
Алиқамбар бобоси Юсуф Фарёдийга ўхшаб бошини оҳиста ликиллатганча қаршисидаги дарахтга қараб ўтирар ва энг қадимий, энг ғамгин, энг маҳзун қўшиқларни хиргойи қиларди. Гоҳида бундан шу даражада таъсирланардики, кўзларидан шашқатор ёш оқаётганини сезмасди. Ёш, навқирон, куч-қувватга тўлган йигитга хос ва мос эмасди, албатта, бундай қилиқ. Аммо начора, табиат уни шундай қилиб яратганди. Дарахтлардаги минг-минг япроқларнинг бири иккинчисига ўхшамаганидек, Алиқамбар ҳам бошқаларга ўхшамасди. Davomini o'qish










