4 январь — Таниқли драматург Шароф Бошбеков 70 ёшга тўлди. Шароф акани чин юракдан қутлаймиз!
— Парво қилманг, домла, ўзи ҳамма буюк ижодкорларнинг исми “Ш”дан бошланади, – дедим “икковимиздан зўри йўқ” деган маънода. – Масалан, Шекспир, Шиллер, Шуман, Шуберт, Штраус… – Кейин Россия томонларни ораладим: – Шостакович, Шолохов, Шукшин… – Ўзимизники-лар ҳам бенасиб қолмади: – Шайхзода, Шукур Бурхонов, Шукрулло, Шукур Холмирзаев… Davomini o'qish

Энди унинг аҳволи янаям оғирлашди, қув қув йўталганча қийналиб нафас олар, шундаям хаёлини битириши лозим бўлган юмушлар банд этганди. Сал пал ўзига келган заҳотиёқ қўлига қалам дафтар олиб, беморлик алаҳсирашлари исканжасида ҳали буткул тарк этишга улгурмаган фикрларини қоғозга тушириб қолишга уринарди.
Аёл ёзувчи бўлишнинг ўзига яраша қирралари бор. Яқинда бир суҳбатда машҳур адибага шунга ўхшаш савол бергандим, “ижодкорни аёл ёки эркак деб ажратилмайди” деган жавобни олдим. Йўқ, бундай эмас… 
“Зиёли инсон қандай бўлиши керак?” деган саволга мен бир оғиз сўз билан: “Асқад Мухтордай бўлиши керак”, деб жавоб берган бўлардим. Раҳматли устозимизни яқиндан билган одамларнинг барчаси бу фикримга қўшилса керак. 

Мавлоно Румий “Ҳар туя етаклаган Увайс Қараний эмас”, деб таъкидлаганларидек, бугун ижтимоий тармоқларни тўлиқ эгаллаб олиб шеър ёзаётганларнинг ҳаммаси ҳам шоир эмас…
Ўзбекнинг буюк хонандаси, Ўзбекистон халқ артисти, менинг жонажон синглим Марям Сатторова репертуаридан жой олган мумтоз қўшиқлар тўплами. Иккинчи бор қайта янгиланиб тақдим этилмоқда. 
