Кунлардан бир кун Кёконинг хаёлига кафтдеккина полизни кўзгу орқали касалманд эрига кўрсатиш фикри келди. Эри анчадан буён иккинчи қаватдаги пешайвонда кўрпа-ёстиқ қилиб ётар, афтидан, унинг қалбида ҳаётга нисбатан янги ҳавас туйғусини фақат шу мўъжазгина кўзгу қайтадан уйғотиши мумкиндай туюлар эди. Davomini o'qish
Bo'lim: Jahon adabiyoti va madaniyati
Jahon adabiyoti namunalaridan tarjimalar
Ejen Ionesko: Absurd teatrining kelajagi bormi?
26 ноябрь — Таниқли драматург Эжен Ионеско таваллуд топган кун
Сўзим сўнггида, яна таъкидлайман, мен “абсурд” сўзи ҳақиқатини ҳали англаб етганимча йўқ. Унинг ҳақиқатига етсамгина у ўзини фош қилади ва бу сўз шунда ўз кучини йўқотади… Davomini o'qish
Usmon Chevikso’y. Aslo yig’lama
Уйни қайғу босган. Ҳатто эшиклар, жовонлар ҳам ҳузн билан очилиб, ҳузн билан ёпилгандай бўлади. Радиодан ҳам ҳузн тўла ашула эшитилади. Деворлар, гуллар, расмларда ҳам қайғу акси бор. Нонуштада ҳам овқат эмас, ғам ейилаётганга ўхшайди. Davomini o'qish
Ishikava Takuboku. «G’amgin qo’g’irchoq» kitobidan eski va yangi tarjimalar
Менинг энг севимли шоирим ИшикаваТакубокунинг «Бир ҳовуч қум» тўпламига кирган шеърлари билан танишдингиз. Энди навбат шоирнинг ўлимидан кйин нашр этилган улуғвор китоби — «Ғамгин қўғирчоқ»қа етди. Китобнинг номи Такубокунинг «Танка — менинг ғамгин қўғирчоғимдир» деган гапидан олинган. Davomini o'qish
Abdulahad Abdurashid Barqi. Shivirlar ismingni yomg’ir betinim…She’rlar
Уйғур адабиётшуноси ва шоири Абдулаҳад Абдурашид Бaрқининг шеърий, адабиётшуносликка оид тщпламлари ва роман нашр этилган. У бир қатор ўзбек шоирлари, жумладан, Рауф Парфи, Шавкат Раҳмон, Хуршид Давронларнинг шеърларини уйғурчага ўгирган. Сайтимизда унинг устоз Абдулла Орипов шеъриятининг уйғур адабиётига таъсирига бағишланган мақоласи эълон қилинган (Уни мана бу саҳифада ўқишингиз мумкин). Davomini o'qish
Gi de Mopassan. Ikki hikoya: Sadoqat qurboni & Murdaning qo’li
Мана, қачонлардир содир бўлган, ўзим гувоҳ бўлган ва нимагадир ҳеч қачон ёдимдан чиқмайдиган ғамгин хотираларимдан бири. Ўша кунлардан бери қанчалик ғамгин, ҳаяжонли, қўрқинчли дамларни бошимдан кечирмадим. Лекин барибир, ўн-ўн икки ёшларимда мен билган Маймоқ холанинг қиёфаси бирор кун кўз олдимдан кетмаслигига ўзим ҳам ҳайрон қоламан. Davomini o'qish
Ezop. Masallar (3)
Бўри анҳордан сув ичаётган Қўзичоқни кўриб қолди ва қулай бир баҳона билан уни емоқчи бўлди. Мана, у оқимнинг юқорироғида туриб олиб: «Ҳей, сувни лойқалатма, мен ичолмаяпман», деб Қўзичоқни койий бошлади. Қўзичоқ унга жавобан деди: «Мен сувга лабимнинг учинигина теккизяпман, ундан кейин, қанақасига лойқалатай сувни, ахир мен сиздан пастроқда турибман-ку». Қўзичоққа айб қўя олмаган Бўри деди: «Эсингдами, ўтган йили сен отамни бўралаб сўккан эдинг!» Davomini o'qish
Shoniyoz Doniyorov. Muxtoriyat qismati
99 йил аввал айни шу куни Туркистонда мухторият тузиш ғояси ўртага ташланган эди
Туркистонда мухторият тузиш ғояси, февраль инқилоби берган озодликдан сўнг пайдо бўлган эди. Бу фикр дастлаб 1917 йилнинг 12 ноябрида «Шўрои уламо» жамиятининг раҳбари Шерали Лапин раҳбарлигида Тошкентда бўлиб ўтган «Мусулмон жамоаларининг бирлашган йиғини»да расман ўртага ташланган. Davomini o'qish
Haqiqat izlab yoxud Lev Tolstoy nega uyidan ketib qolgan? & Graf Tolstoy fojiasi
1910 йилнинг 10 ноябри (эскича ҳисобда 28 октябри) тонгида, яъни соат бешда бир қария ўз уйидан сирли равишда кетиб қолади. У иш столида очиқ ҳолда қолган Фёдор Достоевскийнинг “Ака-ука Карамазовлар” асари ҳамда рафиқасига аталган видолашув мактубини қолдиради. Davomini o'qish
Ishikava Takuboku. Qo’lqopni echaturib…
Саҳифа буюк япон шоири таваллудининг 130 йиллигига бағишланади
Такубоку ўз шеърий битикларида инсон ҳаётининг буюк манзараларини яратди. Бу манзаралар баъзан оний кайфият билан чегараланса-да,уларнинг замирида бутун бир инсон умрининг ҳасратлари,ҳайратлари ётади. Оғир хасталик шоир умрини эрта хазон қилди. У йигирма етти ёшга тўлмай вафот этди. Унинг қабртошига дўстлари томонидан ушбу сатрлар битиб қўйилган: Davomini o'qish
Uilyam Folkner: Adabiyotda yozuvchi emas, asar muhim
Худо суйган ёзувчи бошқа биров илғашга қодир бўлмаган қусурни, албатта, кўра олади. Бундан изтироб чекади, дунёга сиғмайди ва ўз-ўзидан Тангри кўнглига солган дардларини қоғозга туширади. Мавзу тополмаган ёзувчига ачинаман. Бу чидаб бўлмас азоб. Ёзувчи мавзу топиб ёзиши ва уни қоғозга тушириши учун бошқалар иш билан ғоят банд бўлиши керак, яъни, унга ёлғизлик кифоя. (“Санъат фантастикаси” журналида чоп этилган мазкур суҳбат Жан Стеин томонидан тайёрланган). Davomini o'qish
Samad Behrangiy. Qora baliqcha
Самад Беҳрангий (1939-1968) замонавий Эрон адабиётининг ёрқин сиймоларидан биридир. Форс ва озарбайжон тилларида ижод қилган адибнинг машҳур асарларидан бири, Италиянинг номдор “Булуми Олтин Мукофоти”га сазовор бўлган “Қора балиқча” эртагидир. Болалар билан бирга катталарни ҳам бефарқ қолдирмайдиган бу эртак дунёнинг жуда кўплаб тилларига таржима қилинган. Davomini o'qish

