Баъзиларнинг бир марта адо этилиши фарз бўлган ҳажга бир неча маротаба бориб кела бериши, албатта, унинг ихлоси туфайли, аммо бу сафар эвазига бошқа, қўли қисқароқ одамларнинг навбати кейинга сурилиб, эҳтимолки, кимлардир ҳаж армони билан дунёдан ўтиб кетадиган бўлса, наузанбиллоҳ, бошқаларни ноумид қилиш эвазига амалга ошган бундай сафари унинг учун савоб эмас, гуноҳ амаллардан бўлиб қолиши ҳам мумкин… Davomini o'qish
Atoqli adib Nodir Normatov vafot etdi
Атоқли адиб Нодир Норматов бугун 68 ёшида вафот этди. Марҳум бугун асрда Яланғоч Ота қабристонида дафн этилади.Инна лиллаҳи ва илаҳи рожиун. Оллоҳ раҳматига олсин! Davomini o'qish
Abdulla Xolmirzayev. Olis sadolar yoxud shoira Ra’no Uzoqova izlarini izlab
Қуйида баён этилаётган воқеалар ўйлаб чиқарилмаган. Унда иштирок этаётган кишилар ҳам ўзининг ҳақиқий исми ва фамилиясига эга бўлган тирик одамлар. Муаллиф юртдош шоира ҳаёти ва фаолияти бўйича олиб борган изланишларини, бу борадаги қувончу ташвишларини баён қилади, шу билан бирга барчамиз соф инсоний туйғуларга менгзаб қўллайдиганимиз—беғубор орзу, покиза ният, самимий ишонч ва олижаноб қадамларни ҳаётда қадрлаш ва аксинча ҳолатлар борасида ҳам фикр юритади… Davomini o'qish
Shoira Qalandarova. She’rlar
Шоира Қаландарова асосан ғазал ёзади. Камина эса ғазал ёзадиганларга ҳавас қиламан. Ўзимнинг қўлимдан келмайди. Қўлидан келмаса ҳам ғазал ёзадиганлар адабиётимизда жуда кўп, аммо, афсуслар бўлсинким, уларнинг кўпи аслида бармоқ ёзади, ғазал илмидан бебаҳра. Ғазалдек гўзал мўъжиза адабиётимиз майдонини асло тарк этишини истамайман. Davomini o'qish
O’Genri. Xotira yo’qolganda
Ўша куни эрталаб хотиним билан одатдагидек хайрлашдик… Уйдан чиққанимда ҳам мен билан юз бериши мумкин бўлган бирор ғайритабиий ҳолатни ҳис қилмадим. Ҳаммаси тўсатдан бошланди. Davomini o'qish
Jaloliddin Rumiy. Ichindagi ichindadur (5)
Биз инсоннннг барча ҳолларини бир-бир эсладик ва унинг вужуди-ю феъл-атворидан, қизиққонлиги-ю совуққонлигидан қилча ҳам нарса назаримиздан четда қолмади. Бироқ ундан боқий қолажак нарсанинг нима эканлиги очиқ-ойдин бўлмади, дедим. Мавлоно буюрдики: Агар уни билмак фақатгина сўз билан мумкин бўлсайди, инсоннинг бунчалар ишлашга ва турли-туман мужодалаларга эҳтиёжи қолмасди. Ҳеч ким ўзини қийнамас ва фидо этмасди. Davomini o'qish
Shuhrat Sirojiddinov. O’zbek mumtoz adabiyotining falsafiy sarchashmalari & Abdurasul Eshonboboyev. Navoiy ijodi va adabiy ta’sir
Шуҳрат Сирожиддинов монографиясида ўзбек мумтоз адабиёти намуналарини таҳлил этиш, тушуниш, муаллифнинг ғоявий позициясини аниқлашда кўрсаткич вазифасини бажарувчи диний-фалсафий таълимотлар моҳияти ҳақида сўз борса, Абдурасул Эшонбобоев мақоласида Навоий ижодининг Шарқ адабиёти тараққиётига бўлган таъсири ҳақида маълумот беради. Davomini o'qish
Xurshid Do’stmuhammad. Og’zaki hikoyalar
Хуршид Дўстмуҳаммад ижодини фақат ҳиссий ёндашувнинг ўзи билан таҳлил этиб, тушунтириб бўлмайди. Унда ҳиссиёт тўлқинлари ҳамиша тафаккур қирғоқларига урилиб туради. Бири иккинчисини ўзаро тақозо этади. Бинобарин, ўзан бор, бироқ, у қазилган каналдек тўппа-тўғри ўзан эмас, балки ҳаёт йўлларининг оддий кўзга ноаён энг теран хилъатлари, энг чекка пучмоқларини қамраган ўзан. Шулар қуйилиб, қисса, роман деган катта ўзанлар тўлиб, тўлиқиб оқади. (Шуҳрат Ризаевнинг «Яхши “ёмон” одам ёхуд янгиланган реализм» мақоласидан. Давомини мана бу саҳифада ўқинг) . Davomini o'qish
Jaloliddin Rumiy. Ichindagi ichindadur (4)
Халқ «Олам қадимдир» дейди. Бу гапни қабул қилиш мумкинми? Баъзилар борки, «Ҳодисдир» дейишади ва булар оламда яна-да қадим бўлган валийлар ва набийлардир. Улуғ Оллоҳ оламнинг яратилиш иродасини уларнинг руҳларида ҳосил қилгандан кейин олам майдонга келган. Davomini o'qish
Ustoz san’atkor Sherali Jo’rayev 70 yoshda
Устоз санъаткор, Ўзбекистон халқ артисти Шерали Жўраевни қутлуғ 70 ёши билан чин дилдан қутлаймиз ва энг эзгу тилакларимизни йўллаймиз… Davomini o'qish
Jaloliddin Rumiy. Ichindagi ichindadur (3)
Ҳаёт суви қоронғу бир ерда бўлади. Бу ер валийларнинг жисмидир. Ҳаёт суви ўша ерда. Инсон бу сувга фақат қоронғуликда етиша олади. Сен эса қоронғуликни севмайсан, ундан нафратланасан. У ҳолда, ҳаёт сувига қандай етишасан? Қўрқоқлардан қўрқоқликни, фоҳишалардан фоҳишаликни ўрганмоқчи бўлсанг, кўпгина нохуш нарсаларга сабр қилишга тўғри келади. Йўқса, мақсадинг ҳосил бўлмас. Davomini o'qish
Naapet Kuchak. She’rlar
Наапет Кучак (туркча Қучоқ сўзидан)нинг ҳаёти ва фаолияти ҳақида бирон бир ишончли маълумот сақланиб қолмаган. Ривоятларга кўра, у XV асрнинг охири ва XVI асрнинг бошида Арчиқ кўли яқинидаги Хараконис деган қишлоқда туғилган. Тахминларга кўра 1592 йилда вафот этган. Наапет Кучак ўша даврда турк бахши шоирлари — ошиқлар (ашуклар) анъанаси йўлида ижод қилган, янада аниқроқ айтсак, туркий халқлар фольклори таъсирида арман шеъриятида ҳам пайдо бўла бошлаган ҳайран — тўртликлардан иборат шеърлар ёзган. Турк ва армани тилида баробар шеър ёзган. Davomini o'qish
