Xosiyat Rustamova. She’r — yo e’tirof, yo isyon. Esse

020

   Назаримда эшик тиқиллаганга ўхшади… Бориб очдим. Ҳеч ким йўқ. Нимадир оёғим остига тушди. Дафтарнинг йиртиб олинган варағи тўрт букланиб, эшикка қистириб қўйилган экан. Бундай воқеалар кўп бўлиб тургани учун ҳайратланмадим. Фақат кеча гап талашиб қолганим, энг азиз кишимни андак норизо қилиб қўйганим эсимга тушиб, хатни шошилиб очдим. Таниш ёзув. Икки қатор шеър. Davomini o'qish

Xulio Kortasar. Dahshatli tushlar

026

Хулио Кортасар таваллуд топган куннинг 100 йиллиги олдидан

     Жаҳонга машҳур адиб  Хулио Кортасарнинг  “Имтиҳон”, “Ютуқ” каби ажойиб романлари, “Бестиарий”, “Ўйин тугади” каби қатор ҳикоялар тўплами ҳамон адабиёт мухлисларини ҳайратга солиб келмоқда, ажойиб адабий маҳоратга далил сифатида катта адабиётга хизмат қилмоқда. Davomini o'qish

Vafo Fayzulloh. She’rlar.

055
27 июль – Шоир Вафо Файзуллоҳ таваллуд топган кун.

    Истеъдодли шоир Вафо Файзуллоҳ шеърияти ёруғ туйғуларни ифодалайди.. Шоирнинг ўзи бир мақоласида ёзганидек, «Тасаввури қолипга тушиб қолаётган, ҳислари ўтмаслашиб бораётган омма, чунончи ёшлар кўнгли ёруғ шеърият ифори билан қанча кўп зийнатланса, “ўлим”дан узоқлашади, ҳур бўлади, дунёни эзгу кўрмоқ ишқи билан яшайди». Davomini o'qish

Fozil Husni Dog’larja. She’rlar.

021
Саҳифа атоқли турк шоири Фозил Ҳусни Доғларжа таваллудининг 100 йиллигига бағишланади

   Халқаро сўровларнинг бирида «Ҳаётдаги энг яхши турк шоири» дея эътироф этилган Фозил Ҳусни Доғларжа ижодининг асосий қисмини болаларга шеър ёзишга бағишлаган бўлса-да умумтурк шеъриятида тутган ўрни салмоқли ва эътиборли экани ойдин ҳақиқатдир. Шоир шеърлари ўзбек тилига 40 йилча аввал таржима қилинган ва ўша пайтдан бошлаб ўзбек шеърсеварлари назарига тушган эди. Davomini o'qish

Rahim Ahmedov. Videofilm.

ahmedov

26 июль — Ўзбекистон халқ рассоми Раҳим Аҳмедов таваллуд топган кун.

Раҳим Аҳмедов –  Ўзбекистон рассомчилик мактаби асосчиларидан биридир.. У «Ўзбекистон халқ рассоми» унвони ва «Буюк хизматлари учун» ордени билан тақдирланган. Ноёб истеъдод соҳиби, портрет жанрининг моҳир устаси  Раҳим Аҳмедов 1921 йилда Тошкентда туғилган. 1937—1941 йилларда П. Беньков номидаги Республика бадиий ўқув юртида, 1947—1953 йилларда Санкт-Петербургдаги И. Репин номидаги рассомлик, ҳайкалтарошлик ва меъморлик институтида ўқиди. Davomini o'qish

Maqsud Shayxzoda. Toshkentnoma. Doston.

044

   Устоз  Мақсуд Шайхзоданинг энг гўзал асарларидан бўлмиш «Тошкентнома» лирик достони ўзбек шеъриятида ўзига хос ўрин эгаллайди. Умумтуркона сўзларнинг сермаъно товланиши, моҳирона топилган қофияларнинг қўлланилиши, бадиий воситаларнинг таъсирчанлиги сингари услубий фазилатлари мафтункор тафаккурли Шайхзода лирик қаҳрамонини ўқувчига янада ҳаммаслак ва ҳамфикр қилади. Davomini o'qish

Sirojiddin Ahmad. Nafosat olamining zahmatkashi & Nabijon Soliev. Bilgich olim va tarjimon

011
Саҳифамиз таниқли адабиётшунос олим ва таржимон Тўхтасин Жалолов таваллудининг 105 йиллигига бағишланади.

