
Драйзер (Dreiser) Теодор Герман Альберт (1871.27.8, Терре-Хот -1945.28.12, Голливуд) — Америка ёзувчиси ва жамоат арбоби. «Чикаго дейли ньюс» («Chicago Daily News») газ. муҳаррири (1892). Биринчи йирик асари «Бахти қаро Керри» (1900) ва «Женни Герхардт» (1911) романларида оддий қизлар тақдиридаги ижтимоий-ахлоқий масалалар тасвирланган. «Истак трилогияси» («Молиячи», 1912; «Титан»,1914; «Матонат» 1947) юлғичликнинг фойдасизлигини тушуниб етган молиячи ҳақида. «Даҳо» (1915) ва «Америка фожиаси» (1925) романларида пулнинг санъат устидан фожиали ҳукмронлиги ва қандай йўл б-н бўлмасин, ижтимоий «ютуққа» эришишга интилган «ўрта ҳол» йигитнинг маънавий ҳалокати ҳикоя қилинади. Davomini o'qish
Bo'lim: YANGILIKLAR
Saytimiz yangiliklari
Atoqli hofiz Fattohxon Mamadaliyev tavalludining 90 yilligiga tuhfa: Eslagil. Audioalbom.

Фаттоҳхон Мамадалиев деганда анъанавий ижрочилик бўстонининг нодир овоз соҳиби, эл суйган санъаткор, қўшиқчилик оламида ўзига хос услуб ва ижрочилик йўлини яратган манзур нафас ҳофиз кўз ўнгимизда гавдаланади. Устоз овозидаги маҳзунлик, сержило нолалар, садоланиш хусусиятлари эшитувчини бефарқ қолдирмайди.
Фаттоҳхон Мамадалиев 1923 йилда Андижон вилояти Балиқчи тумани эски Халқулобод қишлоғида туғилди. Ёшликдан қўшиққа, санъатга бўлган ҳавас билан устозлар назарига тушди ва скрипка чалиб қўшиқ айтишни ўргана бошлади. Унинг қобилиятини сеза билган таниқли ҳофиз ва созанда Умрзоқ полвон Сайдалиев ўзига шогирдликка олади ва унинг довруғи секин-аста Халқулобод атрофларига ёйила бошлайди. Davomini o'qish
25 avgustda tug’ilgan: Fattohxon Mamadaliev. Ey,sabo & Etmasmidim.

МАМАДАЛИЕВ Фаттоҳхон (1923.25.8, Балиқчи тумани — 1999.3.4, Тошкент, Балиқчи туманида дафн этилган) — хонанда, созанда (ғижжак, танбур, дутор) ва бастакор. Ўзбекистон халқ ҳофизи (1990). Андижон пед. ин-тини тугатган (1960). Ашула, катта ашула ва мақом йўлларини Умрзоқ Полвон Сайдали, уста Рўзиматхон Исабоев, Б. Файзиев, Абдулла Тараз, шунингдек, Ж. Султонов ва Ю. Ражабийлардан ўрганган. Davomini o'qish
Atoqli adabiyotshunos olim Shuhrat Sirojiddinovni yuksak mukofot bilan tabriklaymiz!

Биз веб-сайтимизда таниқли адабиётшунос олим Шуҳрат Сирожиддиновнинг «Алишер Навоий: манбаларнинг қиёсий-типологик, текстологик таҳлили» ( Т.: Akademnashr, 2011. – 326 б.) номли китоби билан даставвал китоб тақдимоти саҳифасида таништирган, кейинчалик асарнинг Ўзбекистон Республикаси Давлат мукофотига тавсия этилгани муносабати билан Акмал Саидов ва Эшқобил Шукурнинг мақолаларини эълон қилган эдик.
Бугун эса Шуҳрат Сирожиддиновнинг асари Ўзбекистон Республикаси Давлат мукофотига сазовор бўлгани ҳақида хушхабарни эшитиб, бошимиз кўкка етди. Ҳазрат Алишер Навоий набиралари номидан олимни бу олий мукофот билан чин қалбдан табриклаймиз ва унинг янги асарларини интизорлик билан кутиб қоламиз. Davomini o'qish
Usmon Azim. She’rlar. Shoirning o’zi oqigan.

Бугун атоқли шоир Усмон Азимнинг таваллуд куни. Биз севимли шоиримизни чин юракдан табриклаб,унга узоқ умр, янги ижодий ютуқлар,фарзандлар ва шогирдлар камолини кўриш бахтини тилаб қоламиз.
Таниқли адабиётшунос олим Иброҳим Ҳаққул ёзганидек: «Шеър ёзадиганлар кўп. Аммо севишга қодир, кўнглини ишқ ишғол айлаган шоирлар ниҳоятда кам. Усмонни Оллоҳ севгидан қисмаган. Шунинг учун унинг Кўнгли эркин, руҳи ва фикри эркиндир. Davomini o'qish
Usmon Azim she’rlari uyg’ur tilida (Yalqun Azizi tarjimasi)

