Ҳаёт тажрибаси катта инсонлар билан учрашганда суҳбат ўз-ўзидан қизиб кетади. Бу галги суҳбатдошимиз — Ўзбекистон халқ артисти, Ўзбекистон Давлат консерваторияси доценти Замира Суюнова билан ҳам худди шундай бўлди. Айтишларича, инсоннинг ўз ҳаёт йўлини топишида бурилиш нуқтаси бўларкан. Суҳбатни эса ўқитувчи оиласида туғилиб, санъат соҳасини танлаши, хор дирижёрлигидан хонандаликка ўтишида бурилиш нуқтаси вазифасини ким ёки нима ўтагани ҳақидаги савол билан бошладик. Davomini o'qish
Bo'lim: YANGILIKLAR
Saytimiz yangiliklari
Xurshid Davron «She’r va shuur» ko’rsatuvida & Eshqobil Shukur. She’rda ustoz vijdondir faqat…& Xurshid Davron. Qaqnus
20 январ — Ўзбекистон халқ шоири Хуршид Даврон таваллудининг 65 йиллиги
70-йиллардаги ўзбек шеъриятини “жасорат шеърияти” десак муболаға бўлмайди. Бу авлод адабиётнинг атмосферасини ўзгартириб юборди. Наср ва назмда об-ҳаво янгиланди. Мурод Муҳаммад Дўст, Эркин Аъзам, Хайриддин Султон, Усмон Азим, Шавкат Раҳмон, Хуршид Даврон… Улар 60-йиллардаги катта адабий кўтарилишнинг давоми, аниқроғи, гўзал якуни сифатида майдонга келдилар. Адабиёт – миллат овози эканлигини улар яна бир карра исботлаб бердилар. Чунки, уларнинг асарларида халқ қалбининг туб-тубида кўмилиб ётган озодлик туйғулари бетонни ёриб чиққан гиёҳдек бўй кўрсата бошлади. Чўлпон, Фитратларнинг армонлари улар ижодида қайта ниш урди. Айни шу “жасорат шеърияти”нинг вакилларидан бири – Хуршид Даврон бўлди. Davomini o'qish
Abdurauf Fitrat. Yurt qayg’usi & Begali Qosimov. “Yurt qayg‘usi” turkumi haqida
center;»>
1917 йилда Абдурауф Фитрат ўзи муҳаррирлик қилган “Ҳуррият” газетасида “Юрт қайғуси” номи билан бир туркум шеърлар эълон қилди.Диққатга сазовор жойи шундаки,уларнинг аксарияти сочма шеърлар,Фитратнинг ўзи айтмоқчи,мансуралар. Бундай тажриба адабиётимизда илк бор Ҳамза томонидан қилингани маълум.
Davomini o'qish
Ustoz Oybekka bag’ishlov. Mushoira & Oybek. Sozim
10 январь — Устоз Ойбек таваллудининг 120 йиллиги
«Ёзувчи умри йил билан ўлчанмайди – ижодий фаолиятнинг самараси билан ўлчанади. Ойбек 400 йилга тенг келадиган 40 йиллик фаолиятининг бир лаҳзасини ҳам самарасиз ўтказгани йўқ. Ойбек бу жиҳатдан ҳам ҳозирги ва келажак адабий авлод қаршисида устод бўлиб гавдаланади”. Абдулла Қаҳҳорнинг ҳаққоният тўла бу сўзларида Ойбек ҳаёти ва ижодининг самараси намоёндир. Ойбек ҳамиша биз ва келгуси авлод учун устод бўлиб қолаверади, бугунги ва келгуси авлодлар унинг биз бориб етмаган қирраларини кашф этаверадилар Davomini o'qish
Ozod Sharafiddinov. Tarixning mohiyati Vatan va Ozodlikdir & Nabijon Boqiy. Anvar poshoning vasiyati (Chingiz afandiga maktublar). Hujjatli roman
22 ноябр — Усмоний турклар ҳарбий ва сиёсий арбоби Анвар пошо таваллуд топган кун
Анвар пошонинг номи турк халқлари тарихида алоҳида урғу билан ёзиладиган исмлар қаторидан ўрин олган. Унинг ҳаёт йўли билан боғлиқ баҳсу мунозаралар ҳамон давом этмоқда. Шўро тарихи мактаби тузини еган ва аксилтурк кучлар тарафдорлари бўлмиш олимлару сиёсатдонлар Анвар Пошони «саргузашт излаган» ва «Туркистон заминига адашиб бориб қолган одам» сифатида кўрсатишга уринадилар. Davomini o'qish
Volter. Hikmatlar
