5-октябр Шоир Фахриёр туғилган кун. Укажўрамнинг умри узоқ бўлсин!
Ҳар қандай авлоднинг ўзига хослиги унинг оламга, одамга, сўзга, ватанга, миллатга, виждонга Муносабатида кўзга ташланади. Davomini o'qish



Қобилиятли инсонлар учун РУҲнинг муҳофазаси шеърдир. Унда шахсиятга эш кўплаб жиҳатлар уйғунлик касб этадики, ижодкорнинг тафаккур тарзи билан юзага чиқади…
Фахриёр шеърияти деганда аксарият ҳолларда истиқлол даври адабиётида ўзгача шакл ва мазмуний янгиликлар киритиб модернистик шеърият намуналарини яратган шоир тушунилади.
Фахриёрнинг лирик қаҳрамони интеллекти баланд, шахс сифатида шаклланган. Оламга ва одамга очиқ кўз билан қарайди. Ҳар бир масалада унинг шахсий қарашлари ва нуқтаи назари бор, даврнинг ўткинчи шамолларига қараб йўналишниўзгартиравермайди. 
