“Тонг оқаряпти… тун қўйнидан мовий булутлар сузиб чиқаяпти… Улар боққа чўкканда оёқда оғриқ туради. Буни ёшлар билмайди, аммо йиллар ўтавериб одатланиб қоларкансан киши, кўнгил булут келиб тонг отишини сезаркан. Бундан қўрқиш ўринсиз. Буни кексалик дейдилар, кексалик — янги кунни соатсиз қарши олиш дегани. Davomini o'qish
G’ulom Fathiddin. Yurayotgan daraxtlar. She’rlar.
Таниқли адабиётшунос олим Иброҳим Ғафуров таъбири билан айтганда, «Ғулом Фатҳиддин – ҳисссиёт шоири, ҳиссиёт эса ҳаёт ва унинг ранг-баранг таассуротлари билан доим туташ»… Davomini o'qish
Ma’ruf Mengli. Ikkinchi dunyo.
Кўзим юмиқ, ухлаяпман. Аммо атрофимдаги шивир-шивирлар уйқумнинг бeлига тeпмоқчи бўлишётганидан жаҳлим чиқа бошлади. Уйқумдан воз кeчиш ниятим йўқ эди. Бунга эса ўша овозлар сира йўл бeрмаётганди… Davomini o'qish
Ibrohim Haqqul. Taxminda chalg‘ish bo‘lur
Сўнгги пайтларда адабиётшуносликда, хусусан, мумтоз адабиётга доир ишларда даъвокашлик боис “илмий тўқима” кўпайиб кетди. Таҳлил ва талқинлардаги сохталик, хатоликларни майли, қўя турайлик. На бадиий ижод табиати, на санъаткорлик шуурига мувофиқ келадиган диний-маърифий, тарихий-сиёсий характердаги айрим бир асарларни ҳам адабий ҳодиса ўлароқ ўрганилишига нима дейсиз? Адабиётни ҳис қилиш ва англашдан наҳот биз шунчалик йироқлашдик? Ўзбошимчалик, ғайрилмийликка ён берилаверса адабиёт ва адабиётшуносликнинг ҳоли не кечади? Буни жиддий ўйлаш керак. Davomini o'qish
Nurulloh Оston. She’rlar
Туғилган қишлоғим Чордаранинг ён атрофларида қадимий Самарқандни ўраб турган кўҳна кентлар: Ҳазора, Бухори, Урганжи, Арабхона, Найман, Туркманқишлоқлари бор. Уларнинг ҳар бирида Самарқанд тарихининг бир саҳифаси яширин. Улардан бири Туркманқишлоқ деб аталса-да, кўпроқ хоразмтабиат инсонлар яшайди. Бу қишлоқ таниқли шоир Темур Маъруфий, адабиётшунос олим Нуриддин Шукуров, Ўзбекистон халқ артисти Тўти Юсупова ва бошқа жуда кўп машҳур ижодкорларнинг киндик қони тўкилган тупроқ. Davomini o'qish
Vosil Qobulov. Do’stim Matyoqubga maktub & Bahodir Karim. Ijodi ham, hayoti ham ibrat.

Матёқуб Қўшжонов иккинчи жаҳон урушида снайпер — мерган сифатида иштирок этган бўлса, жангу жадал майдонини илм майдонига алмаштиргач, ўзбек адабиётида ҳар бир сўзи аниқ нишонга бориб урилган моҳир адабиётшунос олимга айланди. Davomini o'qish
G’afur G’ulom. Mening o’g’rigina bolam & G’afur G’ulom. Hikoyalar ktobi
10 май — Ғафур Ғулом туғилган кун
Сентабр ойларининг охири, илк куз оқшомларидан бири эди. Ҳаво анчагина салқин. Биз етимлар бир-биримизнинг пинжимизга тиқилиб, бир-биримизни иситиб уйқуга кетганмиз. Қаторда энг сўнгги бўлиб, она чумчуқдай қора бувим ётардилар, у киши саксондан ошиб кетган, носкаш кампир эдилар. Davomini o'qish
Behzod Fazliddin. Davrning dongdor ovozi
10 май — Атоқли шоир Ғафур Ғулом таваллуд топган кун
Ғафур Ғулом 20 йилларнинг иккинчи ярмида адабиёт майдонига турмушнинг аччиқ-чучугини тотишга улгурган, ҳаёт ҳақида ўз қарашларига эга мустақил фикр эгаси сифатида кириб келган эди. Davomini o'qish
G’ALABA — 70
Эртага фашизм устидан қозонилган шонли Ғалабага 70 йил тўлади. Олдин бу кун Ғалаба куни деб аталарди, бугун эса Хотира ва Қадрлаш куни сифатида нишонланади. Ном ўзгаргани билан моҳият ўзгаргани йўқ. Davomini o'qish
Usmon Chevikso’y. So’roq
Нимага дучор бўлганини билолмади. “Тўхта!” дедилар, тўхтади. Улар полициячи эдилар. Қўлларида тўппончалари бор эди. “Қўлингдагиларни ерга қўй…” дедилар, қўлидаги елим халта ва ярмигача ичилган шароб шишасини ерга қўйди. “Қўлларингни кўтар, қимирлама” дедилар, қўлларини кўтариб, қимирламай кутиб турди. Davomini o'qish
Mashriqzamin — hikmat bo’stoni. Aforizmlar kitobi

“Машриқзамин — ҳикмат бўстони” номли тўпламга киритилган мумтоз адиб ёки алломаларимизнинг ҳикмат ёки ҳикоятлари минг ёки юз йиллар олдин битилганига қарамай бугунги ҳаётимиз учун зарур ва фойдалидир.
Davomini o'qish
Jurnalist haqida
Журналист: ўз газетаси томонидан таҳрир қилинадиган ёзувчидир.
Дунё қандай бошқарилади ва нега урушлар тугуни ечилади? Чунки дипломатлар журналистларга ёлғон айтиб, газетадан ўзлари тўқиган ёлғонларга ишонишади. Davomini o'qish
