Ibrohim G‘afurov: “Aql va yurak ma’nosini izlayman…”

09      Ҳаётидан кўнгли тўлган одам бормикан ўзи? Одам боласи бугуним кечаги кунимдан, эртанги куним бугунимдан яхши бўлсин, дея яшар экан унинг орзу-умидлари асло ниҳоя билмайди. Бу адабиётга ҳам, ижодий жараёнга ҳам тааллуқли. Демоқчиманки, кўнгил тўлиши — бу бахт, бироқ тўлиқ бахт бор деб ўйлайсизми? Дунёда тўлиқ бахт бўлмаганидек, тўлиқ қаноат ҳам йўқ. Ҳаммавақт, ҳар қандай шароитда ишни, нафасни яхшилаш, кўтариш, янгилаш, ўзгартириш имкони мавжуд. Davomini o'qish

Sa’dulla Hakim. She’rlar & Ibrohim G’afurov. Zaminga tutash antenna

05     Тошкентга илк бора келганида бу йигитчанинг кўзлари порлаб, ҳамиша шеър завқи билан жўшиб турар эди. Қанча шамоллар эсиб ўтди, қанча булутлар босиб ўтди, қанча айқирган сойларни кечиб ўтди, қанчадан-қанча ўтли шеърий сатрлар дунёга келди, Саъдулла ҳамон ўша-ўша виждон амри билан яшайди, илҳом амри билан шеър бўстонларига киради. Davomini o'qish

Gulchehra Murodaliyeva. She’rlar & Ibrohim G’afurov. Lirik qahramonga xat

055     Гулчеҳранинг шеърларини гапириб бериш мушкул: сўзлар худди муҳрлаб, қулфлаб қўйилганга ўхшайди. Хаёлий Ишққа мафтун лирик қаҳрамонни табиийки, Ёлғизлик дарди ўртайди. Дард туганмас ғамга айланади. Ҳамма вақт ҳам ғам чекиб яшаш мумкин эмас. Бунинг ҳеч иложи йўқ. Davomini o'qish

Xurshid Do’stmuhammad. Qalb hamisha o’rtada. Esse

070    Ҳар бир ижодкор қалбга йўл излайди. Шу ниятда ўзича сўқмоқ очади, йўл очади. Лекин Иброҳим Ғафуров ижодининг сеҳри, жозибаси, санъаткорлик феноменида бирламчи унсур, бош фигура – СЎЗ! Шунчаки сўз ёки сўзлар эмас, ҳар куни-ҳар гурунгда сийқаси чиқариб юборилган, сўзбозликлардан тўкилган-сочилган алланималар эмас, “сўз заргари”нинг  ўзи топган, ЎЗИНИНГ сўзлари. Davomini o'qish

Ibrohim G’afurov. «Mening romanlarim» turkumidan

02427 декабрь — Ёзувчи, таржимон ва адабиётшунос олим Иброҳим Ғафуров таваллуд топган кун

     «Умрда шундай бир палла келади: донишмандлик палласи, – деб ёзади Иброҳим Ғафуров «Мангу латофат» китобида. – Ақл чироғи равшан тортиб, равшан ёниб, равшан, ишончли зиё таратадиган палла». Бугун ҳаётининг айни шундай палласини яшаётган таниқли ижодкорга саломатлик, қаламига қувват тилаймиз. Davomini o'qish

Ibrohim G’afurov. Yosh qalbning tajribalari. Ikkinchi va uchinchi maqoladan iqtiboslar

045     Сиз шеър ёздингиз ва шеърингиздан оламнинг бир чеккасига нур тушди. Шу нур билан оламнинг бу кезгача ёришмаган бир чеккаси ёришди. Бу — юракнинг нури…Бу нур кириб бормаган, кириб боролмайдиган, кириб боришга қобил бўлмаган жой йўқ, нарса йўқ, ҳодиса йўқ. Бундай қудратга у юракнинг нури бўлгани учунгина эришган эмас, бу қудратни шуурдан ҳам олган, нур узра нур касб этган, яъни бу — шуур нури… Davomini o'qish

Nuriddin Shukurov. G’afur G’ulom saboqlari & Ibrohim G’afurov. Ko’ngildan o’chmaydi

0316 май — Адабиётшунос олим Нуриддин Шукуров таваллудининг 85 йиллигига

  Энди, сенга айтсам менинг шеърларимдаги бундай байтларни, бандларни чуқур тушуниш учун шу мисраларда тилга олинган тарихий фактлар ва ҳодисалар тафсилотини яхши билиш керак. Биласанми, бобирийлар сулоласига тегишли бўлган «Улуғ мўғул» деб номланган олмос жаҳондаги энг қимматбаҳо, катта олмослардан бири ҳисобланади. Инглиз империалистлари Ҳиндистонни босиб олганда жуда кўп бойликларни, олтину олмосларни қўлга киритганлар. Шу жумладан, «Улуғ мўғул» номли катта олмосни ҳам ўғирлаб олиб кетганлар..