21 ноябрь — Жаҳонга машҳур файласуф Вольтер таваллуд топган кун
«Вольтер: «Одамлар қанчалик маърифатли бўлсалар, шунчалик эркиндирлар», — деб таълим берганди. Унинг издошлари эса халққа: «Сиз қанчалик эркин бўлсангиз, шунчалик маърифатлидирсиз», — деб уқтирдилар. Ҳалокатнинг сири ана шунда», — деб ёзганди француз маърифатпарвари Антуан Ривароль. Davomini o'qish
Mashrab Boboyev. She’rlar & Nabijon Boqiy. Mashrabxonlik etadi davom
20 ноябр — Адиб,шоир ва драматург Машраб Бобоев таваллуд топган кун
Машраб ака Валентин Катаевнинг “Хаёл чечаклари” (русча номи “Трава забвения”, шекилли) номли хотира китобини қандай қилиб ўзбек тилида қайта ёзганига шахсан менинг ақлим бовар қилмайди. Фаластин шоири Муин Бсису шеърларини жигар қонини аралаштириб ўзбекчага ўгиргани учун ҳам “Ташриф қоғози” китоби худди ўзбек тилида ёзилгандек ўша пайтларда қўлма-қўл ўқилган эди, ҳозир ҳам Муин Бсису тўпламини варақласангиз, беихтиёр аъзои баданингизда чумоли ўрмалаётгандек бўлади. Davomini o'qish
Xurshid Davron. Samarqand she’rlari & Xurshid Davron. Samarqand xayoli
18 октябрь — Самарқанд куни
Бир пайтлари қишлоғимиз мозори ёнидаги ариқдан ҳатлаб ўтсангиз , улкан тепаликка дуч келардингиз. Болаликда ҳамма нарса катта туюларкан. Мен ҳозир ҳатлаб ўтсангиз дедиму аслида ўша ариқ болалик пайтида каттакон сойдай, тепалик эса тоғдай бўлиб кўрингани ёдимда. Мана шу ҳайбатли тепаликка чиқиб Самарқандни — Регистон минораларини, Гўри Мир гумбазини кўриш мумкин эди…(Хуршид Давроннинг «Хотира парчалари» дафтаридан). Davomini o'qish
Eujenio Montale. She’lar & Faxriyor. Eng sodda narsalarga ham ot qidirib
12 октябрь — таниқли итальян шоири Эуженио Монтале (1896-1981) туғилган кун
Эуженио Монтале (1896-1981) ижоди жаҳон шеъриятининг гўзал ва бетакрор намуналари сирасига киради. Албатта, итальян тилининг жарангдорлиги ва мусиқийлигини ҳисобга олсак, уни аслиятда ўқиш ўқувчида бошқача таассурот қолдириши табиий. Лекин русча таржималари ҳам унинг ўзига хос услуби, поэтикаси ҳақида муайян тасаввур беради. Шоирнинг синчков нигоҳидан, нозик тасаввуридан ҳеч нарса четда қолмайди, инжа бир муносабат ўлароқ, аста-секин қоғозга кўчади. Davomini o'qish
Marina Svetaeva. Bolalarga maktub.
Жаҳон шеъриятининг ёрқин юлдузи, ҳассос рус шоираси Марина Цветаева (1892-1941) қолдирган бой адабий меросида унинг фарзандларига ёзган мактублари алоҳида эътиборга молик. Эътиборингизга ҳавола қилинаётган мактуб аслида 1937-38 йиллар, май ойларида ёзилган бўлиб, 1969 йилда «Новый мир» журналининг 4-сонида босилган (Таржимондан). Davomini o'qish
Guliston shahridagi 16-o‘rta maktabda, Guliston pedagogika institutida, Yoshlar markazida, Guliston davlat universitetida O‘zbekiston xalq shoiri Xurshid Davron bilan ijodiy uchrashuvlar bo‘lib o‘tdi.
Кеча, 26 санада, Гулистон шаҳридаги 16-ўрта мактабда, Гулистон педагогика институтида, Ёшлар марказида, Гулистон давлат университетида Ўзбекистон халқ шоири Хуршид Даврон билан ижодий учрашувлар бўлиб ўтди. Davomini o'qish
O’zbekning ardoqli shoiri Shavkat Rahmon (1950-1996) tug’ilgan kun.
Сизга тақдим этилаётган видеодаги расмлар сунъий интеллект ёрдамида жонлантирилган. Шавкат Раҳмон шеърини Қуддус Асад ўқиган Davomini o'qish
