Бир таниқли адибнинг саргузашт китоби анчагина шов-шувга айланган йиллар эди. Кунларнинг бирида чўл туманида ёзувчи билан китобхонларнинг учрашуви ташкил этилди. Сўзга чиққан нотиқларнинг бири муаллиф ва унинг асари ҳақида шунчалик кўп мақтов сўзларни айтди-ки, бундан минбарда ўтирган ёзувчи ҳам хижолатга тушиб, қизариб кетди. Davomini o'qish
Yuriy Kazakov. Non isi
Машҳур рус адиби Юрий Казаков таваллудининг 90 йиллиги олдидан
Шошилинчномани биринчи январда олишди. Дуся ошхонада эди, эшикни эри очди. Кечаги ичкилик карахти тарқамай, тинмай эснаб имзо чекди-да, тағин кимдан қутловхат келганини чамалади. Ўша-ўша оғзини ёполмай Дусянинг онаси — олис қишлоқдаги етмишга чиққан кампирнинг вафоти ҳақидаги қисқа ва қайғули шошилинчномага кўз югуртирди. Davomini o'qish
Karimberdi To’ramurod. To’g’ri gapning to’qmog’i
Бир ой бўлди. Энди гапиришим керак, шекилли… Телевидениеда айтган тўғри сўзларимнинг тўқмоғи бошимни ёрди… Интернетда мен ҳақимда миш-мишлар кўпайиб кетди. Ўзим батафсил айтиб бера қолай. Davomini o'qish
Xurshid Davron. Bir orzum bor yuragimda ko’zlari o’ychan & To’marisning ko’zlari
Аввалги тўпламларимдан олинган ва сўнгги йилларда ёзилган бир неча шеърларим куни-кеча «Китоб дунёси» газетасида чоп этилди. Уларни сизга тақдим этмоқдаман. Davomini o'qish
Munavvara Oymatova. Ikki maqola & Antuan de Sent-Ekzyuperi. Kichkina shahzoda
Оёғимга ўралашган ўша журнал варағидан эса менга маъюс Марсель Пруст қараб турибди. Парижнинг тор кўчаларидан биридаги каталакдек тор кулбада ярим ётган ҳолда ўзининг дурдона асарларини ёзаётган Пруст: «Вақтни йўқотманглар. Кейин топиш мушкул», – деяётгандек. Мен эса жаҳон адабиётининг нодир асарларини ахтарар эканман, талабалигимда йўқотилган вақтни қидираётганимни сезиб қоламан. Davomini o'qish
Anton Chexov. Kashtanka
Жуда қоронғи бўлиб қолгач, Каштанканинг юрагини қайғу ҳамда ваҳима босди; у аллақандай бир эшикка сиқилиб олиб, зор-зор йиғлади. Каштанка Лука Александрич билан кун бўйи саёҳат қилиб чарчаган, қулоғи ва оёқлари совқотган, бунинг устига қорни ҳам жуда оч эди. Куни бўйи у атиги икки марта овқатланди: муқовасозникида озгинагина елим, қовоқхоналарнинг бирида колбасанинг пўстлоғини топиб олди. Ана шу холос. Агар у одам бўлганда эди… Davomini o'qish
Feruz. Devon & Dilmurod Bobojonov. Ma’rifatparvar Feruzxon
Муҳаммад Раҳимхон Соний — Феруз ҳақиқатан ҳам беназир шоир ва маърифатпарвар ҳукмдор эди. Аммо, шу билан бирга у ўз замондошлари бўлмиш Бухоро амири Музаффар ва Қўқон хони Худоёр билан тенгма-тенг юртимизни чор Россияси томонидан босиб олиниши ва талон-тарож этилишига қарши бирон бир жиддий тайёргарлик кўрмаган давлат бошлиғи ҳам эди. Унинг ажойиб шоирлигини пеш қилаверсагу она тарихимизнинг қора саҳифалари ҳақида гапирмасак ҳақиқатнинг фақат бир томонини айтган бўламиз. Davomini o'qish
Nuriddin Egamov. «Pardon», … «Pardon» aka yoxud «Ajoyib xayolparast» filmidagi farang tili o‘qituvchisi Vahob Ismoilovga konvertsiz maktub
Менинг хаёлимда Сиз асло қаримайсиз. Ўша-ўша чекка қишлоқ болаларини олифта машиналарга миндириб, антиқа сигналини “бабиллатиб”, гардиши кенг шляпангизни қийшайтирганча гердайиб, кўчаларни чангитиб юргандексиз. Davomini o'qish
Abdulla Qahhor o’gitlari & Shukur Xolmirzayev. Abdulla Qahhorni eslab
Абдулла Қаҳҳор таваллуд топган куннинг 110 йиллиги олдидан
Абдулла Қаҳҳор деганда, дарҳол унинг китобларини эслаб, жавонга қарайман. Дафъатан кўринмаса, синчиклаб боқаман. Кейин, кўнглим жойига тушади. Агар у зот ҳақида ўйланиб қолсам, кўз олдимга қайсидир синфда ўқиган чоғимда «Ватан абадиёти» дарслигида кўрганим — адибнинг кўзойнак тақиб, хиёл жилмайиб тушган сурати келади… Davomini o'qish
Xurshid Abdurashid. Uch hikoya
Ёш ижодкор дўстимни туғилган куни билан қутлайман
Мусаввир синиққина нур тушаётган туйнукдан теваракка қараркан, ўзи излаётган ранг қайдадир яширинган эканини қалбан ҳис этди. Туйнук олдидан эндигина бошлаган суврати ёнига қайтди. Суврат қаршисида бир муддат сукут этиб, тасаввур денгизида сузди. Тарқоқ хаёллари ҳар ёнда учиб юрар, уларни жамлаш ғоятда мушкул эди… Мусаввирнинг хаёли гоҳ осмонда сузиб юрган булутларда бўлса, бир хаёли самога интилиб, кўзларида умидворлик акс этган одамда эди. Айни лаҳзада у булутга интилаётган инсоннинг расмини чизмоқ ила машғул эди. Davomini o'qish
Nabijon Boqiy. Rohila (Yeru osmon orasida yuz yil saqlangan bir muhabbat qissasi)
Қувалик тарихчи дўстим Нодирбек МДА фондидан Мўъминжон Ҳакимнинг ўзбек тилида, араб имлосида ёзилган салкам 1000 саҳифалик “Хотира дафтари”ни буюртма бериб олиб, Қироатхонада бошини кўтармасдан мутолаа қилаётганини кўриб, кулгим қистарди: “Оббо, яна ўша муҳаббатномани ўқияпсизми? Туркистон мухторияти тарихини ким ўрганади? Носирхон тўранинг тақдирномаси яна юз йил чанг босиб ётаверадими?” деб қўярдим норози бўлиб. Davomini o'qish
Irvin Shou. Tungi darbon
Меҳмонхона қоровули лавозимида ишлаб, ижарада одмигина ҳаёт кечираётган Граймснинг кутилмаган “бахтсиз фожиа” сабаб улкан сармояга эга бўлиб қолиши унинг одатий турмуш тарзини бутунлай ўзгартириб юборади. Davomini o'qish