Davomini o'qish

Ibrohim G’afurov. Amir Alisherning tavbasi

013

   Навоий шоҳларнинг илтифоти оғу эканлигини билади. Бу оғуга ўрганган одам уни дам-бадам қўмсаши табиий. Тинмай шоҳнинг илтифотини қозониш йўлларини қидиради. Бу илтифот шу қадар лазиз, шу қадар ширинки!.. Унинг домига илинмайдиган одам кам! Камдан-кам! Бу илтифот илинжида юрувчилар эса кўп! Ҳаддан зиёд кўп! Улар бу илтифотга эришгунларича ўзларини ҳаддан ташқари нотинч ва бахтсиз сезадилар. Илтифотга эришгач эса, бошлари осмонга етади, оламда улардан ҳам бахтиёрроқ зот йўқ! Гўё кўкнинг саодат ёғиладиган мовий дарвозаси очилиб, ундан сенинг қўранг сари мислсиз бойлик ортган карвонлар шоҳона оқ отлар етагида тўхтовсиз етиб келадилар. Қандай ширин бу илтифот! Davomini o'qish

Ibrohim G’afurov. Sayyor haqida xotiralar

005
Сайёр ўз умрининг мазмунини ёзишда деб биларди. Тинмай ёзарди, ёзишдан мислсиз завқ оларди. Унинг жонона тиниқ дастхати билан тўлдирилган оппоқ шеър варақлари кўп редакцияларнинг ғаладонларида шошилмай, шошилтирмай ўз навбатини кутаётган бўларди. Сайёр даста-даста шеърларини газета-журналларга тақдим этардию сўнг ҳеч қистаб сўрамасди: «чиқариб беринг!» — демасди. Чунки унинг хаёлини энди янги ёзилажак шеърлар шукуҳи банд этарди. Шу бандлик лаззати, фароғати олдида у бошқа нарсаларни унутарди. Davomini o'qish

Oybek. Sozim & Ibrohim G’afurov. Oybek bizning hayotimizda

Ashampoo_Snap_2017.12.16_22h38m40s_001_.png10 январ — Устоз шоир Ойбек таваллудига 110 йил тўлади

   Биздан бир боғ ошиб ўтсак, Қичқириқ ва Калковуз сойларининг Тахтапулдан нариги бетида Ойбеклар, Миртемирлар, Қуддус Муҳаммадийлар, Абдулҳақ Абдуллаевлар яшарди. Бизга «Қутлуғ қон» ёки «Навоий»ни қайта-қайта мутолаа қилган чоғларимизда Тахтапулнинг шоввасининг гувиллаши билан бирга Ойбекнинг ҳансираб ишлаётгандек буюк нафаси келиб турарди, ё мен гўдакка шундай туюларди. Davomini o'qish

Shodmonqul Salom. Bolalikning so’nggi kuni

099
Куни кеча адабиёт газетамизда ёш қаламкаш Шодмонқул Саломовнинг «Болаликнинг охирги куни» ҳикоясини ўқиб ҳаяжонларим бисёр бўлди. Даҳватан, «Икки муҳаббат», «Чўл ҳавоси», «Қайдасан қувонч садоси», «Одамлар» деган янги юлдуз балққан кечаларни эслатган асарлар, Хайриддин Султон, Эркин Аъзам, Хуршид Давронларнинг илк ҳикоялари, илк шеърлари кўз ўнгимдан ўтди (Иброҳим Ғафуровнинг «Биринчи китоб тажрибалари» мақоласидан.»Мангу латофат» китоби,Т.2008,266 бет). Davomini o'qish

Kitob insoniyatni qutqaradi. Adabiyotshunos olim va adib Ibrohim G’afurov bilan suhbat

Ashampoo_Snap_2017.02.18_00h39m59s_001_.png    Мен китобни билим олиш ва ўрганиш учун ўқийман. Бошқа одамларнинг тажрибалари, яшаш ва ҳаёт юритиш йўсинларига болалигимдан жуда қизиқаман. Менга инсон тажрибалари энг қимматли нарса бўлиб туюлади. Ҳар бир одамнинг ҳаёт тажрибаси бир дорилфунун қимматига эга деб қарайман. Булардан ташқари китоблар инсон гўзалликларининг хазинаси. Гўзаллик туйғуси, фаросати китоблар ўқиш орқали камол топади. Davomini o'qish