Буюк аллома Берунийнинг кўпгина илмий мероси, дунё фанига,тамаддунига қўшган ҳиссаси эътирооф этилган бўлса-да, исми бўйича аниқ бир тўхтам йўқ. Абдулкарим ас-Самъоний “Китоб ал-ансоб” асарида эса “Беруний деган нисба Хоразмнинг ташқари қисмига оиддир.Кимки шаҳардан ташқарида туғилган бўлса, бундай одамни “фалончи беруний” дейдилар.Мунажжим Абу Райҳон шундай нисба билан машҳурдир” дея ёзиб ўтганди. Davomini o'qish
Bo'lim: O’zbek tarixi, adabiyoti va madaniyati
O’zbek tarixi, adabiyoti va madaniyati haqida
Shukrullo. She’rlar & Shukrullo: “Xalq dardini joyladim dilga” (1988)
2 сентябрь – Ўзбекистон халқ шоири Шукрулло таваллуд топган куннинг 95 йиллиги
Устоз шоирнинг “Ҳаёт илҳомлари”, “Умрим борича”, “Инсон ва яхшилик”, “Инсон – инсон учун” сингари шеърий тўпламлари, “Жавоҳирлар сандиғи”, “Кафансиз кўмилганлар”, “Тирик руҳлар” каби хотира романлари ўзбек китобхонларига таниш ва севиб мутолаа қилинади. Davomini o'qish
Tog’ay Murod. Yurt qo’shigi
Бир вақтлар колхозимиз радиоузелчиси Қудратбой уйимиз деворига майдагина радио осиб қўйди. Радио саҳардан ётаргача гапирди, ашула айтди. Аввал-аввал зиғир мойдай ёкди. Кейин-кейин қулоқ-мияни еди. Жонга тегди. Бемаҳал қичқирар хўроз бўлди-қолди. Гапира беради, ашула айта беради. Номи ашула бўлса бўлди, айта беради! Эл-юртга ёқадими- йўқми, барибир айта беради! Davomini o'qish
Ahmad A’zam. Vatan haqida yozishga kuchim yetmagan she’rim
Эски шаҳарнинг эски бир ҳовлисида тураман. Дўппидек ҳовлича, ёзув-чизувим билан унга сиғмай, тепага — болохонага чиқиб олганман; деразадан фақат томлар, томлар орасидан бошини чиқарган дарахтлару онда-сонда учиб ўтган қушлар кўринади; офтоб нури тўғри мен ёзадиган қоғозларга тушади, кўзимни қамаштиради; шовқин йўқ, ҳаммаёқ осойишта — сенга нима етишмайди, истаганингча тўйиб-тўйиб ёзмайсанми, дейман ўзимга… Davomini o'qish
Ne’mat Arslon. Qulfbuzar. Novella
Инсон психикасини ўрганиш ва ўргатишда бу қавмга тенг келадигани йўқ. Масалан, ўғри-қулфбузар қандай шахс? У бирорбир бойваччанинг уйига ўғирликка тушиш учун не чоғли тайёргарлик кўради? Бу пайтда унинг руҳий ҳолатидан нималар кечади? Davomini o'qish
Olim Otaxon. Qarovsiz uy
Ўғлим айтган уй мактабдан берироқда, ташландиқ майдон кунжагидаги жин кўчанинг оғзида бўлиб, маҳаллада отнинг қашқасидек барчага маълум эди. Бу уй ҳақида шунчалик ғаройиб миш-мишлар юрар эди-ки, қайси бирига ишонишингни ҳам билмайсан киши. Эсимда, болалигимизда қош қорайган маҳал шу майдон олдидан юрагимизни ҳовучлаб ўтардик… Davomini o'qish
Bahrom Normurod. She’rlar
Баҳром Нормуродов 1981 йилда Сурхондарё вилоятининг Жаръқўрғон туманида туғилган. Термиз давлат университетининг филология факултетида бакалавр ва магистр босқичлари таҳсилини олган. «Туркистон» газетасида, вилоят телевидениесида, Термиз давлат университетида фаолият кўрсатган. Шеърлари вилоят ва ресмублика матбуотида босилган Davomini o'qish
Nazar Eshonqul. O’pqon
Ҳайдовчи қувноқ йигит эди; унинг бутун диққати троллейбусни ҳайдашдан ҳам кўра кабинага яқин ўтирган иккита попукдеккина қизларни кулдириш билан банд эди. Davomini o'qish
O’rinboy Usmon. Adabiyot uchun yaralgan inson & Shukur Xolmirzayev. Tabassum
Шукур ака, мен Сиз билан ҳеч қачон юзма-юз ўтириб суҳбатлашмаганман. Лекин аслида Сиз билан жуда кўп марталаб суҳбатлашганман. Бу суҳбатларни унутиб бўлмайди. Ҳеч қачон! Айни шу суҳбатлар мени адабиётга бўлган меҳру муҳаббатимни кучайтирган, ҳикоя ёзишга ундаган, ижод жараёнида қандайдир бир талабчан, лекин меҳрибон ўткир нигоҳ кузатиб турганини ҳис эттирган… Davomini o'qish
Muslimbek Musallam. She’rlar
Муслимбек Мусалламнинг шеърларида нафақат бугунги ёш қаламкашларнинг қалб тажрибалари, шу билан баробар шу кундаги ўзбекча шеърнинг табиатида яна қайта уйғонаётган дард билан сўзнинг омухталигига интилиш намоён бўлмоқда. Davomini o'qish
Ahmad A’zam. Majnuntol tagida…
Ўзимнинг пушаймонларим бор: шу бир-икки учрашувда яқин бўлгандек бўлдик, Миртемир юрагини очиб гапирди. Ҳозирлари ўзимдан хафа бўлиб кетаман: домлани гапга солиб, бошидан нималар ўтганини бир-бир ёзиб олмайманми!.. Davomini o'qish
Nomiq Kamol.Jaloliddin Xorazmshoh.Fojia. Xurshid Davron (Nafisa Sultonqulova hamkorligida) tarjimasi.
Буюк ватандошимиз Жалолиддин Мангуберди (Хоразмшоҳ) ҳаёти ва фаолияти ижодимнинг дастлабки йиллариданоқ менда катта қизиқиш уйғотган. Мана шу қизиқиш натижаси ўлароқ дастлаб «1231 йил 16 август» сарлавҳали шеър, кейинчалик улуғ турк адиби Номиқ Камол қаламига мансуб »Жалолиддин Хоразмшоҳ» фожиасининг таржимаси, улуғ аллома Шайх Нажмиддин Кубро ҳаёти ва тариқати ҳақида ҳикоя қилгувчи «Шаҳидлар шоҳи ёхуд Шайх Кубро тушлари» қиссасидаги Жалолиддин Мангубердига оид битиклар пайдо бўлди. Davomini o'qish

