Абу Али Ибн Сино илм тараққиётига катта ҳисса қўшган, Ўрта Осиё тупроғидан етишиб чиққан буюк алломаларимиздан бири ҳисобланади. Буюк алломанинг фанлар оламида тажриба ўтказмаган ва қалам тебратмаган соҳаси йўқ деса ҳам бўлади, айниқса тиббиёт хазинасига қўшган улкан ҳиссаси бебаҳодир. Ибн Сино кўп қиррали илм соҳиби бўлган буюк сиймодир. Тиббиёт оламида Ибн Синонинг табаррук номи Гиппократ ва Гален каби буюк алломалар билан бир қаторда туради. Davomini o'qish
Bo'lim: O’zbek tarixi, adabiyoti va madaniyati
O’zbek tarixi, adabiyoti va madaniyati haqida
Baxtiyor Omon. Bahor, qish
Азиз авлиёлар инсоннинг умрини тўрт фаслга ўхшатишади: баҳор, ёз, куз, қиш. Нимагалигини билмайман-у, улар ичида боши ва охирини кўпроқ эслашади. Сабаб, киши ёшлигида ҳаётга ташна, кўнгли тоза, ўзи самимий, ёқимтой бўлади. Ўртада неки ўтса ўтади – билмайди, эътибор бермайди, вақт бор-ку, улгураман, тузаламан, яхши одам бўламан, деб телбаворларча яшайверади… Davomini o'qish
Karim To’ramurod. Yodgorlik
Ушбу ҳикояни Тошкентни босиб олиб, минглаб Тошкент йигитларини қириб ташлаган, Тошкент қизларининг, Тошкент келинларининг номусини булғаган ўрис босқинчиларининг 24 нафар ҳалок бўлган босқинчи аскари шарафига бунёд этилган Авлиё Георгий бутхонасини Тошкент халқининг миллиардлаб маблағи эвазига қайта таъмирлаган Тошкент шаҳри ҳокимлигига буюк ҳурмат билан бағишлайман. Davomini o'qish
Muhammad Siddiq. Maddohlik «san’ati»
Ёзувчи ўзи ҳис қилмаган нарса тўғрисида ёзса, буни ўқиган ўқувчи ҳам ҳеч нарса ҳис қилмайди, – деган эди Абдулла Қаҳҳор, – демак, куйдириш учун куйиш, ардоқлаш учун ардоқланиш шарт. Ҳис қилинмай ёзилган нарса қоғоздан ясалган гулга ўхшайди. Davomini o'qish
Jamol Kamol. Akademik Vohid Abdullayevni eslab
15 МАЙ — АДАБИЁТШУНОС ОЛИМ, АКАДЕМИК ВОҲИД АБДУЛЛАЕВ ТАВАЛЛУД ТОПГАН КУН
Табиатда қуйма олтин, ёмби гавҳар учрайди, дейдилар. Гавҳари шабчироқ ҳақидаги эртакни ўқигансиз. Хўш, ёмби гавҳар, гавҳари шабчироқ деб аташга арзигулик инсонлар учрамайдими? Ёмби гавҳар ўзидан нур таратиб турармиш, унинг ёғдусида кечаси китоб ўқиса бўлармиш. Ўзидан нур таратиб турадиган инсонлар йўқми? Бор, атоқли адабиётшунос олим, академик Воҳид Абдуллаев ана шундай сиймо эдилар. Неча йиллар Самарақанд адабий муҳитини машъал бўлиб ёритиб турдилар. Davomini o'qish
Shukur Qurbon. Ramazoni sharif ilhomlari

Шоир Шукур Қурбоннинг ўзбек шеъриятида ўзига муносиб ўрни бор. Унинг шеърлари, хусусан тарихий достонлари адабиётимиз хазинасидан муносиб ўрин олган. Бугунги саҳифамизда шоирнинг қутлуғ Рамазони шарифга бағишланган бир туркум шеърини тақдим этамиз. Davomini o'qish
Rafiq O’zturk. Karantinda yozilgan she’rlar
Рафиқ Ўзтурк бу юборган битикларини «Карантинда ёзган шеърларим» деб атабди. Биз ҳам уларни карантинда ўтирган мухлисларимизга мамнуният билан тақдим этамиз. Davomini o'qish
Benazir Muhammad. She’rlar
Беназир Муҳаммад (Зариф Султоний) Сурхон воҳасининг Сариосиё туманида туғилган, аммо, умрининг кўпроғини дунёнинг бошқа ўлкаларида яшаган инсон. Ўзига хос шеърлари билан шеърпарастлар назарига тушган шоир. Ҳаётдаями, шеъриятдаям изланаётган мусофир. Унинг йўллари узоқ ва оқ бўлишини Яратгандан сўраб қоламиз. Davomini o'qish
Boborahim Mashrab. Ijodidan namunalar
Машраб шеъриятининг ғоявий, фалсафий, ахлоқий замини – тасаввуф. Шоир ижодиётига доир тадқиқотларида унинг шеърлари онгли равишда ўз заминидан ажратилиб, таҳлил қилинган. Натижада, илоҳий ишқ моҳиятини очувчи фикру кечинмалар дунёвий муҳаббатга мансуб тасвирлар сифатида тавсия этилган. Машраб ижодиётидаги «антиклерикал мотив»лар ҳақида айтилган мулоҳазалар ҳам бирёқлама, гоҳо жуда чалкашдир. Бунинг сабаблари изоҳланганда, икки жиҳатга алоҳида диққат қилиш керак бўлади. Биринчиси, давлат ва сиёсат миқёсида динга қарши ҳужумнинг авж олдирилгани, иккинчиси, тасаввуф таълимотининг юзаки ўрганилгани (Иброҳим Ҳаққулнинг «Машраб нафаси» мақоласидан. Мақола мана бу саҳифада). Davomini o'qish
Marhabo Qo’chqorova. Nurilla Chori hikoyalarida neomifologizm unsurlari & Nurulla Chori. Bo’ron tingan kecha. Hikoyalar to’plami
Яқинда ёзувчи Нурилла Чорининг Ғафур Ғулом номидаги нашриёт томонидан чоп этилган “Ташвиши йўқ одамлар” номли ҳикоялар тўпламни ўқиб чиқдим. Мутолаа давомида мифлар, умуман, халқ ижоди, бугунги ёш носирлар учун ҳам муҳим бадиий шартли восита сифатида хизмат қилиб, неомифологизмнинг янги қирралари очилаётгани кўзга ташланди. Davomini o'qish
Odinaxon Abdurahimova. She’rlar va nasriy bitiklar
Одинахон «Хуршид Даврон кутубхонаси»нинг узоқ йиллик мухлиси, ҳатто сайтга бағишлаб шеър ҳам ёзган. Илк шеърларини бир неча йил аввал жўнатганида, мен номаълум сабаб билан кўрмай қолган эканман. Ижодкор қизимдан яна бир бор узр сўраб, унинг ижодидан айрим намуналарни сизга тақдим этмоқдаман. Davomini o'qish
Nodirabegim Ibrohimova. Ikki esse
Олтинчи қаватдан ташқарига боқаман: узоқдан қорли чўққилар кўзга ташланади. Ўпкамни ўраб тургандек ҳиссиёт қолдирадиган юпқа пардани олиб ташлагим келиб қўлим билан кўксимни ғижимлайман, бу ғалати парда доим тўйиб нафас олишга ҳалал беради. Кўнглим ҳам, ўпкам тоза ҳаволарни истаяпти… Davomini o'qish
