Буюк аллома Берунийнинг кўпгина илмий мероси, дунё фанига,тамаддунига қўшган ҳиссаси эътирооф этилган бўлса-да, исми бўйича аниқ бир тўхтам йўқ. Абдулкарим ас-Самъоний “Китоб ал-ансоб” асарида эса “Беруний деган нисба Хоразмнинг ташқари қисмига оиддир.Кимки шаҳардан ташқарида туғилган бўлса, бундай одамни “фалончи беруний” дейдилар.Мунажжим Абу Райҳон шундай нисба билан машҳурдир” дея ёзиб ўтганди. Davomini o'qish
Lev Tolstoy. Mening asosiy qahramonlarim — haqiqat (4).
Айблашни, дил-дилдан таъна қилишни хоҳламайман, қаттиқ ачинаман ва қўрқаман. Дабдабабозлик қилаётганлар ва қашшоқлик мусибатини тортаётганлар ўртасидаги зиддияг кучайгандан кучайиб бормокда, бу аҳвол шундай давом этиши мумкин эмас… Davomini o'qish
Shukrullo. She’rlar & Shukrullo: “Xalq dardini joyladim dilga” (1988)
2 сентябрь – Ўзбекистон халқ шоири Шукрулло таваллуд топган куннинг 95 йиллиги
Устоз шоирнинг “Ҳаёт илҳомлари”, “Умрим борича”, “Инсон ва яхшилик”, “Инсон – инсон учун” сингари шеърий тўпламлари, “Жавоҳирлар сандиғи”, “Кафансиз кўмилганлар”, “Тирик руҳлар” каби хотира романлари ўзбек китобхонларига таниш ва севиб мутолаа қилинади. Davomini o'qish
Tog’ay Murod. Yurt qo’shigi
Бир вақтлар колхозимиз радиоузелчиси Қудратбой уйимиз деворига майдагина радио осиб қўйди. Радио саҳардан ётаргача гапирди, ашула айтди. Аввал-аввал зиғир мойдай ёкди. Кейин-кейин қулоқ-мияни еди. Жонга тегди. Бемаҳал қичқирар хўроз бўлди-қолди. Гапира беради, ашула айта беради. Номи ашула бўлса бўлди, айта беради! Эл-юртга ёқадими- йўқми, барибир айта беради! Davomini o'qish
Abduvali Qutbiddin. She’rlar & She’r — ko’ngil mulki (Shoir bilan suhbat)
Абдували Қутбиддин… Бу ном чин шеър ихлосмандлари кўнгил меҳробидан муқим жой олиб улгурганига анча бўлган. Истеъдодли шоир ўзининг сибизға оҳанг таратувчи созига, нуқрадек товланувчи, шарқона ҳикматлар, сўфиёна хулосалар билан зийнатланган овозига эга ижодкор. Davomini o'qish
Ahmad A’zam. Vatan haqida yozishga kuchim yetmagan she’rim
Эски шаҳарнинг эски бир ҳовлисида тураман. Дўппидек ҳовлича, ёзув-чизувим билан унга сиғмай, тепага — болохонага чиқиб олганман; деразадан фақат томлар, томлар орасидан бошини чиқарган дарахтлару онда-сонда учиб ўтган қушлар кўринади; офтоб нури тўғри мен ёзадиган қоғозларга тушади, кўзимни қамаштиради; шовқин йўқ, ҳаммаёқ осойишта — сенга нима етишмайди, истаганингча тўйиб-тўйиб ёзмайсанми, дейман ўзимга… Davomini o'qish
Lev Tolstoy. Mening asosiy qahramonlarim — haqiqat (3).
Масаланинг пулга боғлиқ жиҳати арзимаслигидан ташқари, зарарли ҳамдир. Пул ишлайман деб асар ёзишдан худо асрасин. Масала шундаки, сўзни исроф қилмасдан уни одамларнинг манфаати йўлида сарфлаш керак… Davomini o'qish
Iohann Wolfgang Gyote. «Faust»dan parchalar. Erkin Vohidov tarjimasi.
28 август — Иоҳанн Вольфганг Гёте таваллуд топган кун
Гётенинг «Фауст» фожиаси (1768—1832) жаҳон адабиётидаги шоҳ асарлардан ҳисобланади. Бу асар Гётенинг бутун ижодий фаолияти давомидаги изланишларининг самараси бўлди. Асарни ўзбек тилига устоз Эркин Воҳидов юксак маҳорат билан таржима қилган Davomini o'qish
Teodor Drayzer. Erk
27 август — Машҳур ёзувчи Теодор Драйзер таваллудининг 145 йиллиги
Тонг оҳиста ёришиб келяпти. Бинонинг ташқи тарафини кўркам қилиб кўрсатувчи баланд деразадан қаршидаги боғ кўзга ташланади: пурвиқор тераклар сафи тонгги туман ичида. Ётоқ деразасидан ҳам боғнинг бир чеккаси кўриниб турибди. Лекин саҳармардондан уйғонган мистер Хеймекер катта деразага яқин дарахтлар ва улар ортидаги мўъжазгина кўлни томоша қилиш учун даҳлизни кесиб ўтиб, меҳмонхонага кирди. Davomini o'qish
Ne’mat Arslon. Qulfbuzar. Novella
Инсон психикасини ўрганиш ва ўргатишда бу қавмга тенг келадигани йўқ. Масалан, ўғри-қулфбузар қандай шахс? У бирорбир бойваччанинг уйига ўғирликка тушиш учун не чоғли тайёргарлик кўради? Бу пайтда унинг руҳий ҳолатидан нималар кечади? Davomini o'qish
Lev Tolstoy. Mening asosiy qahramonlarim — haqiqat (2).
Бадиий асар — муҳаббат меваси. Аммо фаолиятсиз муҳаббат — жонсиз жисмдир. Ишга муҳаббат билан киришинг, шунда сиз яхши кўрган нарсани биз ҳам севиб коламиз… Davomini o'qish
Alisher Navoiyning 575 yilligiga bag’ishlangan al`bom-katalog Moskvada nashr etildi
Москвада Алишер Усмоновнинг «Санъат,фан ва спорт» жамғармаси ҳомийлигида «Иностранка» нашриёти томонидан буюк ўзбек шоири, мутаффакири ва давлат арбоби Алишер Навоий таваллудининг 575-йиллигига бағишланган ва «Алишер Навоийнинг Москва жамғармаларидаги қўлёзма ва литографик нашрлари» деб номланган альбом-каталог нашр этилди (Саҳифамизда альбом-каталог билан танишишингиз мумкин) Davomini o'qish
