Mumtozbegim. Ikki hikoya

11   Мумтозбегим (Элмира Ҳазратқулова) ўз ёзган ҳикояларини бир ҳаваскор ёзувчининг машқлари деб билади. Унинг икки ҳикоясини тақдим этиш билан бугун биз бу машқларга баҳо беришни энди сайт ўқирманларига ҳавола этамиз. Davomini o'qish

Tillaniso Eshboyeva. Rafiq Saydulloga maktub

031   Сизнинг шеърларингиз ҳақида ёзмоқчи бўлиб, қандай шеърни исташим ҳақида сўзлаб кетдим. Хуллас, руҳиятнинг, инсон ўз руҳининг турли томонларидан мўралаб кўраётган, мўралаб кўришга уринаётган Шеър ёқади менга. Албатта, Қалб, Туйғу, Ҳолатни ҳам четга сураётганим йўқ. Қалб, Туйғу, ҳолат ҳақида пафоссиз, рост, инсон ўз ичида туриб, ўз-ўзига гапираётган каби яралган Шеър ёқади менга. Davomini o'qish

Shukur Xolmirzayev. Ot egasi & Olim Toshboyev.»Men yomon yozuvchimasman…»

11  Устоз «Адабиёт ўладими?» мақоласини Ёзувчилар уюшмасида катта адабий йиғинда мана шундай тик туриб, ғулдираган овозда ўқиб берганида йиғилганлар шеър ёхуд достон каби тинглаганлари кўз ўнгимда турибди. Йиғилиш қизғин мунозаралар билан якунланганди ўшанда. Адиб ҳаётининг сўнггигача такрорлаб кетган «Мен адабиётга хиёнат қилмадим», деган гапини энди-энди англаётгандекман… Davomini o'qish

Husnora Ro’zmatova. Shikasta ma’buda. Novella

05   Таниқли адиб Назар Эшонқул тавсияси билан эълон қилинаётган  Ҳуснора Рўзматованинг “Шикаста маъбуда” новелласи ҳам шаклан, ҳам мазмунан ўзининг экзистенцилача руҳи билан кишини бирлан ўзига жалб қилади. Новелла тўлалигича борлиқни экзистенциалистик қабул қилиш, англаш, хаос ва бўшлиқда ўз мавжудлигини излаш ҳақида. Davomini o'qish

Umid Xolliyev. Tiriklik iztiroblari. Qissa

044   Бувимга дунёнинг охири қаерда? – деб савол берганимда ҳали мактабга бормасдим. Болалик тасаввуримда эса қуёш ботадиган жой дунёнинг охиридек эди. Уйимиздан анча узоқда, кун ботиш томонда ғўза баргларини тўкиш учун дори сепадиган самолётларнинг қўналғаси жойлашганди. Менинг назаримда, қуёш шу қўналғанинг орқа томонига бориб ботадигандек… Davomini o'qish

Ikrom Otamurod. Ishora. Doston & Islomjon Yoqubov. «Kangul» qushining hol izhori

022     Икром Отамуроднинг ҳукмингизга ҳавола этилаётган “Ишора” номли янги достони поэтик ифодаси қатига улуғ сирлар яширинган. Аслида, зоҳиран ниҳон тутилгандай туюлувчи кўнгил асрорининг: иштиёқ, интилиш, интизорлик, соғинч, қувонч, дард, афсус, надомат, қаноат, сабр каби турфа туйғуларга йўғрилган самимий ва оғриқли изҳорлари белгилар чизгиси ва шама-ишоралар суврати орқали ўз маъно-мазмунини очади. Davomini o'qish

Eshqobil Shukur. Yangi she’rlar & Ikki kitob

011  Ўзимнинг болалигим ҳақида гапирсам… Кўпроқ бобом ва момомга эргашиб юрганман. Қаерга боришса бирга борганман. Далаларни оралаб, тупроқ йўлларни кечиб бошқа овулларга бориш мен учун ўзга бир оламга саёҳат қилишдай гап эди. Момоларим менга шамол, булут, сув, Ер билан гаплашишни ўргатишган. Улар “Шамол айтар экан, булут айтар экан”, деб ҳикоя бошлашарди. Мен уларнинг тилида шеърият тилини кўрганман… (Эшқобил Шукур билан суҳбатдан. Суҳбатни тўлиқ мана бу саҳифада ўқишингиз мумкин) Davomini o'qish

Aziz Said. Ismim «Oh»dir mening…

088   80-йиллар адабиётга кириб келган ёш шоирларнинг ҳаммаси ҳақида бирваракайига суҳбатлашиш имконсиз. Шунинг учун уларнинг биттаси ҳақида, ҳеч кимникига ўхшамайдиган ўз йўли, ўз оҳанглари, ўз хаёлот дунёси, ўзига хос ғайриоддий ташбеҳлар силсиласи билан шеъриятга кириб келган Абдували Қутбиддин ҳақида суҳбатлашсак. Davomini o'qish

Bayram Ali. Hech kimga bildirmay…

06   Машъум жавоб хати бехосдан қўлимизга тушиб бутун синфимиз болаларининг ғазабини келтирди, мен эса аччиқланганимдан ўзимни қўярга жой тополмай қолдим. Шу учун ҳам режам ҳаммага маъқул тушди-ю, дунёни сув босса ўрдакка айланадиган биргина Мўмин мишқи унамади холос…. Davomini o'qish

Ibrohim Haqqul. Ishq, dard va isyon shoiri & Avaz O’tar. Saylanma

05Аваз Ўтарнинг 135 йиллигига

   Шоирлар бўлади, ўзлигини таниганидан охирги нафасигача ижодини улуғ мақсад, курашчан туйғулар ҳаракатлантириб туради. Бундай қаламкашлар қайси шеърий шаклларда ёзишмасин халқ хотирасида адолат, одамийлик ғоялари устуворлиги учун куч сарфлайдилар. Тасаввур этилса, фикрлаш тарзининг ўзи бундай шоирларда маҳорат. Чунки улар ҳали хаёлда ярала бошлаган ҳар бир шеърлари билан хўрланган одамларнинг ёнида турадилар. Бедодликдан ун тортаётган қанча бечоранинг кўз ёшлари уларни қалб косасига тўкилади. Davomini o'qish