
O’zbekiston xalq shoiri Xurshid Davronning sayti 2013 yil Internet festivalida «Eng yaxshi shaxsiy sayt» yo’nalishida uchinchi o’ringa ega bo’ldi.
Saytimiz yangiliklari

O’zbekiston xalq shoiri Xurshid Davronning sayti 2013 yil Internet festivalida «Eng yaxshi shaxsiy sayt» yo’nalishida uchinchi o’ringa ega bo’ldi.
17 сентябрь — шоира ва таржимон Ойгул Суюндиқова таваллуд топган кун.Ҳар бир шоира ижоди ҳақида ўйлаганда ҳаёлга ҳар хил сифатлар келади. Баъзиларини «жўшқин», баъзиларини «ҳаёлчан», бошқаларини эса «ўйчан» дея таърифлаймиз. Шоира Ойгул Суюндиқова шеъриятини кузатиб, «майин», «дилбар» деган сўзлар ҳаёлимдан ўтди. Davomini o'qish

Бугун истеъдодли ёзувчи Зулфия Қуролбой қизи таваллуд топган кун. Адиба 1966 йилнинг 15 сентябрида Жиззах вилоятининг Жиззах туманида туғилган. 1989 йили Жиззах педагогика институтининг ўзбек филологияси факультетини битирган. “Турмуш”, “Ёвузлик фариштаси”, “Ўлим ҳеч нарса эмас” ҳикоялар тўпламлари ҳамда “Армон асираси”, “Машаққатлар гирдоби” романлари муаллифи. Айни кунларда “Ўзбекфильм” киностудиясида ишлайди. Ҳикояси асосида “Чақмоқ чаққан тунда” бадиий фильми суратга олинган. “Ёзсиз йил” бадиий фильмининг, “Фидойилар” сериалининг сценарий муаллифи. Ҳикоялари асосида Ўзбек давлат драма театрида “Аёл” спектакли саҳналаштирилди.
Саҳифамиз номидан адибани таваллуд куни билан самимий табриклаймиз ва оилавий бахт, ижодий ютуқлар тилаймиз. Davomini o'qish

Расулий домланинг юзи чувак, лунжлари андак ичга ботган, жуссаси ориқ. Бақрайган кўзлари катта-катта, мисоли узукдай дум-думалоқ. Ва лекин юздаги барча аломатларни ортда қолдириб олға чиққан ўркачли баҳайбат бурни ҳам бор эдики, Расулий домланинг қиёфасини бир бор кўрган одам умрбод эсдан чиқармасди.
…Ишчи-шоир Расулий домланинг ғазалларидан биргина байти эсимда қолганки, унда муаллиф шоир зотига хос бўлмаган камтарлик намоён этиб, сизу биздан орамизда яшаб юргани учун узр сўрайди:
Ўзимни кўрмагайдурсиз, Ватаннинг булбулидурмен,
Мани ёмон деманг, дўстлар, одамнинг бир туридурмен. Davomini o'qish

“Яшамоғим зарур ҳар дақиқани, ғазаб билан, севги билан тўлдириб, дунёдаги барча қора нарсани ёруғ лаҳзаларда ўлдириб. Токим, бош кўтариб қарай қуёшга, токим, кўзларимда ёнсин ҳақиқат, токим, тош мисоли тегмасин бошга мен яшай олмаган ҳар бир дақиқа”; “…қийнанг, ўз ҳолига қўйманг юракни, яшамаслик учун юраксиз”; “Йиқилмак, тўхтамак мумкинмас, қаерга бўлса ҳам юрганим яхши”; “Йиқилма, ўзингни ушлагин, отсинлар жаҳолат тошини, лабингни қаттиқроқ тишлагин, кўрсатма кўзларинг ёшини”; “Бу сўзни бир умр айтмай яшадим, ҳар шодлик келганда юрдим секинроқ. Ғам сўзин элимдан аввалроқ айтдим, бахт сўзин айтаман элдан кейинроқ”… каби яна кўп-кўп сатрлари кўнглимнинг қай бир бурчакларига ўрнашиб олиб, сира тинчлик бермаганларини соатлаб гапириб беришим, кетма-кет мисоллар келтиришим мумкин. Лекин, қарасам, бунинг учун шоирнинг ҳамма шеърини қарийб бир бошдан кўчириб ёзишимга тўғри келаркан. Яхшиси, у шеърларни ҳар ким ўзи ўқисин, ўзи завқлансин, ҳар ким ўзи учун Шавкат Раҳмонни ўзи кашф этсин. Davomini o'qish
Нуруллоҳнинг тенгдошлари мен мансуб авлодга занжир бўлиб уланган шоирлардан иборат. Нуруллоҳ билан бирга шеъриятимиз даврасига кириб келган Назар Шукур, Чори Аваз, Жамол Сирожиддин, Яҳё Тоға, Ғулом Фатҳиддин, Чоршаъм бугунги ўзбек шеъриятининг сарбаланд ижодкорлари сифтида тан олинганига шак-шубҳа йўқ. Уларнинг ҳар бирининг, хусусан, Нуриллоҳ Остоннинг ўз дафтари, ўз қалами бор. Шоир дўстимизни туғилган куни билан самимий табриклаб, қаламига қувват,ижодига янги ютуқлар тилаймиз. Davomini o'qish

