Sahifaga tuzatish kiritildi
Мумтоз хитой шеъриятининг ёрқин сиймоларидан бири Су Ши Сун сулоласи даврида яшаган.. Умрининг катта қисми сургунда ўтган шоир Су Дунгпо тахаллуси билан шеърлар ёзган, шунингдек, эссенавис, мусаввир, хаттот ва давлат арбоби сифатида фаолият юритган… Davomini o'qish
Bo'lim: Jahon adabiyoti va madaniyati
Jahon adabiyoti namunalaridan tarjimalar
Ishikava Takuboku. Unutgim kelmaydi sizlarni («Bir hovuch qum» kitobidan)
Саҳифа буюк япон шоири таваллудининг 130 йиллигига бағишланади
«Шундай лаҳзалар борки, улар икки марта такрорланмайди, — деб ёзади шоир, — шунинг учун ҳам уларни унутолмайман, ҳаяжон билан эслайман. Мен бундай лаҳзалар беиз кетмаслигини истайман. Бундай лаҳзаларни фақатгина лаҳзанинг ўзидай қисқа танка — бешликда ифодалаш мумкин…Ҳаётни севганим учун ҳам танка ёзаман». (Хуршид Давроннинг «Такубоку ва танка ҳақида қисқача қайдлар» мақоласидан. Мақолани мана бу саҳифада ўқишингиз мумкин) Davomini o'qish
Erkin Musurmonov. Nobel mukofoti laureati Mo Yan & Xitoy adabiyoti tarixi
Мо Яннинг мукофотга лойиқ деб топилиши турли адабий доираларда ижобий муносабат билан бирга айрим ғарблик танқидчиларнинг иккиланишларига сабаб ҳам бўлди. Кейингиларни тушуниш мумкин: одатда Нобель мукофоти ўз соҳасида машҳурликка эришиб, танилганларга берилар эди… Davomini o'qish
Andrey Pumpur. Lachplesis – latish xalq qahramoni & Muhammadali Qo’shmoqov, Komiljon Jo’rayev. “Lachplesis» eposi haqida
“Жаҳон адабиёти” журнали ташаббуси билан латиш халқининг таниқли шоири Андрей Пумпур қаламига мансуб “Лачплесис – латиш халқ қаҳрамони” эпоси Муҳаммадали Қўшмоқов ва Комилжон Жўраев томонидан ўзбекчалаштирилди ва журналнинг февраль-октябрь сонларида давомли эълон қилинди.
Асар – анъанавий тарздаги эзгулик ва ёвузлик ўртасидаги кураш ҳақида. Davomini o'qish
Muhammadrizo Shafe’iy Kadkaniy. She’rlar
Шафеъий Кадканий давримизнинг янги шеър ва тамсилий шеъриятнинг машҳур намояндаларидан биридир. Унинг анъанавий ва янги классик шаклдаги ғазаллардан иборат дастлабки шеърий тўплами «Замзамаҳо» (1965)дан кейин Нимо бошлаб берган янги форс шеърияти тажрибаларига юзланди. Davomini o'qish
Akutagava Ryunoske. Afsungarlik mo’jizalari & Akutagava siyrati
Айтишларича, ўлимидан илгари 35 ёшли Акутагава шундай деган экан: «Табиат менга жуда жозибали туюляпти, чунки мен дунёга сўнгги марта қараяпман!». Davomini o'qish
Arkadiy Raykin: Loqaydlardan xudo asrasin
24 октябрь — машҳур кулгу устаси Аркадий Райкин таваллудининг 105 йиллиги
Деворларга ҳазил йўғрилган кўплаб шиорлар осилган бўлиб, улар орасида жумладан, шундайлари ҳам бор эди: “Мени лақиллатишларинг мушкул, чунки мен жудаям гўл одамман”, “Бу ерда шундоқ хам саккиз соат вақтимни ўтказдим, сиз эса устига-устак, ишлагин ҳам дейсиз-а”, “Мен одамларни ниҳоятда севаман, лекин сиз учун бу одатимни истисно қиламан…” Davomini o'qish
Ivan Bunin. Oydin kechada
22 октябр — Нобель мукофоти соҳиби Иван Бунин таваллуд топган кун
Кузнинг мунгли тўлин ойи анчадан бери кўкда сузиб юргандай, кун давомидаги майда ташвишлар ва ёлғон-яшиқлардан ором оладиган вақт киргандай туюлди менга. Менимча, бутун Париж, ҳатто энг чеккадаги ғариб кулбалар ҳам уйқуга чўмган эди. Davomini o'qish
Sattor Tursun. Qazo
Куз охирлашиб бораётганида… Дарахтлар сўнгги заъфарон баргларини ерга тўшаётганида… Бўм-бўш даштлару хилват боғлар очкўз зоғлар билан тўлаётганида… Шу вақт… У ўлим нафасини эшитди. Davomini o'qish
Ishikava Takuboku. Tutun («Bir hovuch qum» kitobidan)
Саҳифа буюк япон шоири таваллудининг 130 йиллигига бағишланади
Ишикава Такубокунинг танкалардан (бешликлардан) иборат биринчи ва энг машҳур китоби бўлмиш «Бир ҳовуч қум» жо олган туркумларни (уларда эски таржималар билан бирга янгилари ҳам қўшилган) тақдим этишни давом этамиз. Бугун тўпламдаги «Тутун» деб номланган туркумни мутолаа қилинг. Davomini o'qish
Ezop. Masallar (2)
Деразага осиб қуйилган қафасдаги Саъва кечаси билан тинмай сайраб чиқарди. Унинг хонишини эшитган Кўршапалак учиб келиб: «Нима учун кун бўйи чурқ этмайсану нуқул кечаси сайрайсан?» деб сўради.…. Davomini o'qish
Xaruki Murakami. Shamol qo’shig’ini tingla & Alisher Otaboyev. Murakamining g’aroyib matni & Xurshid Davron. Nobel mukofoti va Murakami haqida
Америкалик қўшиқчи шоир, 60-йилларда АҚШда пайдо бўлган хиппилар ҳаракатининг етакчи вакилларидан бири, жаҳонга машҳур рок юлдузи 75 ёшли Боб Дилан (аслида Роберт Аллен Зиммерман) 2016 йил адабиёт йўналишида Нобель мукофотига лойиқ топилди. Бу хонанданинг яхшигина шеърий матнлари борлигини рад этмайман. Аммо, очиғини айтай, жаҳон шеъриятида Боб Диландан юз карра баланд шоир ва ёзувчилар борлигини жуда яхши биламан. Мукофотнинг Диланга берилгани ҳақидаги хабар тарқалиши билан жуда қисқа вақт ичида дунёдаги жуда кўп таниқли адабиёт вакиллари бу танловдан ҳайрон қолганларини баён қилишди. Уларнинг айримлари мукофот қўмитасини Ғарб шоу-бизнесига хизмат қила бошлаганини мазах ҳам қилишди. Davomini o'qish
