Айтадиларки, вужудларни яксон этувчи вақт қардош ва эгиз қалбларни, улар қай замонга тегишли бўлмасин, фурсати етиб, ўзаро туташтиради. Лубноннинг бошқа бир фарзанди — малоҳатли Файруз (1935) икки ўртадаги йиллар тўсиғини йиқиб, Ҳалил Жуброн қалби билан бирлашди, «Ал Мустафо» сатрларини қўшиққа солиб, ажиб ва соҳир алёрлар куйлади. Davomini o'qish
Sherbek Bobonor o‘g‘li. “Madaniyat…”dan topgan ma’daniyatimdan ikki og‘iz
Бошданоқ айтай, киношуносмасман. Аксинча, ҳар қандай “шунос”лардан нарироқда ўтаётган, оддий бир “кинохўр”ман. Демоқчиманки, қуйида ёзажакларимдан илмий иборалару янги бир маълумотни тополмасангиз, ҳайрон бўлманг. Яна айтаман, таассуротимни баён этгум. .. Davomini o'qish
Alisher Narzullo. Jitomirlik L.
Ҳамон тирик қолганлигига ишонқирамай мудраб кўз очаётган киши атрофга олазарак боқди, мадорсиз қўлларини ҳаёт нишоналари тарк этиб улгурмаган кўкимтир юзларига олиб борди. Унинг бу ҳолати нариги дунё остонасидан мўъжиза туфайлигина ортига қайтган ва аросатда туриб чалкаш ҳаётини ақл тарозусига солиб дунёни англашга уринаётган, ҳақиқат излаётган гумроҳни эслатарди… Davomini o'qish
XXI asr fors she’riyatidan: Gerus Abdolmalikiyon
Янги давр форс шеърияти жаҳон адабиётини, бирламчи, янги Шарқ шеъриятини замонавий тажрибалар билан бойитган, янги шеър иқлимини мумтоз шеърият оҳанглари, ранглари билан бойитган шеъриятдир. Бугун сизга тақдим этилаётган Герус (Гэрус) Абдолмаликиён ана шу тажрибаларни давом эттираётган ёш шоирлардан бири. Унинг шеърларини иқтидорли ёш ўзбек шоираси Башорат Отажонова таржимасида тақдим этмоқдамиз. Davomini o'qish
Lev Tolstoy. Anna Karenina. Romandan ostiga chizilgan parchalar
Инсоф ва ноинсофлик тўғрисида ўйлаш одамларни иши эмас. Одамлар ҳамма нарсадан ҳам кўра инсофни ноинсофликдан ажратишда бир умр адашган ва бундан кейин ҳам адашади. Davomini o'qish
Zamonaviy ozarbayjon she’riyatidan 9 shoir
Замонавий озарбайжон шеърияти умумтуркча шеъриятнинг энг илғор анъаналар ва тажрибалар асосида ривожланиб бормоқда. Бугунги саҳифамизда ана шу шеъриятнинг тўққиз вакили: Одил Мирсайид, Адолат Аскарўғли, Расим Гаража, Ҳамид Херисчи, Салом Сарвон, Зоир Азамат, Оқшин Енисей, Эсмира Серова ва Нажот Мамедов ижодидан намуналар тақдим этмоқдамиз. Davomini o'qish
Yuxan Borgen. Yozuvchi bo’lmoq nima degani?
Ёзувчи бўлмоқ қалбингни одамларга ишониб очиб бермоқдир. Албатта, фикрларни баён қилиш билан боғлиқ ёзма фаолиятнинг бошқа шакллари ҳам бор. Улар истаган нарсага — илмга, техникага, ҳунарга, фалсафага, сиёсатга, динга тааллуқли бўлиши мумкин… Davomini o'qish
Umid Bekmuhammad. O’zbek matbuoti tarixidan lavhalar
27 июн — матбуот ва оммавий ахборот воситалари куни
”Тараққий” эҳтиёж, зарурат боис дунёга келганди.Шу боис ҳам қисқа фурсат ичида ҳақиқий маънода қўлма қўл бўлиб кетди.Айниқса, газетада думадаги депутатларнинг иш жараёнидаги сусткашлик, мадрасаларнинг қолоқлиги, замонавий таълим-тарбиядан узоқлашиб кетганлиги каби долзарб мавзуларда мақолалар берилиши чор мустамлакачиларини чўчитиб қўйди. Davomini o'qish
Sotim Avaz. Mangulik so’qmog’i & Umid Bekmuhammad. Qutlashga arzirli asar
Билимлар манбаи, ақллар шамчироғи бўлмиш китоб ҳамиша, ҳамма замонларда муҳим манба бўлиб келган. Зеро, зиё улашиш, тафаккурга тиниқлик бахш этиш китобсиз амалга ошмоғи душвор. Инсон олдинга интилмоғи, маърифатли бўлмоғи учун китоб керак. Не тонгки, бу ҳаётий эҳтиёжни чуқур англамайдиган, ҳис ва идрок этмайдиганларнинг топилиши ҳам бор гап. Davomini o'qish
Lochin Elmuhammad. Ramazon gurunglari
Кичкиналигимдан кексаларнинг суҳбатига қулоқ тутишни хуш кўраман. Ибратомуз, пурҳикмат, эртакнамо воқеалар асосидаги гурунглар менинг бола қалбимда эзгуликнинг, соф-ликнинг, мурувватлиликнинг мужассамлашишига хизмат қилган бўлса, не ажаб. Бундай суҳбатлар инсон қалбига нур олиб киради. Айниқса, сокин оқшомларда ифторлик чоғларидаги кексаларнинг рамазон гурунгларига нима етсин! Davomini o'qish
Jahongir Qosimov: Kinoni kino qiladigan adabiyot!
Гоҳида бир эътирозга дуч келамиз: “Киноижодкорлар ўзбек адабиётидан, шарқ фалсафасидан мутлақ узоқ. Шу боис, улар миллатга хос нозик хусусиятларни у қадар илғамайди”. Ўйлашимча, бу таърифни кинорежиссёр Жаҳонгир Қосимовга нисбатан қўллаш инсофдан бўлмас… Davomini o'qish
Alisher Aymatli. «60» kitobidan to’rtliklar & Iqbol Mirzo. She’rning zo’ri to’rt satr
Бу йил олтмиш ёшни қаршилаган Алишер Айматлининг олтмишта тўртлиги жам этилган «60» китобида («Akademnashr», 2017) вақт ва макон, инсон ва ҳаёт, эзгулик ва ёвузлик, иймон ва оқибат сингари тушунчаларнинг назмий таҳлили мужассам этилган. Шоирни таваллуд айёми билан қутлаймиз. Янги китобга кирган термалар ва китобни тақдим этган Ўзбекистон халқ шоири Иқбол Мирзонинг сўзи билан танишинг. Davomini o'qish
