
12 декабрь – Ҳамид Олимжон таваллуд топган кун.
Ҳамид Олимжоннинг ижодий диапазони ниҳоятда кенг. У шеърият ва наср, драматургия ва бадиий таржима, танқид ва адабиётшунослик соҳаларида самарали меҳнат қилди. Бу соҳаларнинг ҳар бирида ўчмас из қолдирди. Унинг ижоди ўзбек халқининг ижтимоий, иқтисодий ва маданий тараққиётида рўй берган силжишни акс эттирди. Ижтимоий фаолият ҳам, адабий ижод ҳам Ҳамид Олимжон учун фаол ҳаракатмайдони бўлди. У ижодкор сифатида икки шеърий драма, 200 га яқин шеър, 4 та баллада, 9 та достон, ўнлаб публицистик ва адабий-танқидий мақолалар яратди. Davomini o'qish






Хоккулар Басёгача ҳам ёзилган, Бироқ бу жанр айнан Басё ижодида ўзининг энг мукаммаллигига етди. Исса, Кикакку, Бусон каби кўплаб етук япон шоирлари унинг шогирдлари ҳисобланади. 



