
Муҳаммад Сулаймон ўғли Фузулий Шарқнинг машҳур шоири, озарбайжон халқининг буюк мутафаккиридир. Фузулийнинг отаси Сулаймоннинг бир вақтлар Озарбайжоннинг Араш деган жойидан Карбалога кўчиб бориб қолганини нақл қиладилар. Фузулий 1498 йилда Ироқнинг Карбало шаҳрида туғилган. Фузулий дастлаб мактабда, кейин эса мадрасада (Бағдодда) таълим олди, тарих, медитсина, астрономия, геометрия, логика ва бошқа фанлар билан шуғулланган. Мактаб ёшидаёқ шеър ёзишни машқ қила бошлаган Фузулий моҳир ва жўшқин лирик шоир бўлиб етишди. Шоирнинг номи буюк Навоий номи билан ҳамиша ёнма-ён келган, девони асрлар оша Навоийники билан бир қаторда мактаб-мадрасаларда ўқитиб келинган. Davomini o'qish





Мумтоз хитой шеърияти жаҳон адабиётининг энг бой ва қадимий саҳифаларини ташкил этади. Сизга бу кўҳна шеъриятнинг энг ёрқин сиймолари бўлмиш Сао (Цао) Чжи, Ли Бай, Ду Фу, Гун Хан-Син ижодидан намуналар тақдим этамиз. 




