21 МАРТ — УСТОЗ АБДУЛЛА ОРИПОВ ТАВАЛЛУД ТОПГАН КУН
Тили, дини, кийиниши ва урф-одатлари бир-бирига ўхшаб кетадиган, ҳатто фарқлаб бўлмайдиган икки қариндош уйғур ва ўзбек миллатлари ўртасидаги алоқалар Совет иттифоқи давридан бошлаб маълум даражада сустлашган бўлса-да, асло тўхтаб қолган эмас. Гарчи бу даврда чегаралар ёпилган, алоқалар тақиқлаб қўйилган бўлса-да, икки миллатнинг адабиёти ва санъати ҳаво тўлқинлари ва бошқа замонавий воситалар орқали бир-бирига етиб турди. Davomini o'qish




Ўзбек адабиёти Она ҳақида ёзилган дурдона асарларга ниҳоятда бой. Онани улуғлашда, мадҳ этишда ижодкорларимиз чин маънода улкан ютуқларга эришган. Насрда ҳам, назмда ҳам ҳар қанча мақтовга арзийдиган асарларимиз борлиги бизга ғурур ва ифтихор бағишлайди.
