Шу кунларда гўё еттинчи осмонда учиб юргандекман, ниҳоят узоқ ва минг машаққат билан ёзилган китобим нашр этилиш арафасида турибди. Унинг устида озмунча тер тўкдимми ахир! Бунинг устига биласизки, қалин китобларини чоп эттириш доим ҳам амалга ошавермайдиган ҳолатдир. Хуллас, елкамдан тоғ ағдарилгандек қушдек бўлиб ўтирибман… Davomini o'qish
Teglar: Ernest Heminguey
Ernest Heminguey. Ikki hikoya: Janob va xonim Elliot & Hindular qishlog’i & «XDK»ning yutub kanalida Ernest Heminguey asarlari asosida radiospektakllar
Жаноб ва хоним Эллиот фарзанд кўриш умидида эди. Улар Бостонда турмуш қургандан сўнг пароходда Европага сузиб кетишди. Пароход чиптаси жуда қиммат, Европага йўналтирилган рейс эса олти кеча-кундузлик эди. Буни қарангки, хоним Эллиот сув уловида бетоб бўлиб қолди. У сув чайқалиб, пароход силкинганида беҳузурланар, дамба-дам кўнгли ағдариларди ҳам. Davomini o'qish
Lev Tolstoy. Adabiyot haqida & Ernest Heminguey. Tolstoyga yetadigani yo’q & Lev Tolstoy. Iqrornoma. Audiokitob
…Агар мен подшо бўлганимда, ўзи ишлатган сўзнинг маъносини тушунтириб беролмайдиган ёзувчини ёзиш ҳуқуқидан маҳрум қилар ва юз дарра билан калтаклаш ҳақида буйруқ чиқарган бўлардим… Davomini o'qish
Ernest Heminguey. Yozuvchi va urush & Alvido, qurol! Audioroman
Эрнест Ҳемингуэй таваллудининг 120 йиллиги олдидан
Мен кўп урушларда қатнашдим, шунинг учун бу масалада ғаразим қаттиқ, ҳатто жуда ҳам қаттиқ. Бу китобнинг муаллифи онгли суратда шу фикрга келдики: урушларда жанг қилаётган одамлар дунёдаги энг ажойиб одамлардир, фронтнинг қизғин қисмларига кириб борганинг сари бундай ажойиб кишиларга кўпроқ дуч келабошлайсан. Лекин урушни бошлаганлар, унинг оловига яна олов ташлаб турганлар иқтисодий рақобатдан, фойда ундиришдан бошқа нарсани ўйламайдиган тўнғизлардир. Мен урушда бойлик орттирганлар, уруш оловини ёққанлар урушнинг биринчи кунларидаёқ мамлакат граждан-ларининг мухтор вакиллари томонидан отиб ташланмоғи зарур, деб ҳисоблайман. (Эрнест Ҳемингуэй. «Алвидо, қурол» романига ёзилган сўзбошидан)
Ernest Heminguey. Chol va dengiz. Radiospektakl & Qissadan ostiga chizilgan parchalar
Буюк ёзувчи таваллудининг 120 йиллиги олдидан
Нафақат Америка адабиёти, балки дунё бадиий сўз санъатида ўз ўрнига эга ва ўз сўзини айта олган Эрнест Хемингуэй «Чол ва денгиз» асарини ёзганида 51 ёшда эди. Қуйма сўз оқими, ҳеч қандай ғализликларсиз, таҳрир талаб қилмас асар икки ой ичида якунига етди. Образлар содда, шу билан бирга, ўз зиммасига ҳаётий ҳақиқат ва туйғуларни юклаб олган. Davomini o'qish
Ernest Heminguey. Ikki hikoya & Rolf Hoxhut. «Ovchi o’limi» asaridan parcha.
