Абдували Қутбиддин… Бу ном чин шеър ихлосмандлари кўнгил меҳробидан муқим жой олиб улгурганига анча бўлган. Истеъдодли шоир ўзининг сибизға оҳанг таратувчи созига, нуқрадек товланувчи, шарқона ҳикматлар, сўфиёна хулосалар билан зийнатланган овозига эга ижодкор. Davomini o'qish
Bo'lim: YANGILIKLAR
Saytimiz yangiliklari
Fikrlash azobi (Shoir Mirpo’lat Mirzo bilan suhbat) & Shoirning o’zi o’qigan she’rlar
20 август — шоир Мирпўлат Мирзо таваллуд топган кун
Айрим ижодкор дўстларимиз ҳаётда бошқа миллат шоирларига, асосан Ғарб ижодкорларига тақлид қилишади. Ижодкор ҳаётини узлатда, ёлғизликда ёки аллақандай эҳтирослар оғушида тасаввур этишади. Шундай бўлиши мумкиндир. Лекин бизнинг миллий менталитетимиз сал бошқачароқ. Бу мағзи жуда тўқ ва чуқур Шарқ менталитети. Davomini o'qish
Mirkarim Osim. To’maris. Tarixiy qissa
Ёзувчи ва таржимон Миркарим Осим таваллудининг 100 йиллиги олдидан
Ўғли билан келинига қараб Тўмариснииг севинчи ичига сиғмас эди. Бироқ ойнинг ўн беши ёруғ бўлса, ўн беши қоронғи, деб бекорга айтмаганлар. Бахт осмонида бир парча булут пайдо бўлиб, чўл маликасининг юрагини ғаш қила бошлади. Мамлакат чегарасидан келган чопарлар унинг ҳузурига Эрон шоҳининг элчиси келаётганидан дарак берган эдилар… Davomini o'qish
Nodir Normatov. Mangu lahzalar.
Ўзбекистон халқ рассоми Рўзи Чориев таваллуд топган куннинг 85 йиллиги олдидан
Атоқли рассом, академик Раҳим Аҳмедов ёзганидек: “Рўзи Чориев изланишлари кўœлами кенг. Рассомнинг турли жанрлардаги асарларининг композицион ечими ранг-баранг, техникаси ва услуби турлича бўлишига қарамай, уларни бирдан таниб олиш мумкин”.
Davomini o'qish
Erkin A`zam. Pakananing oshiq ko`ngli
10 август — Таниқли ёзувчи Эркин Аъзам таваллуд топган кун
Ҳамма бало шундаки, у ўзи ҳақида бошқача фикрда эди. Ўзини барвастаю басавлат деб билмаса-да, ҳарқалай, хийлагина улуғвор ҳисобларди. (Кўнглида, албатта.) Юрганда жуссасига яраша пилдирабгина юрмай, салмоқ билан, бутини йиртгудек йирик-йирик қадам ташлар, гапирганда маврид-бемаврид сўлиш олиб, салмоқ билан, таъсирчанликка интилибми ёки диққатни тортиш учунми, худди махфий бир синоатни очаётгандек пичирлаб гапирар эди. Бари бефойда! У пак-пакана эди… Davomini o'qish
Ashurali Jo‘rayev. Ikki hikoya
Истеъдодли ёзувчи ва ҳозиржавоб журналист Ашурали Жўраев 60 ёшга тўлди. Ўзбек адабиёти мухлислари, ижодкор ихлосмандлари ва сайтимиз муштарийлари номидан чин юракдан қутлаб, унга янги ижодий ютуқлар, сиҳат-саломатлик тилаймиз. Davomini o'qish
O’tkir Hoshimov. Sakkizinchi mo’jiza
5 август — Атоқли ёзувчи Ўткир Ҳошимов таваллуд топган куннинг 75 йиллиги
Менинг назаримда, «Саккизинчи мўъжиза» битиклари ҳам «Дунёнинг ишлари», «Баҳор қайтмайди», «Икки эшик ораси» каби айтилган. Китоб ўқиётганингизда ёзувчи сиймоси кўз ўнгингизда гавдаланади, сиз билан бевосита мулоқотга киришади, ичингизда туғилган мулоҳазаларингизни диққат билан тинглайди, йиллар давомида тўпланган билим ва тажрибаларига асосланган ҳолда ўз хулоса ва кузатувларини баён этади… Davomini o'qish
Nurjahon Avazova. She’rlar
Шоира Нуржаҳон Авазова ёруғ оламни тарк этди. Ундан яхши шеърлар қолди. Илоҳим, Яратган раҳматига олсин. Охирати обод бўлсин. Оиласи аъзоларига сабр берсин. Davomini o'qish
“O’zbek adabiyoti” kitobi Ozarbayjonda nashr etildi
Ўзбек адабиётининг озарбайжонлик толмас тадқиқотчиларидан бири филология фанлари доктори, профессор Алмас Улви (Биннатова)дан яна бир хушхабар олдик. Профессорнинг ўзбек адабиёти, озарбайжон-ўзбек адабий алоқаларига доир тадқиқотлари жамланган “Ўзбек адабиёти” китобининг Озарбайжонда нашр этилиши бизни қувонтирди. Бу ўзбек-озарбайжон адабий алоқалари йўлидаги олиманинг кўп йиллик изланишлари, тинимсиз меҳнати самараси, қолаверса, ўзбек адабиётига бўлган улкан эҳтироми, десак адашмаган бўламиз. Davomini o'qish
Abdulla Oripov. Yangi she’rlar (iyun-iyul, 2016)
Абдулла ОРИПОВ
ЯНГИ ШЕЪРЛАР
Икки ойлик танаффусдан кейин кўпчилик мухлислар илтимосига биноан устоз Абдулла Орипов шеърларини тақдим этишда давом этамиз. Устозга саломатлик тилаб, янги шеърларини илҳақлик билан кутиб қоламиз . Davomini o'qish
Xurshid Davron. Samarqandda bir kun
Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 25 йиллигига бағишланган маданий-маърифий тадбирга таклиф этилганим учун бир кун олдин саҳарда «Афросиёб» тезюрар поездга чиқиб Самарқандга отландим. Ниятим тадбирдан олдин туғилган қишлоғимга бориб, ота-онам мозорларини зиёрат қилиш, опа-ю синглим, ака-укаларим ва жиянларим билан дийдорлашиш эди. Davomini o'qish
