
Бир гал, тахминан ўн ёшларимда, ҳадеб ялинаверган бўлсам керак, онам бобомнинг шаҳар ҳовлисини кўрсатиш учун Самарқандга олиб борган эди. Шундоқ Садриддин Айний музейи ёнидан кириб, Ҳовузи сангин (Тошҳовуз) гузарига борганмиз. Гузардаги ягона пишиқ ғиштдан тикланган икки қаватли иморат кўриниши билан «Бобомнинг ҳовлиси шу бўлса керак» деб ўйлаганман.. Онам мени ичкарига олиб кирмаган. Ўзи бўлса бобомни, бийимни,урушда бедарак кетган акалари Нуриддин тоғамни, болаликнинг ширин дамларини эслаб, узоқ вақтгача сукут сақлаган, кўзларидан ёш оққан. Davomini o'qish

Бир йил аввал — 2022 йил 19 январ куни Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Ўзбек тили, адабиёти ва фолклори институти “ХХ аср ўзбек адабиёти ва ҳозирги адабий жараён” бўлими томонидан шоир таваллудининг 70 йиллигига бағишланган “Хуршид Даврон ижодининг маънавий – маърифий аҳамияти” мавзусида республика илмий-назарий анжумани онлайн тарзда ўтказилди. 



