Мен узоқ йиллар, қарайиб 18 йил давомида «Ёш гвардия» нашриётида ишладим. Ишлаб чиқариш вакили деб номланган оддий югурдакликдан нашриёт раҳбари лавозимигача бўлган хизмат йўлини босиб ўтдим. «Ёш гвардия»да Эркин Воҳидов, Латиф Маҳмудов, Шамси Одил, Эркин Миробидов, Муҳаммад Раҳмон, Анвар Обиджон, Ҳожиакбар Шайхов каби жуда кўп ажойиб инсонлар билан ёнма-ён ишладим. Улар орасида Сафар Барноевдек беназир акам ҳам бор эди. Davomini o'qish
Jamol Kamol. Halima Nosirovani eslab.
7 декабрь – Бетакрор хонанда Ҳалима Носирова таваллуд топган кун.
Уйга қайтаётиб, жўраларим “Нега йиғладинг?” деб сўрашди. “Билмайман” дедим. Нега йиғлаганимни ҳозир ҳам айтиб беролмайман. Балки Фузулий шеъри билан айтилган “Баёт” сабабчи бўлгандир. Балки “Ушшоғи Ҳалима” таъсирида йиғлагандирман. “Фироқ алангасида танда жон кабоб бўлди” деб бошланувчи ўша ашуланинг бир сатри юрагимга умрбод нақшланиб қолган… Davomini o'qish
Erkin Komilovning achchiq haqiqatlari
«Мен киноюлдуз эмас, актрисаман. Шунчаки киноюлдуз бўлиш бу — машҳурлик учун сарфланган беҳуда умрдир. Актёрлик эса бир умрлик қисмат ва унда исталганча бетакрор ролларни ижро этиш мумкин», деганди актриса Вивьен Ли. Бугунги қаҳрамонимиз ҳам киноюлдуз эмас, АКТЁР бўлишни афзал билган театр ва кино устунларидан бири, Ўзбекистон халқ артисти Эркин Комилов. Устоз санъаткорнинг аччиқ ҳақиқатлари кўпгина ҳамкасбларига дарс бўлса ажабмас.Зеро, дўст ачитиб гапиради… Davomini o'qish
Hamza Hakimzoda Niyoziy. She’rlar & Nurulloh Muhammad Raufxon. Ko‘ngildagi gaplar
Бугун у ўзини ҳимоя қилолмайди. Шунинг учун унга (умуман, ўтган барча истеъдодли ижодкорларга) муносабатимизни белгилашда асло енгилтакликка йўл қўйиб бўлмайди. Менда негадир аниқ бир ишонч бор: биз бугунгача номига зўрлаб ёпиштириб келган жуда кўп сифатлашларнинг («асосчи», «биринчи» ва б.) Ҳамзага кераги йўқ, у ўз шеърлари, томоша асарларини, аслида, булар учун ёзмаган ёки шу сифатлашларни олайин деб сира интилмаган. Аксинча, у ўзига ҳаловатсиз турмушни танлади, романлардагидек ё киноепопеялардагидек эмас, оддий, лекин буюк мақсадлар ташвишига кўмилиб юрди, ўша ташвишлар ичидан ҳаловат қидирди, аксари ҳолларда топди ҳам. Davomini o'qish
Pokiston Britaniyadan o’g’irlangan Ko’hinurni qaytarishni talab qilmoqda
Мен сайтда эълон қилган бир мақоламда мана бу сўзларни ёзган эдим: «Инглиз қироличаси тожини безаб турган ва ўша қонли босқинлар пайтида Ҳинд юртидан ўғирлаб олиб келтирилган дунёнинг энг қимматли олмоси «Кўҳи Нур»дан ҳамон қон томиб турибди». Бугун маълум бўлишича, Покистон судига келиб тушган аризада Британия қироличаси оиласи қўлидаги машҳур Кўҳинур олмосини Покистонга қайтариш ҳақли талаб қилинмоқда. Қимматбаҳо олмос Британия қироличаси Елизавета II тожининг энг нодир безаги бўлиб келгани маълум. Davomini o'qish
Javlon Jovliyev. Turnalar ortidan