Олимнинг сермаҳсул ижод даври эллигинчи йилларнинг ўрталаридан бошланади. У муҳаррир, илмий ходим, адабий ходим лавозимларида фаолият юритиб, турли мавзудаги мақолалари билан жамоатчилик назарига тушади, Миртемир таъбири билан айтганда “билгич олим ва таржимон” сифатида ном чиқарди. Бирин-кетин нашр этилган “Ўзбек шоиралари”, “Хамса” талқинлари”, “Паҳлавон Маҳмуд”, “Бону”, “Яшасин, табассум”, “Нафосат оламида”, “Гўзаллик оламида”, “Қизлар қасидаси” каби рисолалари эл-юрт меҳр-муҳаббатини қозонди, ўзига мухлислар орттирди. Davomini o'qish

Eshqobil Shukur. She’rlar.

099

20 июль — Шоир Эшқобил Шукур  таваллуд топган кун.

Бугунги кунда таниқли шоир ва журналистлар Эшқобил Шукур 4–синфда ўқир, аълочи ва фаол эди. Эшқобил зукколиги билан бошқалардан ажралиб турар эди. 1976 йилнинг 6 январида ҳозирги Тўхта Шобуров номли жамоа хўжалиги клубида эндиликда Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон халқ шоири Абдулла Ориповнинг китобхонлар билан учрашуви бўлиб ўтди. Шунда 6-синф ўқувчиси Эшқобил Шукуров «Муаллим» шеърини учрашув қатнашчиларига ўқиб берди. Davomini o'qish

Siddiqiy-Ajziy. She’rlar & Vadud Mahmud. Turk shoiri Ajziy.

077
Саҳифа таниқли маърифатпарвар шоир, педагог ва файласуф Сиддиқий—Ажзий таваллудининг 150 йилигига бағишланади

   Шоирнинг асл исми Саидаҳмадхўжа бўлиб, Самарқандда туғилган. Шеърларига «Ажзий», достон ва насрий асарларига «Сиддиқий» деб тахаллус қўяди. Ота-боболари туркистонлик бўлиб, Амир Абусаид замонида, XV асрда Самарқандга кўчиб келиб қолган. Саидаҳмад 5—7 ёшларида отаси Ҳасанхўжа вафот этиб, дастлаб бобоси Алихўжа қўлида, сўнгроқ уста Абдулқаюм эшигида етимликда катта бўлади. Янгаси қўлида савод чиқаради. Илмни мустақил эгаллайди. Замондошлари унинг уқув-қобилиятини алоҳида таъкидлайдилар. Davomini o'qish

Buyuk Ajdodlar. Imom Buxoriy. Videofilm.

044

20-21 июл — Имом ал-Бухорий куни.

   Имом Бухорий илмли, аҳли фазл ва солиҳ оилада Жума намозидан кейин, 194 ҳижрий йилнинг, Шаввол ойидан ўн уч кеча қолганда, Бухоро шаҳрида дунёга кеганлар.Тўлиқ исмлари Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Абул Ҳасан Исмоил ибн Иброҳим ибн ал Муғийра ибн Бардизба ал Жўъфий ал Бухорийдир. Davomini o'qish

Omon Muxtor. She’rlar.

021
16 июль – Шоир ва адиб Омон Мухтор таваллуд топган кун.

   Ўтган аср эллигинчи йиллар охири, олтмишинчи йиллар бошланишида шахсга сиғиниш иллати фош қилиниб, ҳаётда ўз даври шароити даражасида янги бир «кўтарилиш эпкини» сезилган, адабиётимизга гуриллаб янги бир авлод — Эркин Воҳидов, Абдулла Орипов, Ҳусниддин Шарипов, Хайриддин Салоҳ, Юсуф Шамансур, Азиз Абдураззоқ, Сайёр, Жамол Камол, Эркин Самандар, Маъруф Жалил, Рауф Парфи, Омон Матжон, Чўлпон Эргаш, Машраб Бобоев ва бошқа қатор шоирлар—катта саф кириб келган эди. Бу сафда ўшандаёқ Омон Мухторнинг ҳам ўзига хос овози ва сўзи бор Davomini o'qish

Самарканд попал в список «50 городов мира, которые обязательно надо посетить» ( The Top 50 Cities to See in Your Lifetime)

065
Она юртимизнинг кўрки ва фахри  саналган  қадимий  Самарқанд “Дунёдаги кўриш керак бўлган 50та шаҳар” рўйхатига киритилди. У рўйхатда 41 ўринни эгаллади.
Самарканд попал в список «50 городов, которые обязательно надо посетить», согласно рейтингу опубликованному 7 июля известным американским интернет-изданием Huffington Post.
Davomini o'qish