Жуда қисқа умр кечирган ва 23 ёшига қадар ёзган шеърлари, хусусан, дунёга машҳур «Эндимион», «Гиперион», «Изабелла», «Муқаддас Агнессса куни арафаси», «Ламия» каби поэмалари шоирни Байрон ва Шелли билан бир қаторга қўйди. Davomini o'qish
Bo'lim: Jahon adabiyoti va madaniyati
Jahon adabiyoti namunalaridan tarjimalar
Andrey Tarkovskiy. San’at va san’atkor haqida
Бир нарсани унутмайлик, энг даҳшатли шароитларда яшаб ҳам, ички озодлигига, эркига эга бўлган одамлар бўлган. Фикримча, озодлик танлов бўлолмайди, озодлик – руҳий ҳолат! Ижтимоий, сиёсий жиҳатдан тўла озод бўлган ҳолда, инсон келажакка ишончсизликдан, ўз қобиғига ўралиш ҳиссидан, фонийлик туйғусидан ҳалок бўлиши мумкин… Davomini o'qish
Mikelanjelo Buonarroti. Sonetlar.
«Рангтасвир санъати беҳад рашкдор, у ҳеч бир рақибни тан олмайди; у менга бутун умрим давомида кўп ташвишлар келтирган умр йўлдошим бўлади. Асарларим эса бизнинг фарзандларимиздир,»- деб ёзган эди Микеланжело ўз кундалигида. Ана шу ёзувга асосланган микеланжелошунослар умрининг сўнгги палласида шеър ёза бошлаган, уларни ошкор қилишни ўйламаган даҳо учун шеърият кўнгил эрмаги, деб хулоса қилишади. Аммо, Микаленжело учун кўнгил эрмаги бўлган шеърлар тўрт ярим асрдан буён инсониятнинг шеърсевар қисмини ҳаяжонга солиб келмоқда. Davomini o'qish
Hushang Murodiy Kermoniy. Etik
Кечаси чиптачи автобусни тозалашга киришди. Ўриндиқлар тагини супурар экан, бир пой этик чиқиб келди. Ўлчамига қаради. Афсусланди. Этик болаларники экан, кимдир янги сотиб олган бўлса керак, деб ўйлади. Яп-янги эди. Эгаси топилса, қайтариб беришни кўнглига тугди. Davomini o'qish
O’Genri. Tumordagi surat
Шанба оқшоми Энди Донаван олтинчи мавзедаги уйига келиб, янги қўшниси—ёшгина Конвей хоним билан танишди. У одмигина қизғиш кўйлак кийиб олган-ди. Икки ҳафта ўтиб, Энди йўлда тамаки тутатиб кетаркан, орқасида шип-шип товуш эшитилди. Ўгирилиб қаради-ю, кўзини узолмай қолди… Davomini o'qish
Sergey Dovlatov. Akam. Nizom Komil tarjimasi
Шўро замонида давлат нашриётларида чоп этиладиган бадиий асарлардан ташқари норасмий тарқаладиган адабиёт намуналари ҳам учрарди. Соцреализм қолипларига унчалик ҳам мос тушавермайдиган ёки бирон бир жиҳати мавжуд мафкурага ётроқ кўринган бу тоифа асарлар кўпинча қўлёзма шаклида қўлма-қўл юрар, аччиқ бир алам биланми «самиздат» деб аталар, Davomini o'qish
Sharifjon Ahmedov. Jubron Xalil Jubron va Fayruz
Айтадиларки, вужудларни яксон этувчи вақт қардош ва эгиз қалбларни, улар қай замонга тегишли бўлмасин, фурсати етиб, ўзаро туташтиради. Лубноннинг бошқа бир фарзанди — малоҳатли Файруз (1935) икки ўртадаги йиллар тўсиғини йиқиб, Ҳалил Жуброн қалби билан бирлашди, «Ал Мустафо» сатрларини қўшиққа солиб, ажиб ва соҳир алёрлар куйлади. Davomini o'qish
XXI asr fors she’riyatidan: Gerus Abdolmalikiyon
Янги давр форс шеърияти жаҳон адабиётини, бирламчи, янги Шарқ шеъриятини замонавий тажрибалар билан бойитган, янги шеър иқлимини мумтоз шеърият оҳанглари, ранглари билан бойитган шеъриятдир. Бугун сизга тақдим этилаётган Герус (Гэрус) Абдолмаликиён ана шу тажрибаларни давом эттираётган ёш шоирлардан бири. Унинг шеърларини иқтидорли ёш ўзбек шоираси Башорат Отажонова таржимасида тақдим этмоқдамиз. Davomini o'qish
Lev Tolstoy. Anna Karenina. Romandan ostiga chizilgan parchalar
Инсоф ва ноинсофлик тўғрисида ўйлаш одамларни иши эмас. Одамлар ҳамма нарсадан ҳам кўра инсофни ноинсофликдан ажратишда бир умр адашган ва бундан кейин ҳам адашади. Davomini o'qish
Zamonaviy ozarbayjon she’riyatidan 9 shoir
Замонавий озарбайжон шеърияти умумтуркча шеъриятнинг энг илғор анъаналар ва тажрибалар асосида ривожланиб бормоқда. Бугунги саҳифамизда ана шу шеъриятнинг тўққиз вакили: Одил Мирсайид, Адолат Аскарўғли, Расим Гаража, Ҳамид Херисчи, Салом Сарвон, Зоир Азамат, Оқшин Енисей, Эсмира Серова ва Нажот Мамедов ижодидан намуналар тақдим этмоқдамиз. Davomini o'qish
Yuxan Borgen. Yozuvchi bo’lmoq nima degani?
Ёзувчи бўлмоқ қалбингни одамларга ишониб очиб бермоқдир. Албатта, фикрларни баён қилиш билан боғлиқ ёзма фаолиятнинг бошқа шакллари ҳам бор. Улар истаган нарсага — илмга, техникага, ҳунарга, фалсафага, сиёсатга, динга тааллуқли бўлиши мумкин… Davomini o'qish
Jan-Pol Sartr. Mahbus.
21 июнь — француз адиби ва файласуфи Жан-Поль Сартр таваллуд топган кун
Бизни саройдай кенг ёп-ёруғ хонага итариб киритиб юборишди. Ёруғдан кўзлар қамашиб кетди, мен кўзларимни юмдим. Бир лаҳзадан сўнг назарим столга, стол ортида аллақандай қоғозларни варақлаб ўтирган фуқаро кийимидаги тўрт кимсага тушди. Бошқа маҳбуслар бир четда тўда бўлиб туришарди. Биз хонани оралаб ўтиб, уларга қўшилдик. Кўпчилигини мен танирдим, қолганлари, афтидан муҳожирлар эди. Davomini o'qish
