Буюк Бобурий подшоҳлар Ҳиндистонга ўзгача бир дабдаба ва ҳашамат, шону шуҳрат келтирди. Улар мамлакатга янгича кўриниш, услуб ва янги ҳолат бахш этишди. Уларнинг барчаси шон-шуҳратга ўралган эди. Ҳиндистон подшоҳлари сафида улар фақат ўз улуғлиги билангина эмас, балки ўз ниятларининг буюклиги билан ҳам алоҳида ажралиб турадилар. Davomini o'qish
Umarali Normatov. Qalbdagi benazir ziyo & Zulfiya Qurolboy qizi. Qadimiy qo’shiq
Худди эртак саргузаштларини эслатадиган реал ҳаётий ҳодиса-воқеалар ўқувчини ларзага солади, чуқур аламли мушоҳадаларга толдиради. Асарнинг энг муҳим, бениҳоя ибратли, ёрқин жиҳати шундаки, ана шу гирдоб зулмати исканжасида ҳам ўзлигини, асл инсоний фазилатларини йўқотмаган, зулматни ёритишга, унинг темир қафасларини ёриб чиқишга, ёниб, тутқунлик азобларига кўниккан ғафлат бандаларини уйғотишга қодир асл инсонлар ҳам бор. Davomini o'qish
Shavkat Odiljon. Istak & Hikoyani o’qib: Xurshid Do’stmuhammad, Musulmon Namoz, Shahnoza Nazarova
Хуршид Дўстмуҳаммад: Муаллиф деярли тайёр мавзу ва сюжет йўналишидан, ҳатто тайёр ечимдан фойдаланган (ўз вақтида ўзим ҳам шунга ўхшаш ҳикоялар машқ қилганман)…. Мусулмон Намоз: Адабиёт эски гап билан яшай олмайди. Адабиётга доимо янги гап зарур… Шаҳноза Назарова: Истагим, бу ҳикоя муаллифнинг машқларидан бири бўлиб қолса… Davomini o'qish
Herman Vamberining qo’ng’irotlik yo’ldoshi
Машҳур олим ва «сайёҳ» Ҳерман Вамберининг Туркистонга саёҳатининг ҳалигача тўла очилмаган қирралари борки, улардан бири унинг содиқ ҳамроҳи – Вамбери билан Европанинг қоқ марказига бориб қолган, у ерда бир умр яшаган ва ишлаган ҳамда янги ватани Венгрия тупроқларига дафн этилган бир юртдошимиз – Мулла Исҳоқ (ёки мулла Содиқнинг) тақдиридир. Davomini o'qish
Jek London. Hayot qonuni
Чол бу овозни сўнгги бор эшитаётгани аниқ. Жихоу ва Тускенларнинг ўтовлари ҳам йиғиштирилди. Чол қабилага тегишли ўтовлар сонини жуда яхши билади. Фақат шомон яшайдиган ўтов қолди холос.Мана ниҳоят сўнгги ўтовни ҳам йиға бошлашди. Коскуш юкларини чанага жойлаётган шомоннинг ғўлдираган овозини эшитди. Сўнг қулоғига гўдак йиғиси чалинди. Davomini o'qish
Nabijon Boqiy. Bolalikdan bolalikka qaytgan shoir
Атоқли адабиётшунос олим Иброҳим Ҳаққул: “Аслини олганда, шоирнинг ҳақиқий умри ўлганидан кейин бошланади, агар ундан одамларга наф келтирадиган, “ишлайдиган” мерос қолган бўлса, шоир ҳеч қачон ўлмайди, минг-минглаб китобхонлар қалбида яшайверади. Рауф Парфи, Шавкат Раҳмон, Тўра Сулаймон, Аъзам Ўктам каби ижодкорлар, илло, ўлмайдиган шоирлар сирасига киради”, деган эди. Davomini o'qish
Nezvat Ustyun. She’rlar
