан Озарбойжон ва Туркманистон давлатлари ҳам мустақилликнинг дастлабки йилларида лотин алифбосига ўтишини эълон қилиб, янги алифбога ўтишни тўлиқ якунлаб, айни кунларда янги имлодан бемалол фойдаланишмоқда. Davomini o'qish
Abdurahmon Jomiy. «Bahoristondan & Ja’far Muhammad. Jomiy hakamligi: Tasavvuf, kalom va falsafa bahslari
18 август — Улуғ шоир ва мутафаккир Абдураҳмон Жомий таваллуд топган кун
Амир Темур ва ундан сўнг бошқа темурий шаҳзодалар Имоми Аъзам ва Хожа Баҳоуддин Нақшбанд таълимотларининг сиёсий ҳомийлари сифатида майдонга чиқиб, шиддатли даврнинг ғоявий-мафкуравий курашларида ўз атрофларига Хожа Алоуддин Аттор, Хожа Аҳрори Валий, Саъдиддин Кошғарий ва Абдураҳмон Жомийдек маърифат пешволарини тўплашга эришган эдилар. Тарих ва тақдир эса ушбу даврнинг диний, ирфоний, илмий, адабий ва ҳатто сиёсий саҳналарида кўпроқ Мавлоно Нуриддин Абдураҳмон Жомий вужуди ва ҳузурини кўришни хоҳларди. Davomini o'qish
Lotin yoki kirill – qay biri ma’qul? Bahs
1993 йили «Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосини жорий этиш тўғрисида»ги қонун эълон қилинган эди. Орадан қарийб 24 йил ўтди, бу орада алифбо бир марта ислоҳ қилинди, унга ўтиш муддати бир неча бор чўзилди. Хуллас, Ўзбекистон лотин алифбосида қолгани яхшими ёки кирилл алифбосига қайтиш керакми? Она тилимиз билан боғлиқ айрим муаммолар, хусусан. олдиндаги саволга жавоб топишга оид баҳсу мунозара акс этган ма қолаларни тақдим этмоқдамиз. Davomini o'qish
Baxtiyor Vahobzoda. She’rlar va maktublar.
16 август — Бахтиёр Ваҳобзода таваллуд топган кун
Буюк озарбайжон шоири Бахтиёр Ваҳобзода 1925 йилнинг 16 августида дунёга келган. Шоир туркча шеъриятнинг энг буюк сиймоларидан ҳисобланади. Унинг шеърлари то бугунгача нафақат озарбайжон, шу билан бирга, ўзбекларни ҳам ҳаяжонга солиб келади. Davomini o'qish