Менга куз фасли жуда ёқади. Қуёшнинг нурлари бирам қадрли, ёқимли… Атроф тиниқ, мусаффо. Дарахт барглари сариқ, қизғиш, кўкимтир рангларда товланиб дилни шавққа тўлдиради. Оёққа урилувчи хазонларни айтмайсими, жони бордек босиб кетишга қўрқаман баъзан… Davomini o'qish
Alisher Navoiy: Ey, ko’ngul, kelkim…
Маълумки, йигитлик фасли — инсон умрининг энг гуллаган, ҳаётга шодлик, умид билан нигоҳ ташлайдиган, унча-мунча ғам-қайғуни кўнгилга яқин йўлатмайдиган бир фасл. Йигитлик умр баҳори ва уни баҳор гўзалликларидан ажратиб бўлмаслиги учун ҳам Мирзо Бобур: Баҳор айёмидур дағи йигитликнинг авонидур, Кетур, соқий, шароби нобким, ишрат замонидур, -деб ёзган эди. Аввал «Бадоеъ ул-бидоя», сўнгра эса «Ғаройиб ус-сиғар» девонидан ўрин олган Алишер Навоийнинг юқоридаги ғазали ҳам шоирнинг йигитлик даврида ёзилган. Davomini o'qish
Qadam Saidmurod. Xotirotning hukmida jon
Қадам Саидмурод радиода ишлагани учунми, кўпроқ қўшиқ ёзиш билан шуғулланди. Шоирнинг шеърларини қўшиқ қилиб айтмаган хонанда йўқ эди 80-йилларда. Отажон Худойшукуров, Камолиддин Раҳимов, Нуриддин Ҳамроқулов, Ортиқ Отажонов, Охунжон Мадалиев, Султонпошша Ўдаева, Юлдуз Абдуллаева ва яна…яна… Davomini o'qish
100 yildan so’ng …
Яқинда Екатеринбургдаги Урал тарих ва археология музейида ўзига хос кўргазма бўлиб ўтди. Унда XV асрга тегишли бўлган экспонат, яъни Соҳибқирон Амир Темур мақбараси деворидан олинган мармар бўлак намойиш этилди. Ушбу тарихий артефакт музей экспозициясида сўнгги юз йил ичида илк бор намойиш этилмоқда. Хўш, ушбу мармар бўлак Свердловск ўлкашунослик музейига қандай бориб қолган? Davomini o'qish
Obidjon Shofiyev. Parijdan qo’ng’iroq bo’lguncha va bo’lgach
…Жўраларим гоҳ “Пахтакор” стадионида, гоҳ Пушкин боғидаги чойхонада кайвони курсдошимиз Қобилжоннинг “қўй яғини пичақ билан кесиб-кесиб” дамлаган анжанча ошини ошаб, “олтин давр” гаштини сурарди, мен эсам шаҳарнинг аллабир кунжакларидаги ижарахоналарда юрардим; кундузлари Навоий кутубхонасида бир уюм ўрисча китобу журнални олдимга қўйиб, титиб ўтираман, оқшомлари бир ўзим ҳар қайдаги кинотеатрларга бориб кино кўраман, кечалари эса мук тушиб ёзганим ёзган. Шўрлик Мартин Иден! Davomini o'qish
Sulaymon Boqirg’oniy. She’rlar, hikmatlar
Сулаймон Боқирғоний туркий шеъриятнинг бошловчиларидандир. Шеърлари ўзбек, татар, бошқирд ва бошқа туркий халклар орасида кенг тарқалган. Сщфий шоирнинг шеърлари «Боқирғон китоби» номи билан машҳур. Шунингдек, унинг «Биби Марям китоби», «Охир замон китоби» каби достонлари ҳам бор. Буларда тасаввуф тўғрисида ўз фиқоларини баён этади. Davomini o'qish
Boyazid Bistomiy. Ilohiy muloqot.

Тўла номи Абу Язид Тайфур ибн Исо ибн Сурушан Бистомий Акбар бўлиб, Теҳрон-Машҳад оралиғидаги Шоҳруд вилоятининг Бистом (айрим манбаларда Бастом) қасабаси (Кумуш мавзеи)да таваллуд топган. Манқабага кўра 313 устоддан таълим олган, уларнинг асосийси, Абу Али Синд (Ҳинд)ий бўлиб, Жаъфар Содиқ (ваф. Ҳижрий 148)нинг увайс шогирдидир. Абу Мусо Дейбулий (Дубайлий), Абу Мансур Жиновий, Маҳмуд Кайвоний, Абдуллоҳ Йунобидий каби шогирдлар етиштирган. Davomini o'qish
