21 октабр — Ўзбек тили куни
Ўзбек тили камбағал эмас, балки ўзбек тилини камбағал дегувчиларнинг ўзи камбағал. Улар ўз нодонликларини ўзбек тилига тўнкамасинлар (Абдулла Қодирий). Davomini o'qish
Ўзбек тили камбағал эмас, балки ўзбек тилини камбағал дегувчиларнинг ўзи камбағал. Улар ўз нодонликларини ўзбек тилига тўнкамасинлар (Абдулла Қодирий). Davomini o'qish
Туркистон жадидларининг отаси муфти Маҳмудхўжа Беҳбудийнинг Қаршида (1919, 25 март) ўлдирилганидан 19 йил ўтиб фитнаи қаттол тузуми ундан-да ваҳшийроқ қатли омни амалга оширди. 1938 йилнинг октябри бошида Туркистоннинг улуғ фарзандлари Фитрат, Чўлпон, Қодирий қаторида ўнлаб жадидчилар бир тунда қатл этилди. Davomini o'qish
Ушбу саҳифада Хуршид Дўстмуҳаммаднинг атоқли адиб Абдулла Қодирийга бағишланган мақола: «Отабек шуурининг оний сурати», «Жон Мильтон ва Абдулла Қодирий» ва телевидениеда намойиш этилган «Абдулла Қодирий ва ҳаёт» очиқ дарси, шунингдек, «Хуршид Даврон кутубхонаси»нинг ютубдаги каналида тақдим этилган «Ўтган кунлар», «Меҳробдан чаён» аудиокитоблари билан танишасиз. Davomini o'qish
Бир неча шахсларнинг орзусича маънавий ўлим билан ўлдирилдим. Энди, жисмоний ўлим менга қўрқинч эмасдир. (Абдулла Қодирийнинг судда сўзлаган нутқидан) Davomini o'qish
Бу бадиий лавҳани «ҳужжатли ҳикоя» деб атамоқчиман. Лекин ундаги барча воқеа-ҳодисаларнинг юз фоиз ҳақиқат эканига кафолат беролмайман. Бироқ, айни пайтда, ҳар қандай бадиий тўқиманинг ёки қўполроқ айтганда, ҳар қандай уйдирманинг ҳам юз фоиз ёлғон эканига тўла кафолат бермоқ мушкул. Бадиий ижодда эса — боз устига… Бас, шундай экан, гап яна ўша эски муаммога — ишонтира билиш санъатига келиб тўхтайди.
Шеърларининг бирида: “Устимдан асрлар, мозийлар ўтар”, — деб ёзган Хуршид Давроннинг битикларида боболар тоғдек виқорли, қоядек чўнг, булоқдек тоза, тоғ ҳавосидек тиниқ қилиб тасвирланганидан шеър ўқирмани уларни дарҳол суйиб қолади. Шоир ўз битикларида элу-юрт тарихининг нафақат шонли, балки қонли саҳифаларини ҳам яширмай акс эттирган. Davomini o'qish
Отага фарзанд Ҳабибулла Қодирийдай бўлсин, деб юраман. Ҳабибулла Қодирийдай фидокор ва жонкуяр бўлсин. Ота изидан борган оғмас одимлари бу дунёда ҳеч нарса ўз-ўзидан ва тасодифан рўй бермаслигини, юлдузлар кўкда ҳамон боқийлигини кўрсатди. Davomini o'qish
Чеховнинг «Хамелеон» ҳикояси буюк ўзбек адиби Абдулла Қодирий таржимасида “Шўро адабиёти” журналининг 1936 йил 3-сонида босилган эди. Саҳифа ҳошиясида “Буқаламун”га “Африқада бўлатурған бир турли эчкиэмар. Буқаламун ўзининг пўстини жуда тез ўзгартира олади. Қаерда турса, ўша ернинг тусига киради”, деб изоҳ берилган. Ҳикоядан аввал адибнинг “Майда ҳикоялар ёзганда сўзни қандай тежаш керак” номли мақоласи берилган бўлиб, унда А. Чеховнинг бадиий маҳорати таҳлил этилади.
Davomini o'qish
Маълумки, дунё бир жойда тўхтаб турмайди: доимо ўзгариб, янгиланиб боради. Шунинг учун, дунёдаги кўпдан-кўп воқеа-ҳодисаларда ҳам албатта ўзгаришлар, янгиланишлар содир бўлади. Лекин уларнинг мазмун-моҳиятига чуқурроқ назар ташланса, ўзгариш маъно ёки мантиқда эмас, шаклда эканлигига тан беришга тўғри келади. Масалан, каттароқ амалга эришиш ёхуд амалдан амалга кўтарилиш воқеасини олайлик. Davomini o'qish
Адиб Қодирийнинг ҳаёти, асарлари, жуда катта миқёсда олиб борган ижтимоий-маданий фаолияти тўғрисида олимларнинг аллақанча тадқиқот китоблари, замондошларининг баҳарнав хотиралари битилган, аксар ўқувчиларимиз улардан имкон қадар хабардорлар, бунинг устига ўтган асрнинг то йигирманчи йилларининг бошларидан бери ҳали ҳанузгача бу улуғ адиб ижодиётининг қирралари ва хусусиятлари борасида адабиётшуносликда ранг-баранг баҳслар ҳам тугаган эмас, чўғи сўнган эмас, алангалар дам кўтарилиб, дам пасайиб туради, лекин ҳозирги адабиётшуносликнинг илғор намояндалари бўлиб ўтган баҳсларни сарагини саракка, пучагини пучакка ажратиб, ўз одил баҳосини беришга муяссар бўлди. Davomini o'qish
Ҳакимхон таниқли саййидлар ва хонлар авлодига мансуб оилада 1217/1802-03 таваллуд топган. У она томонидан Қўқон ҳокими Норбўтабийга (1770-1798) набира ва унинг вориси Олимхонга (1798-1810) жиян эди. У ёшлигида Қўқоннинг бўлғуси ҳокими Муҳаммадалихон (тав.1806 й. Ҳукмронлиги 1822-1842) билан бирга тарбияланади. Муҳаммадҳакимхоннинг бобоси Ҳакимхонтўра ўша даврнинг таниқли шахсларидан ҳисобланарди. Davomini o'qish
center;»>
Хуршид Даврон ижодини кузатган одам унинг умумий “ватан”га интилиш урф бўлган шўро даврида ўзининг миллати ва ватани тарихига кўп мурожаат қилгани, гоҳо ундан фахрланган бўлса, кўпроқ қайғуриб, ёзғирганига гувоҳ бўлади. Шоир миллати ва ватанини севгани учун унинг тарихини кўп куйлагани, шубҳасиз. Davomini o'qish