«Денов: эътироф ва эҳтиром. Тошкент, ”Тафаккур”нашриёти, 2014, 500 нусхада. Тўплаб нашрга тайёрловчи: Тожиддин Раззоқ. Муҳаррир: Исроил Шомиров
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, филология фанлари номзоди Тоштемир Турдиевнинг номини мамлакатимиз адабий жамоатчилиги яхши билади. Ушбу китобга толмас тадқиқотчи ва адиб Тоштемир Турдиев ҳақидаги мақолалар жамланган. Davomini o'qish

Бу муаммога яна қайтишимга «Китоб дунёси» газетаси веб-саҳифасида «буюк воқеа» тарзида тақдим этилган чала таржиманинг ҳанузгача ўзгармай тургани, ҳанузгача ўқувчини чалкаштираётгани сабаб бўлди. Эсингизда бўлса, салкам уч ой аввал мен сайтда эълон қилинган «Соҳибқирон, Мирзо Улуғбек ва Муҳаммад Алининг «Алтойир юлдузи» ҳикояси ҳақида» номли мақоламда жумладан, мана бу гапларни ёзган эдим…