Ўзбекистонда Толстой ижодига қизиқиш у ҳаёт пайтлардаёқ бошланган. Унинг «Одамлар нима билан тирик?», «Худо ҳақиқатни кўрса ҳам тезда айта олмайди» мақолалари 1887—1902 йилларда «Туркистон вилоятининг газети»да ўзбек тилида нашр этилган. Толстой ҳақидаги «Россия мамлакатининг машҳур ёзувчиси» деган мақола эса 1889 йил шу газетада таникли маърифатпарвар Сатторхон Абдуғаффоров таржимасида босилган. Толстойнинг болалар учун ёзган қатор ҳикоялари Саидрасул Азизий («Устоди аввал», 1902), Алиасқар Калинин («Муаллими соний», 1903), Абдулла Авлоний («Биринчи муаллим», 1909; «Иккинчи муаллим», 1912) цингари жадид маърифатпарварларининг ўқув қўлланмалари ва дарсликларида эълон қилинган ҳамда усули савтия мактабларида ўқитилган. Davomini o'qish

«…Мен тоғдаги ирмоқман, – деб ёзади Расул Ҳамзатов. – Мен ўз манбаимни, ўз булоғимни, ўзимнинг тошлоқ ўзанимни яхши кўраман. Мен сувларим ўтиб келадиган дараларни, кумуш шалола билан тўкиладиган қояларни, сокин текисликларни яхши кўраман”. Davomini o'qish
Иброҳим Мўминов 1908 йил 7 сентябрда шу азиз юртда—Шофиркон туманига қарашли Тезгузар қишлоғида таваллуд топди. Болалигиданоқ дунё воқеаларидан хабардор бўлиб улғайди. Кўпроқ мутолаа ва мушоҳадага берилди. Бўлажак олимнинг биринчи ўқитувчиси тезгузарлик Мулла Обиднинг хотирлашича, Иброҳим ёшлигиданоқ арабчада ёзиш-чизишни эгаллаган, Ҳадиси шарифдан кўплаб намуналарни ёд билган (Аҳад Ҳасаннинг «Иброҳим Мўминов сабоқлари» мақоласидан. Мақола мана бу саҳифада). Davomini o'qish

7 сентябрь куни Ўзбекистон халқ артисти, санъат арбоби, таниқли режиссёр Баҳодир Йўлдошев 68 ёшга тўлади. Мен гурунгдош дўстларим,мамлакатимизнинг ҳар бир гўшасида яшайдиган театр ва Баҳодир Йўлдошевнинг ихлосмандлари номидан акани муборак кун билан чин юракдан табриклайман ва яна узоқ йиллар бизга ҳамнафас бўлиб юришларини тилайман. Davomini o'qish

Режиссер: Шухрат Аббасов. Сценаристы: Павел Булгаков, Шухрат Аббасов. Оператор: Хатам Файзиев. Композитор: Румиль Вильданов
Актеры: Пулат Саидкасымов, Бахтиёр Шукуров, Раззак Хамраев, Бимбулат Ватаев, Всеволод Якут, Тамара Шакирова, Дилором Камбарова, Бахтиер Ихтияров, Талят Рахимов,
Производство: Узбекфильм (1974)
Фильм посвящен тысячелетию со дня рождения Абу Райхана Беруни, ученого-энциклопедиста Востока, жившего в эпоху Средневековья, междоусобных войн и тирании феодалов. Картина о жизни ученого, его борьбе с мракобесием и его трагической любви к рабыне Рейхане.. Davomini o'qish

Драйзер (Dreiser) Теодор Герман Альберт (1871.27.8, Терре-Хот -1945.28.12, Голливуд) — Америка ёзувчиси ва жамоат арбоби. «Чикаго дейли ньюс» («Chicago Daily News») газ. муҳаррири (1892). Биринчи йирик асари «Бахти қаро Керри» (1900) ва «Женни Герхардт» (1911) романларида оддий қизлар тақдиридаги ижтимоий-ахлоқий масалалар тасвирланган. «Истак трилогияси» («Молиячи», 1912; «Титан»,1914; «Матонат» 1947) юлғичликнинг фойдасизлигини тушуниб етган молиячи ҳақида. «Даҳо» (1915) ва «Америка фожиаси» (1925) романларида пулнинг санъат устидан фожиали ҳукмронлиги ва қандай йўл б-н бўлмасин, ижтимоий «ютуққа» эришишга интилган «ўрта ҳол» йигитнинг маънавий ҳалокати ҳикоя қилинади. Davomini o'qish