Иккю Содзюн — буддавийлик динидаги фалсафий оқим — дзэн таълимотининг ёрқин намояндаси, аёл гўзаллигини куйлаган шоир,моҳир мусаввир ва каллиграф сифатида Япония тарихида ўчмас из қолдирган тенгсиз сиймо — Иккю Содзюн 1394 йилнинг 1 февралида Япониянинг қадимги пойтахти Киото шаҳри яқинидаги Сага манзилида дунёга келган. Унинг онаси император Го-Комацу канизакларидан бири бўлган. Иккю беш ёшидан бошлаб Риндзай мактабига қарашли Анкоку-дзи маъбад(монастир)ида таълим ола бошлайди. Davomini o'qish
Bo'lim: ADIB XURSHID DAVRON HAYOTI VA IJODI
Xurshid Davron hayoti va ijodi
XX asr polyak she’riyatidan. Xurshid Davron tarjimalari
Ёшлик даврларидан то ҳозиргача поляк шеъриятини тинимсиз мутолаа қиламан. Кимларнидир бир-икки ўқиганман, аммо, ақлли ва фожиали Тадеуш Режевични, қисқа умри давомида фақат муҳаббат ҳақида шеър ёзган Халина Посвятовскаяни, мураккаб ҳаёт фалсафасини оддий сатрларига сингдира олган Вислава Шимборска шеърларини қайта-қайта ўқигим келади. Davomini o'qish
Xurshid Davron. Massagetlar malikasi va forslar podshohi & To‘maris. Multfilm
Малика Тўмарис жасорати икки дарё атрофи ва оралиғида яшовчи халқлар тарихида ўчмас из қолдирди. Шу сабабдан муаррихлар бу қаҳрамон аёлни гоҳ бу, гоҳ у халққа мансуб бўлгани ҳақида ёзадилар. Аммо тарих фақат муаррихлар мулки эмас, тарих халқ ёдномаси ҳамдир. Мозийда бўлиб ўтган ҳар бир воқеа фақат тарихчи битигида эмас, энг аввало халқ хотирасида ўзининг боқий изини қолдириши шак-шубҳасиз. Davomini o'qish
Xurshid Davron. Ma’rifat shijoatdir (1989)
Сизга тақдим этилаётган мақола роппа-роса 25 йил аввал — 1989 йил баҳорида ёзилган. Бугун уни назардан ўтказиб, у ҳамон айни шу бугун, айни шу соатда мени безовта қилаётган, хусусан, она тилимизнинг бугунги аҳволи, адабиёт ва ижодкорнинг жамиятдаги ўрни, китоб нашри ва таржима соҳасидаги палапартишлик, сохта олимлар томонидан тинимсиз тақдим этилаётган саёз асарларда тарихимизни бузиб кўрсатишлар, плагиатлик, яъни кўчирмачилик-ўғрилик авж олаётгани билан боғлиқ муаммолар ҳақидаги фикр ва мулоҳазаларимга оҳангдош эканини англадим. Davomini o'qish
Xurshid Davron. Qog’ozda yozgulik qolg’ay & Samarqand xayoli. Qissalar va esselar kitobi

Ал-Маъмун айтган экан: «Шомнинг кўзи — Дамашқ, Румнинг кўзи — Кустантия, ал-Жазиранинг кўзи — ар-Раққа, Ироқнинг кўзи — Бағдод, ал-Жиболнинг кўзи — Исфахон, Хуросоннинг кўзи — Найсобур ва Мовароуннаҳрнинг кўзи Самарқанддир». Davomini o'qish
Xurshid Davron. Sohibqironning boqiy merosi
9 апрель — буюк ватандошимиз Соҳибқирон Амир Темур туғилган кун
Мустақиллик унитилган, қораланган аждодларимизни, улар қаторида Соҳибқирони Акбарни яна миллат заминига қайтарди. Боболаримиз билан бирга уларнинг тенгсиз мероси ҳам қайтди ва ўксик дилларимизни ёрита бошлади. Шунинг баробарида, елкамизга бу меросни авайлаш масъулиятини ҳам юклади (Мақоланинг «Алтойир юлдузи» ҳикояси таҳлили билан боғлиқ қисми яқин кунда эълон қилинади). Davomini o'qish
Xurshid Davron. Sohibqiron saboqlari.
