
Таниқли япон шоири Таникава Сюнтаро болалигидан шеър машқ қилган ва илк шеърлари 1948 йилда матбуотда чоп этилган. Йигирма бир ёшли шоирнинг илк китоби “Икки миллиард ёлғизлик йили билан ўлчанган ёлғизлик” номи билан 1952 йилда нашрдан чиққан. ХХ асрнинг иккинчи ярмида япон адабиётшунослари таъкидлаганидек, шоир Япониянинг энг машҳур шоирига айланди. Бугунгача унинг 70 дан ортиқ китоби чоп этилган. Davomini o'qish










Хатижа хоним жуда вақтли тул қолган бой бир хонимафанди эди. Ўн уч ёшдалигида олтмиш олти ёшли қарияга теккани учун “ерга тегиш” деган нарсадан нафратланган эди. Ўн йилга яқиндирки, эркак деса унинг хаёлига роматизм, балғам, пахта, банка, ёд йиғимларидан иборат кир, сиқувчи, лаънати ўйлар келар эди..