Мен бу мақолани ёзишдан аввал роса иккиландим. Аёл бошим билан ўзимнинг турмуш ўртоғим ҳақида ёзиш, хоразмча айтганда, аваш (бачкана маъносида) кўринмасмикан, деб ўйладим. Луи Арагондай ёзувчи ҳам ўз турмуш ўртоғи ҳақида ёзган, Нозим Ҳикматнинг Вера Тулякова ҳақида достони бор… Davomini o'qish
Osip Mandelshtam. She’rlar. Xurshid Davron tarjimalari
14 январ — таниқли рус шоири Осип Мандельштам таваллуд топган кун
Осип Мандельштам бундан салкам 80 йил аввал, даҳшатли 1938 йилнинг 27 декабрида Владивосток шаҳри яқинидаги лагерларнинг бирида оламдан кўз юмади. У миллатимизнинг фахри бўлган Абдурауф Фитрат, Абдулла Қодирий, Абдулҳамид Чўлпон каби қатл этилмади. Аммо, совуқ шимолга сургун қилинган шоир ўлатга чалиниб вафот этгач, улуғ боболаримиз каби қачон ва қаерда дафн этилгани номаълум қолди. Davomini o'qish
Xurshid Davron. Vatan haqida yetti rivoyat & Abdulla Ulug’ov. Vatanga muhabbatdan paydo
Ўзбекистон халқ шоири Хуршид Даврон Ватан ҳақидаги шеърларида ўзининг оғриқли кечинмаларини ифодалайди. Улар ҳаётга кенг миқёсдан қараб, “Ватан”, “миллат” тушунчасини теран ҳис қиладиган зиёли инсоннинг ўйлари бўлиб кўринади. “Ватан ҳақида етти ривоят” туркумида ҳам шоир ижодига хос шу хусусият кўринади. Davomini o'qish
Alvido, shoir! Odil Hotam vafot etdi
Бугун ўзбекнинг беназир шоири Одил Ҳотам 73 ёшида вафот этди. Оллоҳи Карим азиз дўстимизни, адабиётдаги ишончли сафдошимизни, фақат ва фақат рост шеърлар ёзган, ҳеч қачон маддоҳлик қилмаган шоирни раҳматига олсин. Оиласига, фарзанду яқинларига сабр берсин. Барчамиз Оллоҳникимиз ва албатта унга қайтгувчимиз. Davomini o'qish
Munavvar qori Abdurashidxonov. Adibus-soniy
Эли учун куйиб-ёнган, бағри қонидан маёқ кўтарган кишиларнинг номи ҳеч қачон унут бўлмайди. Бундай инсонларни сиёсатбозлар қанчалик қораламасинлар, ўзлари эл-юрт, тарих ва замон олдида шарманда бўлиб қолавера-дилар. Зеро, фидойи кишиларни эл-юрт ҳам, тарих ҳам ўз юрагида асраб-авайлайди.
Халқимиз арзанда қилиб, авлоддан-авлодга узатаётган ана шундай сиймолардан бири адиб,шоир ва педагог, жамоат арбоби Мунаввар қори Абдурашидхонов эди. Davomini o'qish
Orziqul Ergash. Olis yulduzlar & Darxon qissalari & Dala o’rtasidagi daraxt. Orziqul Ergash asari asosida vedeofilm
Таниқли адиб Орзиқул Эргашни яқинлашиб келаётган 70 ёши билан қутлаймиз, узоқ умр ва янги асарлар тилаймиз!
Миямга ўрнашиб қолган нарса шуки, битта юлдузни, масалан, Маъмура опам танласалар, кейин Маҳмуд акага хат ёзсалар: фалончи юлдуз бизнинг бахт юлдузимиз, фалон пайтда унга тикилиб гапингизни айтинг. Мен бу ёқда туриб қулоқ соламан, десалар… Агар чинакамига ихлос билан қулоқ солса, эшитса бўлади. Мана мен эшитаман ҳам, гаплашаман ҳам. Лекин, опаларимга айтай дейман-у кулишадими, деб қўрқаман. Қўрқишимнинг бошқа бир сабабиям бор-да… Davomini o'qish
Zarifa Saidnosirova. Gul bargi & Oybegim mening & Zarifa Saidnosirova haqida ikki maqola
Зарифа Саидносирова…Биринчи ўзбек аёл рассоми. Биринчи ўзбек кимёгар олимаси. Назаримда, шўроларнинг сиёсий қатағони қурбони бўлган Саидносирбойдек миллатпарвар отанинг беназир тарбиясини олган Зарифа Саидносирова кўтарилган маънавий чўққи ҳам Бибихоним, Зебунисо, Нодирабегимлар эгаллаган чўққидан асло кам эмас. Табиийки, Ойбекдек буюк бир сиймони ардоқлай олган инсоннинг сийрати ҳам буюкдир. Davomini o'qish
Orziqul Ergash. Yaxshi odamlar. Xotira-esse & G’alati odam. Orziqul Ergash asari asosida radiohikoya
Саҳифа таниқли адиб Орзиқул Эргаш тавалудининг 70 йиллигига бағишланади
Шеърга, адабиётга қачон ишқим тушиб, қачондан қоғоз тирнай бошлаганим эсимда йўқ. Лекин шуниси аниқ эсимдаки, шоирлик ҳавасига эш бўлиб Тошкентда ўқиш “қарори” ҳам юрагимга қаттиқ ўрнашган эди… Davomini o'qish
Men sevgan Oybek. She’rlar
10 январь — Устоз Ойбек таваллудига 118 йил тўлади
Ойбек шеърияти сирли, мўъжизага бой, ғоят залвор туғёнлар жо бир ғалаён, ой шуъласидай ёруғ ҳислар бекинган қўшиққа ўхшайди. Davomini o'qish
Yovan Yovanovich-Zmay. She’rlar
XX асрнинг энг машҳур ихтирочиси сифатида донг таратган Никола Тесла 1894 йили эълон қилинган мақоласида «Змай серб адабиёти тарихида янги даврни бошлаб берган биринчи шоирдир. Ҳеч бир шоир ватан озодлиги учун курашга кирган янги авлод вакиллари учун Змайчалик эътиборли ва азиз бўлмаган. Змай шеърлари кураш майдонларида янграган илк серб шоиридир.» деб ёзади. Davomini o'qish
Karel Chapek. Asarlari va kundalikdan & Samandarlar bilan jang. Roman
9 январь — таниқли чех ёзувчиси Карл Чапек таваллуд топган кун
Карл Чапек ўлими ҳақидаги хабарни эшитган Бернард Шоу шундай деган эди: «Нега унинг ўрнига мен ўлмадим! Бебаҳо истеъдод эгаси бўлган адибнинг бундай эрта дунёни тарк этиши ачинарлидир!.. Унинг йўқлигини нафақат дўсти бўлмиш мен сезаман,унинг йўқлигини нафақат Чехословакия… ўз асарлари билан қувончу шодлик улашган бутун дунё сезажак». Davomini o'qish
Bolalarimizni zolimlardan himoya qilaylik
Ўзбекистонда «Док-1 Макс» дорисидан фожиали ўлим топган гўдакларни ўйлаб ҳар куни юрагим эзилади. Кенжа набирамни кўзда ёш бағримга босавераман. Бундан салкам 40 йил аввал, Фаластин болаларига бағишлаб ёзилган шеъримни эслайман: Davomini o'qish
