27 ноябр — Шоир Асқар Маҳкам таваллуд топган куннинг 60 йиллиги
Сўз асл маънода илоҳийдир. Сўз ҳамма истифода этиши мумкин бўлган Оллоҳ марҳаматидир. Чунончи, булоқдан одам ҳам, қуш ҳам баҳраманд бўлаверади. Сўз ёлғон бўлмайди. Унинг соҳиби ёлғончи бўлиши мумкин. Агар бу ёлғончига барча ишонса, унда фалокат рўй беради. Davomini o'qish







Муқаддам биз сизга мумтоз форс шеъриятининг таниқли намояндалари Бобо Тоҳир, Умар Хайём, Бобо Афзал, Фаридиддин Аттор, Саъдий Шерозий, Ҳофиз Шерозий шеърларидан намуналар тақдим этган эдик. Бугун асрлар оша яшаб келаётган кўҳна адабиёт анъаналарини янги шаклу оҳанглар билан давом этирган, ХХ аср Эрон шеъриятининг юлдузлари деб тан олинган Нодир Нодирпур,Фурўғ Фаррухзод,Салмон Ҳиротийнинг ўзбек тилига таржима қилинган бир туркум шеърлари билан таништирамиз.