XX аср турк шеърияти дафтарида дунё шеър хазинасини бойитишга ҳисса қўша олган жуда кўп буюк ва бетакрор шоирлар номлари қайд этилган. Уларнинг бири Невзат Устюндир. Бугун бу иқтидори баланд шоир шеърларини сизга тақдим этмоқдамиз. Davomini o'qish
Saodat Fayziyeva. Xurshid Davrondan Usmon Azimga maktub
Бугун тунда тўйиб ухламаганим сабаб жуда чарчаганим сезсам-да, атайин Россиянинг Новосибирск шаҳридан хонадонимга, тасаввуф ҳақида суҳбатлашишга келган журналист аёл билан 3 соатча суҳбатлашишга мажбур эдим. Ярим тунда Саодат қизимнинг шеърини ўқиб қолдим. Ич-ичимда, руҳимда пайдо бўлган мамнунликдан неча-неча миллиард сиғган оламга сиғмай қолгандек сездим ўзимни. Раҳмат, Саодат! Davomini o'qish
Bayram Aytmurod. Ikki hikoya & Bayram Aytmurod hikoyalarini o’qib…
Шойим Бўтаев: Байрам Айтмуроднинг ҳикояларида “жон” бор. Ўзи туғилиб-ўсган масканни, ўз яқинларини севиб-ардоқлаган ижодкор, албатта, эсда қоладиган характерлар ярата олишига ишонмоқ керак… Марҳабо Қўчқорова: Муаллифнинг “Қўноқ” ва “Оға” ҳикоялари мутолааси юрагимда ажиб соғинч ҳисларини уйғотди… Сафарали Қурбонов: Муаллиф ҳар иккала ҳикояда ҳам жонли образларини яратишга эришган… Davomini o'qish
Shel Silverstayn. She’rlar
Таниқли шоир Шел Силверстайн «Катталардан кўра, болаларга ёзишни яхши кўраман», деб ёзган эди. Дарҳақиқат, болалар учун ҳам шеър ёзишни, ҳам бу шеърларга илова тарзида расмлар чизишни яхши кўрган шоир шеърлари айни шу муҳаббати туфайли болалар ва катталарга баб-баробар севимли бўлиб қолмоқда. Davomini o'qish
Shukur Xolmirzaevning uch maqolasidagi tagiga chizib o’qiladigan satrlar
Шукур Холмирзаев ва унинг асарлари ҳақида улкан ҳаяжон билан, тўлиб-тошиб соатлаб гапириш, қоғоз қоралаш мумкин, аммо юқоридагиларни ёзарканман, адибнинг тажанг чеҳраси-ю “чатоқ феъли” кўз олдимда намоён бўлаверди. Ва яна бир гапи: сўзни исроф қилмаслик керак! Қуйида адибнинг ўз даврида шов-шув бўлган ва бугун ҳам долзарблиги ва аҳамиятини йўқотмаган мақолаларидан парчаларни эътиборингизга ҳавола қилмоқдамиз. Davomini o'qish
Chorsha’m. G’azallar & Orziqul Ergash. Do’stim haqidagi o’ylarim
Ажойиб инсон ва шоир Чоршаъм Рўзиевни 60 ёшга тўлиши билан қутлаймиз!
Инсон қанча йил яшагани билан эмас, қандай яшаганига қараб қадр топади. Шу маънода олиб қараганда дўстимиз Чоршамъ Рўзиев ҳавас қилса арзигулик ҳаёт йўлини босиб келмоқда. Унинг “Шарқий қутб”, “Маҳак тош”, “Афанди алдамайди”, “Айро йўллар”, “Севгини соғиндим”, “Ошиқлик” каби мажмуаларидан ва “Сайланма”масидан жой олган асарлари ҳам нозиктаъб шеърият мухлислари, адабий жамоатчиликнинг эътирофи ва эҳтиромини қозониб келмоқда. Davomini o'qish
