To‘ra Sulaymon. “Ergash Jumanbulbul o‘g‘li el kezadi” turkumidan & Kuntug‘mish. O‘zbek xalq dostoni asosida badiiy-musiqiy radiodoston.

0_164b17_691f22dd_orig.pngАтоқли шоир Тўра Сулаймон таваллудининг 90 йиллиги олдидан

  Эргаш бобо кўпни кўрган, эл кезган, паст-баланд гапларни кўнглига олишдан безган, барча бирдай бўлганда – бу дунёнинг қизиғи ҳам бўлмаслигини неча бор кўнглидан ўтказган достонсаро эмасми, ўзи сўзласа сўзлайдиган, бўзласа бўзлайдиган отамерос, бобомерос созини қўлга олиб, аввал ўтган-кетгандин, ниятига етиб-етмаётгандин, зонгдин-замондин, жаҳонгирдин, жаҳондин, дорус-салхдин[6], салтанатдин, сиёсатдин сўйлаб, даврабоп бир терма айтишни ўйлаб, жунбушга келиб, ҳўйлашдан куйлашга ўтибди… Davomini o'qish

Shomirza Turdimov. Chechanning og’zida qissa o’ynaydi & Ergash Jumanbulbui dostoni asosida «Oysuluv» radiospektakli

002   Эргаш шоир “Гўрўғли «(туғилиши ва болалиги), “Холдорхон», “Хушкелди”, “Авазхон”, “Ҳасанхон”, “Далли”, “Равшан”, “Хиромон”, “Қундуз ва Юлдуз”, “Нурали”, “Алпомиш”, “Юсуф — Аҳмад», “Алибек билан Болибек”, “Кунтуғмиш», “Якка Аҳмад”, “Вомиқ — Узро”, “Қумри”, “Ошиқ Ғариб”, “Қизжибек”, “Тулумбий”, “Махтумқули” каби йигирмадан ортиқ достонни, жуда кўп термаларни айтган. Бу асарларнинг ярмига яқини ёзиб олинган, холос. Шундай бўлса-да, ундан қолган ёзма мероснинг ўзиёқ Эргаш Жуманбулбул ўғли “Ўзбек фольклорининг Навоийси” (Абдулла Орипов таърифи) эканини тасдиқлаб турибди. Davomini o'qish

Ergash Jumanbulbul o’g’li. Uch doston & Ibrohim Haqqul. Baxshilar bulbuli

021Эргаш Жуманбулбул ўғли таваллудининг 150 йиллигига

   Буюк бахши шоир, донишманд оқин Эргаш Жуманбулбулнинг ижодиёти нафақат ўзбек, балки туркий халқлар тафаккур тарихидаги мустасно ҳолатлардандир. Эргаш Жуманбулбул асарлари, энг аввало, миллий руҳ, дунёқараш, эътиқод ва ишончларнинг ҳам ҳаққоний, ҳам ҳаётий оҳангларда акс эттириши билан ибратлидир. Davomini o'qish

Ibrohim Haqqul. Maishatman kayfu safo bir yoqda…

033
Дарҳақиқат, биз мозийга юзланганимизда, энг аввало, инсон ҳаётига, ижтимоий, сиёсий, иқтисодий ва маданий аҳволи бир-бирига ўхшамайдиган, баъзан эса ниҳоятда кескин фарклангувчи шарт-шароитларда умр ўтказган инсонлар қисматига қизиқамиз. Ана шу қизиқиш қанча кучайса, мушоҳада ўлароқ қанча чуқурлашса, фақат биз тарихни эмас, балки тарих ҳам бизни ўшанча яхши тушунади. Тарихни билиш – бу энг муҳим ва энг асосий тарихий воқеа-ҳодисларни шакллантирган ва юзага чиқарган сабабларни билиш демак. Бунинг учун эса хар бир халқ ва миллат ўзининг реалистик тарихига соҳиб бўлмоғи лозим. Davomini o'qish

Ergash Jumanbulbul tavallud topganiga 145 yil to’ldi.

088
Май ойининг илк ёмғирли кунларида Эргаш Жуманбулбул чопони ёмғирда ивиб Каттақўрғон вокзалига етиб келган. Аммо пули етишмаганми, проводник уни вагондан тушириб қолдирган. Оқин шу ерда қаттиқ шамоллаб касал бўлиб қолган. Дафтар вокзалда йўқолган. Таниган-билганлар уни Қўрғонга кузатиб қўйишган. Аммо Эргаш ота йўлда ҳолсизланиб, Синдор амакисининг уйига бир амаллаб етиб олган… Davomini o'qish