Веб-саҳифамиз билан уйғур ижодкорлари ўртасида пайдо бўлган мустаҳкам ижодий ҳамкорлик ўз натижаларини бермоқда. Биз муқаддам Шавкат Раҳмон ва Хуршид Даврон шеърларининг уйғур тилига қилинган таржималари билан таништирган эдик. Айни кунларда истеъдодли уйғур таржимони Ёлқун Азизий бир қатор ўзбек ижодкорлари (Усмон Азим,Шавкат Раҳмон,Муҳаммад Юсуф,Мирзо Кенжабек, Иқбол Мирзо,Беҳзод Фазлиддин) шеърларини таржима қилиб,эълон қилди. Биз бу таржималар билан сизни бирин-кетин таништириб борамиз. Бугун сизга Ўзбекистон халқ шоири Усмон Азимнинг уйғур тилига ўгирилган шеърларини тақдим этамиз. Бу тақдимот эрта — 14 август куни туғилган кунини нишонлайдиган таниқли шоиримизга бизнинг совғамиз бўлади. Davomini o'qish
Usmon Azim ‘She’r sehri’ teleloyihasida.
Ўзбекистон халқ шоири Усмон Азимни 65 ёшга тўлгани билан веб—саҳифамиз номидан чин дилдан қутлаймиз!
Адабиётдаги гўзалликни ҳис этиш — инсоннинг маълум даражада камолга эришганидан далолатдир. Парвардигорга самимий бир ибодатдир. Бинобарин, илҳомли ижодда ҳамиша илоҳий ибтидо бор. Бир шеър: Davomini o'qish
Shukur Xolmirzaev. O’ttiz besh yoshda ham.

Асарни гўзал қилиб турган омил — демократик тамойиллар руҳида тарбия топган покиза бир инсоннинг диктатура ҳукмронлик қилаётган жамиятнинг афт-ангорига қараб ҳайратланишлари-ю, ундаги ҳар бир шахсга нозик муносабатда бўлиши, диктатура ҳукмронлигидаги жамият ичида яшаб, ҳар қадами хавф остида эканини теран сезароқ эҳтиёт чораларини (китобхон бот-бот маъқуллайди) кўришлари ва ул тузумдаги ҳаёт ҳавасидан зўрға нафас оларкан, ниҳоят, ул юртни тарк этиш муддати етиб қолганда, яъни қаҳрамон озодликка чиқиб кетиш олдидан меҳмонхона деразасидан кўриб қолгани бир қизалоққа муносабатида экан: тавба, бир ёш, ҳали дунёнинг борди-келдисидан бехабар соддагина қизалоқ — бахтиёр, қувнаб-қувнаб арғимчоқ учаётир. Davomini o'qish
5 avgust — O’zbekiston xalq yozuvchisi O’tkir Hoshimov tavallud topgan kun.

Менга энг кўп таъсир қилган ёзувчи Абдулла Қодирий бўлган. Билвосита, бевосита эмас. Тил маҳоратини аввало Қодирийдан, қолаверса, Абдулла Қаҳҳор билан Саид Аҳмад акадан ўрганганман. Тасвирлашни, туйғуни ифодалашни, юморни Саид Аҳмаддан ўрганиш керак. Кўпчилик истеъдодли ёзувчиларда жиддийлик билан юмор мужассам бўлади. Бир китобини ўқисангиз йиғлайсиз, битта китобини ўқисангиз куласиз. Davomini o'qish
Vafo Fayzulloh ‘She’r sehri’ teleloyihasida

Вафо Файзуллоҳ 1963 йил, 27 июлда Навоий вилояти, Кармана туманининг Тоғгузар қишлоғида туғилган. ТошДУнинг журналистика факултетини тамомлаган (1986). «Ҳуг» (1993), «Хабарсиз севинч» (1997), «Мангу лаҳза» (2000) шеърий китоблари нашр этилган. Жаҳон шеърияти вакиллари — Ш. Бодлер, П. Верлен, А. Рембо, И. Бродский ижодидан ўзбек тилига таржималар қилган.
Бугун истеъдодли шоир Вафо Файзуллоҳни 50 ёшга тўлиши муносабати билан чин дилдан қутлаймиз ва Яратгандан шоир дўстимизга узоқ умр,янги ижодий ютуқлар тилаймиз. Davomini o'qish
Eshqobil Shukur. Ikki hikoya

У боғламдаги пулларини яна бир бошдан қайта санай бошлади. «Ўн минг, ўн минг бир юз, ўн минг икки юз… Ўн минг уч юз…» Унинг ёнига ўрта яшар бир аёл келиб ўтирди. Кўринишидан аёл шаҳарга меҳмонга келганга ўхшар эди. Аёл йигитдан: «Бодомзор» бекатигача қандай борилади?» деб сўради. У аёлнинг саволини эшитмади, ҳатто уни пайқамади ҳам. Аёл поезд йўналишини бошқалардан сўраб билиш учун ўрнидан туриб нари кетди. «Ўн етти минг уч юз, ўн етти минг тўрт юз…» Шу пайт поезд гувиллаб келиб, бекатда тўхтади. Davomini o'qish
Ne’mat Aminov. Ikki hikoya & To’lan Tabassum. «Qahqaha» bilan suhbat
“Қаҳқаҳа” китобини варақлар эканман, бўлиб ўтган ўша воқеалар беихтиёр эсимга тушади. Дунё адабиёти тарихидан маълумки, ҳажвчиларнинг косаси сира оқармаган. Сабаби танқид ҳаммага ҳам бирдек ёқавермайди. “Тўғри гап туққанингга ёқмас”, деган мақол ҳам бежиз айтилмаган-да. Неъмат Аминовнинг ҳажвияси эса ҳаммабоп. Халққа ҳам, ҳукуматга ҳам бирдек ёқарди. У кишига “Ўзбекистон халқ ёзувчиси” деган унвон берилди. Бу унвон адибга жуда-жуда муносиб эди. Чунки Неъмат Аминов ҳажвиёт жанрига жуда садоқатли эди. Баъзи ҳажвчиларимизга ўхшаб ўзини у ёққа, бу ёққа урмади. У энг оғир, энг заҳматли соҳа ҳисобланган ҳажв жанрида собит қолди. Davomini o'qish
