Salim Babullao’g’li. Dunyo shoirlari va yozuvchilariga & Xurshid Davron. Qardosh Ozarbayjon, sen bilan birgamiz!

045 Хўш, муаммо нимада? Нима учун Aрманистон бундай тажовузкорлик қилмоқда? Нима учун дунё афкор оммаси, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ва шунга ўхшаш ташкилотлар ўттиз йилдан ортиқ вақтдан бери бу масалага кўз юмиб келмоқда? Davomini o'qish

Usmon Qo’chqor. She’rlar & Sevara Alijonova. Daraxtga aylangan odam

37   Рост сўзлаган маъқул. Усмон Қўчқорнинг борлигини билдик, аммо ўзи айтганидек, кимлигини билолмай, ғафлатда қолдик. Ёнгинамиздаги дурни тошга қиёслаб, кўпам эътибор бермадик. Бугун амин бўляпманки, У сездирмайгина бизларни ўзига сеҳрлаб, меҳрлаб қўйган экан. Davomini o'qish

Tojik she’riyatidan yangi tarjimalar: Loyiq, Gulnazar, Gulruxsor

07“Замонавий тожик шеърияти антологияси”ни ўзбек тилида нашр этилиши муносабати Алишер Нарзулло таниқли шоир ва таржимон Одил Икром ҳақида «Икки қону қардош – ўзбек ва тожик халқлари ўртасида кўприк вазифасини ўтамоқда. Бу – қандай хайрли иш, қандай хайрли кўприк», — деб ёзган эди. Бу кўприкнинг умри, иншооллоҳ, узоқ ва боқий бўлгай. Муҳими, ундан ўтаётганингизда сиздан ҳеч ким шубҳаланмайди, биров бошпурт ва виза ҳам сўрамайди. Davomini o'qish

Odinaxon Abdurahimova. Enaga

015Орадан йиллар ўтди. Ҳаётимнинг энг оғир дамларида онам суянчиқ, синовларида ҳимоячим, қайғумга шерик, шодлигимга гувоҳ бўлди. Қизим ҳам улғайди, ҳаммаси изига тушди. Унутганлар унутилди, яралар малҳам топди. Фақат Валерия Гансовнани тез-тез эслаб тураман. Davomini o'qish

Xalil Rizo Ulug’turk. She’rlar

021 Улуғ озарбайжон-турк шоири Халил Ризо Улуғтурк китобларини варақласангиз унинг ўзбек халқига ва адабиётига бўлган улкан ҳурматига гувоҳ бўласиз. Шоирнинг «Ўзбек турклари», «Ўзбек тили», «Кўзинг ойдин, Шайхзода» ва бошқа қатор шеърлари бу ҳурматнинг ёрқин мисолидир. Бу ҳурмат сизга тақдим этилаётган шеърда ҳам намоён бўлган. Davomini o'qish

Erkin Vohidov. «So’z latofati» kitobi & Mirza Kenjabek. Kitob haqida

Ashampoo_Snap_2017.08.19_14h45m48s_004_.png   Атоқли шоир Эркин Воҳидовнинг «Сўз латофати» номли китобига устоз ижодкорнинг миллий адабиёт ва она тилимиз хусусида куйинчаклик билан ёзган мақолалари киритилган. Саҳифада китобдан сараланган айрим иқтибослар ва китобнинг тўлиқ онлайн-матни билан танишинг. Davomini o'qish

Nurmuhammad Аziz. Sheʼrlar

04 Кутубхонамизнинг фаолларидан  адабиётшунос олим  Искандар Мадғозиев тавсияси билан ёш шоир Нурмуҳаммад Азиз шеърларини тақдим этамиз. Менга Нурмуҳаммаднинг шеърлари жуда маъқул бўлди.Саҳифа  остида  Муслимбек Мусаллам қолдирган  изоҳни   ўқисангиз  нима  учун  ёққанини  англайсиз. Davomini o'qish

Taniqli folklorshunos olim, akademik To’ra Mirzayev vafot etdi

07Бугун Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг академиги, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби, фольклоршунос олим, филология фанлари доктори, профессор Тўра Мирзаев вафот этди. Аллоҳ раҳматига олсин. Davomini o'qish

Ryunoske Akutagava. Mandarinlar

09Қахратон қишнинг тунд оқшоми эди. Мен Екосука-Токио йўналишидаги поезднинг иккинчи синф вагони бурчагида унинг жўнашини кутиб паришон ўтирардим. Вагонларда аллақачон электр чироқлар ёқилган, бироқ нима учундир мендан бошқа йўловчи йўқ. Davomini o'qish

Xurshid Davron: Sen bilan birgamiz, jon Ozarbayjon! (Videomunosabat. 28. 09. 20) & Sen manimsan, Ozarbayjon! Ozarbayjon she’riyatidan tarjimalar

09     Бугун ҳам дунёда, ҳам юрагимизда кечаётган нотинчлик қардош озарбайжон халқи билан ҳамнафаслигимизни билдирмоқ ниятида ушбу саҳифани тайёрлашга сабаб бўлди. Неча йил аввал Озарбайжон халқининг суюкли шоири Микойил Мушфиқ таваллудининг 105 йиллигига бағишланган тадбир пайтида Бокуда ёзилган шеъримни саҳифага дебоча деб қабул қилинг: Davomini o'qish

Rauf Parfi. Yoshlik she’rlari & Rauf Parfi. Karvon yo’li & Olim Oltinbek. «Bir qushcha sayraydi mening ruhimda…»

Ashampoo_Snap_2017.08.04_16h42m38s_002_.png 27 сентябрь — Устоз Рауф Парфининг туғилган куни

   Рауф Парфи “Шеърият” номли верлибрида: “Сўзлар керак Бош Ҳарбларда яраланган, Бош ҳарфлардан яралган Сўзлар”, — дейди. Бу билан шоир адабиётнинг бош вазифасига урғу беради. Бош ҳарфлардан яралган сўзлар, бу – ЭРК, ИНСОН, ИЙМОН, ВАТАН, МИЛЛАТ, ҲАҚИҚАТ… Ва, айнан, шу тушунчалар йўлидаги кураш – “Бош Ҳарблар”дир. Рауф Парфи наздида адабиёт мана шундай катта ҳарфлардан яралган тушунчалар йўлидаги курашларга яраши керак. Davomini o'qish