Гулчеҳра бировдан сўз ўғирламайди. У ишлатган сўзларнинг шундай иссиқ қиёфаси борки, у қаерда бўлмасин Гулчеҳрани эслатиб туради. “Товонимни куйдириб ўсган”, “Кўзимда соғинчнинг қўллари”, “Ёзнинг дамгир кечаларида Мен кезгандай муножот бўлиб”… тавсифлаб келса бу ҳолатнинг ўзини бутун бир шеър қилиш мумкин… Davomini o'qish
Teglar: Gulchehra Murodaliyeva
Gulchehra Murodaliyeva. Umr degan tush o’rtadi…
Менга журналист сифатида таниш Гулчеҳра Муродалиеванинг бир шеъридаги “Қорми – тақдиримга муҳрини босди. Шамолми – супурди ортимдан…” мисралари ёдимда муҳрланиб қолди. Қандайдир ҳазинлик, изтироб, соғинч аралаш нидо шеърга яширингандай туюлади (Виктор Алимасовнинг «Мен ҳаётни суйиб…» мақоласидан. Мақола мана бу саҳифада). Davomini o'qish
Gulchehra Murodaliyeva. Ishq — balogardon
Гулчеҳранинг шеърларини гапириб бериш мушкул: сўзлар худди муҳрлаб, қулфлаб қўйилганга ўхшайди. Хаёлий Ишққа мафтун лирик қаҳрамонни табиийки, Ёлғизлик дарди ўртайди. Дард туганмас ғамга айланади. Ҳамма вақт ҳам ғам чекиб яшаш мумкин эмас. Бунинг ҳеч иложи йўқ (Иброҳим Ғафуровнинг «Лирик қаҳрамонга хат» мақоласидан). Davomini o'qish
Gulchehra Murodaliyeva. Atirgullar oqar havoda…She’r daftarlaridan
Истеъдодли шоираларимиздан бири сифатида танилган Гулчеҳра Муродалиеванинг бир туркум шеърларини тақдим этамиз. Davomini o'qish
Gulchehra Murodaliyeva. Shunday o’tayotir umr ham…
Гулчеҳранинг шеърларини таниқли файласуф олим «шеърларида бетакрор қиёслашлар соғинчга ички нидони сингдириб, сеҳрли олам яратади, ақл мантиқ измидан чиқиб нафис ва дардчил туйғулар кетидан эргашади», деб таърифлаган эди… Davomini o'qish
Gulchehra Murodaliyeva. Yana bir bor armondan gapir…She’rlar
«…бир шеърида Гулчеҳра “Ҳаммаси ўткинчи. Ҳаммаси ўтар… Бир кун тарк этганда яшашнинг ғами, Сенинг юзларингда соғинчми қотар, Менинг юрагимга ботгани каби”, деб ёзади. Юрагига ботган соғинч баъзан “киприклар остида музлайди”,”дилни ўртаб оқади”, ёки “Сени қучиб соғиндим, Ҳаёт, Сени суйиб йиғладим, Ҳаёт!” каби ўқувчини ҳам ҳайратга, ҳам ҳасратга солувчи хитобга айланади. Davomini o'qish
Gulchehra Murodaliyeva. She’rlar & Viktor Alimasov. Men hayotni suyib…
Гулчеҳрада азалий мавзуларга қизиқиш кучли, шу боисдан у замонавийлик байроғи остида таъмагирлик билан шеър битишдан қочади. Яратган, Ҳаёт, Севги, Соғинч, Дўст, Юрак, Моҳ, Тун, Изтироб каби умуминсоний ва умумназмий мавзуларга мурожаат қилади, уларни ўз кечинмалари билан тўлдириб, пардозлаб, ҳар бири ҳақида бетакрор фалсафий мушоҳадалар юритади. Davomini o'qish
Gulchehra Murodaliyeva. Muhabbat – dunyoga tashlangan hukm
Ўзбек шоиралари даврасида Гулчеҳра Муродалиеванинг ҳам ўзига хос ўрни бор. Бугун унинг янги шеърларини мамнуният билан тақдим этамиз. Davomini o'qish
Gulchehra Murodaliyeva. Shamolday ketmagin olib…
Адабий нашрларда таъкидланидек, Гулчеҳра Муродалиева шеърларининг фақатгина уларга мос топилган оҳанги ва ранги бор. Бугун шоиранинг янги шеърий туркумини тақдим этмоқдамиз.
Davomini o'qish
Gulchehra Murodaliyeva. Har nafas Haq sori uchayotirman!…
Гулчеҳранинг «Ой шарпаси» китобини ўқиб чиққач, устози шоир Шукруллохон Авлиёзода «Бундай ёзадиганлар Тошкентда ҳам кам топилади», деб завқланган экан. Davomini o'qish
Gulchehra Murodaliyeva. Izlarim qolgudek nurli kunlarda
Гулчеҳра Муродалиева ўз қалбида кечган, кечаётган туйғуларга эргашиб ижод қилади. Шоира шеърларининг фақатгина уларга мос топилган оҳанги ва ранги бор. Бугун шоиранинг яна бир туркум шеърларини тақдим этишдан мамнунмиз. Davomini o'qish
Gulchehra Murodaliyeva. Va Alloh g’am berdi va tushday umr…
Бу қиз Сирдарё бўйларида туғилган, вояга етган, шоира бўлган; қувноқ қиз, битта гапиради, ўнта кулади, назокати ва маданияти билан ром қилади. Исми ҳам жисмига ва шеърига монанд: Гулчеҳра. Кўп йиллардан бери матбуотда журналистлик қилади, ёзган мақолалари, суҳбат, репортажлари самимияти ва фикрчанлиги билан ўзига тортади (Иброҳим Ғафуровнинг «Лирик қаҳрамонга хат»идан. Уни мана бу саҳифада ўқишингиз мумкин). Davomini o'qish