Анчадан бери Эшқобил Шукур ҳақида бир сўз айтгим келади, нимадир дейиш, ёзишга ўзимни бурчдор, қарздор сезаман. Унинг кўп қиррали ижодини кузатиб келаётганимга ўттиз йилдан ошди, ахир. Davomini o'qish
Bo'lim: O’zbek tarixi, adabiyoti va madaniyati
O’zbek tarixi, adabiyoti va madaniyati haqida
Abdulla Oripov. Sentyabr daftari (2016)
Анча танаффусдан кейин Ўзбекистон халқ шоири, Ўзбекистон Қаҳрамони устоз Абдулла Ориповнинг янги шеърларини тақдим этишда давом этамиз. Davomini o'qish
Sirojiddin Ibrohim. Rubob bilan vals
“Истеъдод билан учрашиш байрам!” деган ибора топиб айтилган. Машҳур санъаткор Ботир Зокиров рассом Рўзи Чориевга ёзган шахсий мактубида таъкид этганидек: “Бетховен ва Мажнунлар ҳақида ўқиш, эшитиш бошқа-ю, уни шахсан билиш, у билан кўришиб туриш, у билан ёнма-ён яшаш, булар ҳам камлик қилгандай киши ўзини унинг дўсти деб ҳисоблаши бутунлай бошқа гап. Davomini o'qish
Shukur Xolmirzayev. Ikki hikoya
29 сентябр — Шукур Холмирзаев хотираси куни
Чалқанча, осмонга қараб ётибмиз. Осмон тўла юлдуз. Кўз қамашади, жимир-жимир. Сомон йўли юлдузлари бошимиз устидан ўтиб, оёқ томонимиздаги қоп-қора тоғнинг орқасига эгилган. Осмоннинг гоҳ у ерида, гоҳ бу ерида юлдуз учади. Учига кичкинагина тош боғлаб отилган бир қатим оқ ипакдай. У учиб бораётганида, гўё думидан бир аланга тушади-ю, то манзилига етгунча уни ёндириб кул қилади… Davomini o'qish
Bobur Elmurodov. She’rlar va badialar
Бугун ўзбек шеърияти жуда кўп янги номлар билан бойиди. Уларнинг изланиш ва тажрибалари кўзга кўринмоқда. Ана шундай ўз йўлини топишга уриниб, қаламини турли жанрларда синаб кўраётган ва бағоят маъқул томони, бугунги шеъриятимиз пасту баланди ҳақида фикрлашга, уларга диққатни қаратишга уринаётган Бобур Элмурод ижодидан айрим намуналарни тақдим этмоқдамиз. Davomini o'qish
Abdurashid Mamadolimov. Kengurular mamlakatida va Malay-yurt hangomalari
Охирги уч йил ичида Австралияга бир неча марта боришимга тўғри келди. Қуйидаги дастлабки туркум ҳикояларим ўша сафарларим таасуротлари хақида бўлса, кейингилари яшаб, ишлаб турган Малайзияда кечаётган ҳаётимдан айрим ҳангомалардир. Davomini o'qish
Alisher Muqimov. G’azallar
Яқинда Одил Икром тавсия қилган шоира Шаҳодатбону Имомназарованинг «Осмон эшиги» шеърий тўпламига кирган шеърлари билан танишган эдингиз. Бугун таниқли шоир тавсия қилган яна бир ижодкор — Алишер Муқимов ғазалларини тавсия этмоқдамиз. Davomini o'qish
Aziz Said. She’rlar
Шоир укам Азиз Саидни 55 ёши билан чин юракдан қутлайман!
Одамзод ижод қила бошлаганидан буён адабиёт, санъат, мусиқа ана шу мақсадга хизмат қиляпти. “Авесто” ва “Рамаяна”, “Қобуснома” ва “Калила ва Димна”дан тортиб “Гўрўғли”ю “Алпомиш”гача, Шарқу Ғарбнинг антик адабиётидан бугунги адабиётгача қалб тарбияси, руҳнинг эркинлиги ва озодлиги, муқаддас туйғуларнинг умрбоқийлиги гарови бўлиб келган (Шоир билан суҳбатдан. Суҳбатни мана бу саҳифада ўқишингиз мумкин). Davomini o'qish
Halima Xudoyberdieva. She’rlar & Yorug’ dard hosilasi. Shoira bilan suhbat
Мен умр бўйи тинмай ишлаганман, тинмай ижод қилганман. Бу пайтда туйғуларим фавворадек бўлиб оқиб келарди. Менимча, ижодкор шу пайтда Оллоҳ билан ёлғиз қолса керак. Тунда тиниқ, ёрқинроқ ишлаш мумкин. Davomini o'qish
Behzod Fazliddin. Bir monolog, ikki qo’shiq mojarosi yoxud ko’chirmakashlik, mualliflik huquqi, so’z qadri, ijod mas’uliyati haqida
Аввалига гапни узоқроқдан бошламоқчи бўлдим: бугунги эстрада санъатининг манзараси, муаллифлик ҳуқуқи, сўз ҳамда ижод масъулияти ва яна бировнинг ҳақи, дегандек. Аммо, гапнинг пўсткалласини айтган маъқул кўринди… Davomini o'qish
Mushoira: Abdimurod Qodirov, Yor Muhammad, Baxtiyor Temur, Lochin Elmuhammad
Навбатдаги мушоирамизда сайтимизга ўз ижод намуналарини юборган ва турли интернет (масалан, фейсбук) саҳифаларида шеърларини эълон қилган шоирлар асарларини тақдим этмоқдамиз. Davomini o'qish
Kibriyo Qahhorova: “Men dardimni kimga aytaman?” & Chorak asr hamnafas. Abdulla Qahhor haqida xotiralar kitobi
Кибриё Қаҳҳорова 1914 йил 14 апрелда Самарқандда ўз даврининг маърифатли кишиларидан бўлган Лутфулло Махсум Файзуллоев оиласида дунёга келган. Болалик чоғларида отаси ёрдамида қобилияти ўткир Кибриёхоним араб ва форс тилларини мукаммал ўрганиб олди, эски қўлёзмаларни ўқишгина эмас, шарҳлаш санъатини ҳам пухта эгаллади (Хуршид Давроннинг «Кибриё опани эслаб» мақоласидан. Унинг тўлиқ матнини мана бу саҳифада ўқишингиз мумкин). Davomini o'qish