… Ҳаётининг сўнгги йиллари кўзлари тез-тез ёшланадиган бўлиб қолган эди. Айниқса, у ёза олмай қолиш ҳақиқат эканлигини аниқ англаб етиши ўзини эртами-кечми, ахири гўрга тиқишини айтган пайт кўзи ёшга тўларди… Davomini o'qish
Muhammadjon Xolbekov. XX asr modern adabiyoti manzaralari. Ernest Heminguey (05)
Ҳемингуэй ўз ҳаётининг оддий солномачиси ёки тарихнависи эмасди. У яхши билган, ўз кўзи билан кўрган, бошидан кечирган воқеалар ҳақида ёзган. Шахсий ҳаёт тажрибаси эса у қураётган ижод қасрининг пойдевори бўлиб хизмат қилган эди, холос. Хемингуэйнинг ўзи ушбу тамойилни қуйидагича таърифлайди: “Роман ёки ҳикояни ёзиш – бу яхши билганинг асосида бадиий тўқима яратиш демакдир. Ҳақиқатда қандай бўлишини эслашга ҳаракат қилганингдан кўра, бадиий тўқима яхши чиққанда, ҳақиқатга яқинроқ бўлади”. Davomini o'qish
Ernest Heminguey. Ikki suhbat
21 июл — Эрнест Ҳемингуэй туғилган кун
Бадиий асар – ёзувчидаги мавжуд билимлар заминида моддийлашадиган хаёлдир. Агар бафуржа ўйлаб ичингдан тўқиб чиқарсанг, хотирангдаги ўлик фактлардан ҳам ишонарлироқ, жонлироқ манзаралар яратиш мумкин. Фалакнинг гардиши чаппа айланиб, машҳур адиблар бадиий адабиёт билан шуғулланмаганларида борми, улар учига чиққан лофчи бўлиб етишардилар. Davomini o'qish
Ernest Heminguey. Ko‘kka sovurilgan yillar & Chol va dengiz. Qissa
Стив табиатан оқкўнгил бола эди, аммо отаси уни мерганликка ўргатганидаям у падарининг ишончини оқлай олганди, ўнта ўлжадан йўқ деганда олтита, ёки саккизтасини, албатта, уриб туширарди. Аста-секин тўққизтаям отадиган бўлди, бора-бора йигирмата қушдан нақ йигирматасини ер тишлатди, бундай зафар эса унча-мунча мерганларга насиб қилмасди. Davomini o'qish
Amerika hikoyachiligidan uch hikoya & Rustam Ibragimov. Amerika hikoyachiligining uch surati
Сизга тақдим этилаётган саҳифада Америка ҳикоячилигининг азалий ва абадий мавзулар қаламга олинган уч намунасини ва уларни таҳлил этган мақолани мутолаа қилишингиз мумкин. Davomini o'qish
Ernest Heminguey. Oddiy tekshiruv
21 июл – Эрнест Ҳемингуэй таваллуд топган кун
Мартнинг охирги кунлари эди. Кулба ичида деворга тираб қўйилган стол ёнида бир майор ўтирарди. Столнинг нариги томонидан эса унга ҳамроҳ адъютант жой олган… Davomini o'qish
Ernest Heminguey. Frensis Makomberning omonat baxti
Аёл эрига қараб қўйди. У иккала эркакка уларни худди биринчи марта кўраётгандек, қаттиқ тикилиб қолди. Бинобарин, оқ танли овчи Уилсонни у биринчи бор кўриши эди. Уилсон ўрта бўйли, малласоч, чақмоқ мўйловли, юзлари қизил, кўзлари эса жуда совуқ одам эди. Кулганида юзидаги ажинлар қуюқлашарди. У хонимга қараб жилмайди. Аёл кўзларини ундан олиб қочиб, кенг френчисини туртиб чиққан елкасига, чап чўнтагидаги тўртта патронга, офтобда қорайган бесўнақай қўлларига, чавандозча эски шимига, чанг-лой пойабзалига қаради, кейин яна унинг қип-қизил юзига боқди. Davomini o'qish