Атоқли шоир Чўлпон Эргаш таваллудининг 85 йиллиги олдидан
Чўлпон Эргашнинг сайланмасини ўқиш – шоирлик қисмати қанчалик мураккаб ва шарафли эканини англашга, истиқлол ва мустақиллик моҳиятини янада теран мушоҳада этишга ҳамда дунёга очиқ кўз билан қарашга ёрдам кўрсатиши шак-шубҳасиздир.
Davomini o'qish


Фузулий ўзидан кейинги барча туркча ижод қилган шоирлар, жумладан, ўзбек шоирларига ҳам кучли таъсир кўрсатган. Фузулий таъсирида, унга эргашиб шеърлар битиш, шоир ғазалларига назира-татаббуълар ёзиш, мухаммаслар боғлаш деярли барча шоирлар ижодида учрайди. Фузулийнинг озарбайжонча девони ўзбек халқи орасида 18—19-асрлардаёқ кенг тарқалган ва бир неча бор ўзбек тилида нашр қилинган. Ғазал, мураббаъ ва мухаммаслари куйга солиниб, асрлар давомида хонандалар томонидан куйланиб келмокда («Шифойи васл қадрин ҳажр ила бемор ўландан сўр…» ва б.).
“Маънавий маснавий” ҳажм ва маъно жиҳатидан энг салмоқлиси – олти дафтар (китоб)дан иборат муҳташам асардир. Шарқнинг яна бир улуғ мутасаввиф шоири Абдураҳмон Жомий мавлоно ҳақида шундай лутф қилади: “Китоби бор, вале пайғамбар эмас”.

