
Ажойиб шоир Эшқобил Шукур 50 ёшга тўлди. Қутлаймиз!
Бугунги кун ўзбек шеъриятида энг унумли ва ёрқин тарзда ижод қилаётган таниқли ўзбек адиби Эшқобил Шукур 50 ёшга тўлди. 50 ёшга у роппа-роса бир ҳафта бурун — ўтган жума куни кирган эди. Ўша куни уни табриклайман деб қанча уринмай топа олмадим. MTS нинг ишламай қолгани панд берди. Аммо,кечқурун уйга қайтгач, ўз саҳифамда табрик ёзмоқчи бўлдиму интернетдан унинг таржимаи ҳолини сўрадим. Қарасам, таржимаи ҳолларнинг барида Эшқобил Шукур 1961 йилда туғилган деб кўрсатилган экан. «ХХ аср ўзбек шеърияти антологияси»да берилган маълумотни қарадим: ўша гап. Иккиланиб,нима қилишни қолдим. Davomini o'qish


Ҳамид Исмоиловнинг “Жинлар базми” романининг биринчи қисмини ўқиб чиқиб, «Баракаллоҳ!» дегач,муаллифнинг “Озодлик” радиоси мухбири билан қилган суҳбатини ҳам топиб,танишиб чиқдим. Аммо, бу суҳбатда Абдулла Қодирий ёзаман деган романга асос бўлиши кўзланган асар умуман тилга олинмабди. Айни шу сабабдан 2010 йили Тошкентда чоп этилган Муҳаммадҳакимхон Тўранинг “Мунттахаб ат-таворих” асари хусусида, уни ўзбек тилига таржима қилган заҳматкаш олим, тарих фанлар доктори, профессор Шодмон Воҳидов китобга кириш сўз тарзида ёзган мақола билан сизни таништирмоқчи бўлдим. Ушбу мақолада Абдулла Қодирий ёзишни орзу қилган асар ҳақида шундай хотиралар келтирилади: 





