Манбалар хронологиясига риоя қилинадиган бўлса, Алишернинг болалик даври ҳақидаги дастлабки маълумот Давлатшоҳ Самарқандий қаламига мансуб. Бироқ у жуда қисқа бўлиб, бўлажак шоирнинг Абулқосим Бобур саройидаги турмуши ва султон билан ораларидаги яқин алоқалар таъкидидан иборат. Хондамир “Макорим ул-аҳлоқ” асарида шоирнинг болалик даврини муайян даражада ёритган. Davomini o'qish
Sanjar Tursunov. “Qoshi yosinmu deyin…”
Ҳозир маним кўнглим тошқин дарё мисол оқарди. Оҳанг, сўз вужудим бўйлаб таралар, аъзойи баданим фароғатда, бошимни қимирлатганча, кўзимни хиёл юмиб олгандим. Шундай даврада бўлганим ҳам тақдирдан бир иноят эди. Ҳазрат Алишер Навоийнинг туғилган кунига бағишланган бу мушоира менга бетакрор бир бахт ваъда қилаётгандай, элликдан ортиқ қизнинг қай бири мен билан бутун умр навоийхонлик қилар экан, деган ширин ўй бошимда ғужғон ўйнарди… Davomini o'qish
Federiko G. Lorka. Inson faqat non bilan tirikmas & Federiko G. Lorka. Eng qayg’uli shodlik
Атоқли рус ёзувчиси Фёдор Достоевский чексиз қорли текисликлар билан ўралган Сибирга сургун қилинганда тўрт девор ичида ўтаётган вақтига ачиниб, олислардаги оиласидан кўмак истаб мактуб ёзганида шундай сўзларни битган экан: “Менга китоб жўнатинг, китоб, кўп китоб, зеро қалбим ўлмасин!” Davomini o'qish
Alisher Navoiy hikmatlari.
Ҳазрат Алишер Навоий қолдирган меросни ҳикмат маржонлари тўла денгизга ўхшатиш мумкин. Бу денгизга шўнғиб, имкон доирасида қўлимизга илинган маржонлардан тақдим этишга ҳаракат қиламиз. Davomini o'qish
Usmonjon Qosimov. Navoiy va Sa’diy
Устоз шоир Эркин Воҳидов таъкидлаганидек, ”Бир ёзувчининг адабиёт даргоҳига кириб , ундан ўз ўрнини топиши учун минг бир шарту шароитнинг тажассуми керак”. Навоий шеъриятдаги илк қадамлариданоқ ўзидан олдинги туркий ва форсийзабон шоирлар ижодига катта меҳр ва ихлос билан қаради, улардан ҳамиша руҳий мадад ва илҳом олди. Davomini o'qish
Jamila Ergasheva. Ikki hikoya & Zulfizar. Qissa
Бу шифохонада кундузлари ҳам жуда сокин кечади. Бу ерда асосан мартабали ва нишондор кишилар ётиб даволанишади ва улар кўпинча касал бўлганликлари учун эмас, касал бўлмаслик учун ҳар ярим йилда ўн-ўн беш кун ётиб, турли текширувлардан ўтишади, дам олишади. Уларнинг ўзлари ҳам, изидан келувчилар ҳам касалхона тартибларини жуда ҳурмат қилишади, унда-мунда йўлакка чиқиб қолишса ҳам юмшоққина шиппакларда оёққиналарининг учида оҳистагина юриб, бир-бирлари билан ярим овозда гаплашишади… Davomini o'qish
Alisher Navoiy. Nazmul javohir & Rustam Mirvohid. Hikmatlarga to’la misralar
Ҳазрат Алишер Навоийнинг 268 рубоийдан иборат “Назмул жавоҳир” асарида ҳазрат Алининг (розияллоҳу анҳу) ҳикматли сўзлари шарҳланган. Милодий Х асрда Шариф Розий тўплаган саҳобанинг ҳикматли сўзлари “Наҳжул балоға” деб номланади. XI асрда “Наҳжул балоға”ни янада мукаммаллаштирган олим Жоҳиз (Амр ибн Баҳр) асарни “Насрул лаолий” (Қимматбаҳо тошларнинг сочилиши) дея номлаган. Кейинчалик ушбу асарнинг маълум қисмларини Рашидиддин Ватвот, Дарвеш Ашраф Хиёбоний форс тилида шарҳлаб, назмга солади. Алишер Навоий ҳазрат Алининг (розияллоҳу анҳу) қабри Балхда экан, деган хабарлардан илҳомланиб, “Насрул лаолий” асарини турк тилида рубоий жанрида шарҳлайди ва уни “Назмул жавоҳир” деб номлайди. Davomini o'qish
Arnold Bennet. Maktub va yolg’on
Эркак уйига тез қайтди. Уловдан тушибоқ, ним қоронғу холл бўйлаб иш кабинети томон шошди. Секретарининг қўлини қўтариб, унга бир нима демоқчилигига ҳам эътибор бермай стулига ўтирди. Чунки аллақачон столдаги мактубнинг биринчи сўзларини ўқишга улгурганди: “Стаффоршайр, Five Towns…” Davomini o'qish
Abdunabi Boyqo’ziev. She’rni Shukur Qurbon o’qisin
Маълумки, ўтган асрда Чўлпон, Усмон Носир нафасини уйғотган Эркин Воҳид, Абдулла Ориф, Рауф Парфи, Омон Матжондан кейин ўзбек адабиётида янги бир ижодий “портлаш” юз берди. Бу портлаш Шавкат Раҳмон, Усмон Азим, Ҳалима Худойбердиева, Хуршид Даврон, Азим Суюн, Муҳаммад Раҳмон, Йўлдош Эшбек, Шукур Қурбон деган (учинчи авлодга мансуб) шоирлар шодасини адабиётимиз осмонига юлдуздай сочиб юборди. Davomini o'qish
Xorxe Luis Borxes. «Funes El Memorios» hikoyasining ikki tarjimasi & Xurshid Davron. Bir og’iz gap
Бугун сизга Хорхе Луис Борхеснинг 1942 йилда ёзилган ва аслиятда «Funes El Memorios» аталмиш ҳикоянинг икки таржимасини тақдим этиш билан рус тилидан ва аслиятдан таржима қилиш орасидаги фарқ борми-йўқми, саволига жавоб изламоқни ўйладик. Davomini o'qish
Alisher Navoiy. Tuhfat ul-afkor. Qasida & Navoiy va Jomiy. Rivoyat. Video
Устози Абдураҳмон Жомийга бағишланган “Туҳфат ул-афкор” қасидаси Алишер Навоийнинг шоҳ асарларидан бири бўлиб, унда абадул абад аҳамиятини йўқотмайдиган, ҳамиша долзарб ғоялар ифода этилган (Нажмиддин Комилов). Davomini o'qish
Abdurashid Mamadolimov. Xorij hangomalari
Сайтимиз муштарийлари Абдурашид Мамадолимов ҳангомалари билан яхши таниш. Улар бу ҳангомалар давомини илҳақ кутадиган, айрим интернету қоғозли нашрлар уларни сайтимиздан кўчириб босадиган ҳам бўлишди. Мана бугун Малайзияда илмий-текшириш институтида хизмат қиладиган олим юртдошимиз янги ҳангомаларини сизгатақдим этмоқда. Davomini o'qish