9 апрел — Соҳибқирон Амир Темур туғилган кун
Амир Темур шахсини идрок этиш — тарихни идрок этиш демакдир. Амир Темурни англаш— ўзлигимизни англаш демакдир. Амир Темурдан сабоқ олиш — тарих қаърига чуқур илдиз отган томирларимизга, маданиятимизга,қудратимизга асосланиб, буюк келажагимизга ишончимизни мустаҳкамлаш демакдир. Davomini o'qish
Dilso’z. Dunyo, senda nasibam bor…
Яқинда неча йиллардан буён қўл урилмаган қоғозларим ичидан чорак асрдан зиёд аввал таржима қилган озарбайжон шоири Дилсўзнинг «Дунё, сенда насибам бор» шеърини топиб олдим. Ўқиб кўриб, ўз вақтида уни бирон бир матбуотга бермаганимдан афсусландим ва уни сизга тақдим этишни истадим. Davomini o'qish
Xurshid Davron. Amir Temur bog’lari & Temur bog’lari. «Temurnoma» videofilmidan 9-qism
Соҳибқирон Амир Темур таваллудининг 682 йиллиги олдидан
Соҳибқирон фахр билан айтар эканки: “Менинг бир боғим борки, у Бухородан Самарқандгачадир”. Яна айтар эканларки: “Шоҳ бўлсанг-да, боғ ярат, гадо бўлсанг-да боғ ярат, бир куни мевасидан тотарсан”. Davomini o'qish
Xurshid Davron. Shohizinda uzra porlar mungli oy & Shohizinda. Temurnoma (1996) videofilmi. 10-qism
Шоҳизинда Самарқанддаги ёдгорликлар орасида мен севган ва ҳар гал (айниқса куз фаслида) зиёрат қилганимда юрагимга қувват бағишлайдиган қутлуғ маскандир… Davomini o'qish
Xurshid Davron. Bibixonim qissasi yohud tugamagan doston (1) & Bisyor oliy imoratdur. Temurnoma (1996).11-qism.
Баҳорнинг ўртаси эди. Бир куни тонг қувиб кетаётган зулмат қўйнидан боққа бир қуш учиб келди. У ям-яшил дарахтлар устида, шохлар учига тегай-тегай деб узоқ айланди. Мен бундай қушни умримда биринчи кўришим эди. Унинг қанотлари ҳайит куни қизалоқ кийган кўйлакнинг енгидек ҳарир, кўзлари Афросиёб деворларига чизилган пари-пайкарлар кўзларига ўхшарди. Боғ устида чарх айланавериб толиққан қуш, уни кўриши билан бежо тепа бошлаган юрагимни маъюс ҳисларга тўлдириб, нолакор қичқирди-ю, қанотларини шиддат билан силкитиб, заррача доғ бўлмаган, тип-тиниқ осмон қўйнига сингиб кўздан йўқолди. Мен бугун нимадир бўлишини сездим…
Xurshid Davron. Sohibqiron vatanida & Nosir Muhammad. Nasaf va Kesh allomalari
Соҳибқирон Амир Темур таваллуд топган куннинг 682 йиллиги олдидан
Кеш воҳаси, Мирзо Бобур ёзганидек, “Самарқанднинг жанубидадир, тўқуз йиғоч йўлдур. Самарқанд била Кеш орасида бир тоғ тушубтур. Итмак добони дерлар, сангтарошлик қилур тошларни тамом бу тоғдин элтарлар. Баҳорлар саҳроси ва шаҳри ва боми ва томи хўб сабз бўлур учун Шаҳрсабз ҳам дерлар”… Davomini o'qish
