Ёзувчи билан суҳбатда бугунги адабий дид ҳақида мулоҳазага чорлайдиган фикрларни билдирди: “Адабий дид кўп нарсани белгилайди. Миллатнинг маданий онги ва тафаккур даражасини белгилайдиган барометр. Кимни ўқиётганига қараб шу миллатга баҳо бериш мумкин. Бетиним равишда эртак ўқиётган халқ, бу халқ эзгу, адолатли халқдир, аммо бола тафаккуридаги халқ. Фалсафа ўқиётган халқ дунё қандай яралган, биз қандай яшаяпмиз каби саволларга жавоб ўқиётган, тафаккури баланд халқ бўлади”. Davomini o'qish
Teglar: Nazar Eshonqul
Mahfuza To’ychiyeva. Badiiy tafakkur va adabiy talqin mutanosibligi (Nazar Eshonqulning hikoyasi misolida)
Мазкур мақолада ўзбек модерн адабиётининг намуналаридан бири бўлган Назар Эшонқулнинг кўп таҳлилга тортилган “Шамолни тутиб бўлмайди” ҳикоясининг яна бир талқини берилган. Мақолада дастлаб адабиётшунослар томонидан шу пайтгача қилинган ҳикоя талқинлари ҳақида сўз юритилади. Олимларнинг асар моҳияти, ёзувчининг сўз танлаш, ифода йўсинидаги ўзига хосликлар, Байна момодаги фавқулодда кучли характер манбасини, ҳикоя номини шарҳлаб турли қарашларни илгари суришгани ёритилиб, ҳар бир талқинчининг ўзига хос жиҳатлари очиб берилган. Davomini o'qish
Xuan Karlos Onetti. Sohil bo’ylab chopayotgan Esberg & Nazar Eshonqul. Xuan Karlos Onetti
1 июль — таниқли адиб Хуан Карлос Онетти таваллуд топган кун
80 йиллар. Собиқ СССРнинг бутун ҳудудида бўлгани каби Ўзбекистонда,хусусан Тошкентда Лотин Америкалик Хуан Рульфо,Мигель Анхель Астуриас, Хорхе Луис Борхес, Камило Хосе Села, Габриэль Гарсия Маркес, Хулио Кортасар, Карлос Фуэнтес, Марио Варгас Льоса, Эрнесто Сабато, Мигель Отеро Сильва, Хуан Карлос Онетти каби адибларнинг номи адабиёт аҳлининг,айниқса,ёшларнинг оғзидан тушмайди. Уларнинг китоблари қўлма-қўл ўқилади,ўқиш учун навбатда турилади. Чилонзордаги “хуфёна” китоб бозорига кун ора борилади,бу муаллифларнинг китоблари суриштирилади,баъзан омад чопca, ойлик иш ҳақининг чорагига тенг баҳода талашиб-тортишиб сотиб олинади. Davomini o'qish
Nazar Eshonqul. Otdan tushmagan yozuvchi.
Мендан битта асар билан ёзувчи адабиётда қолиши мумкинми деб сўрашса: «Ҳа! Бу Мурод Муҳаммад Дўст ва унинг «Дашту далалар» ҳикояси» – деб жавоб қайтарардим. Davomini o'qish
O‘roz Haydar. Men sizni qutlayman, Hayot! & Nazar Eshonqul. She’r — ko’ngil isyoni & O‘roz Haydar. Ikki kitob
Бугун ўзбекнинг забардаст ижодкорларидан бири, укажўрам Ўроз Ҳайдарнинг туғилган куни. Қутлаймиз!
Ўроз Ҳайдар — савқи табиий шоир. Унинг шеърларида кўнгилнинг исёни, силсила-ю ғалаёнининг шовур ва саслари, эврилиш ва инкорлари ўзига хос оҳанг, образ қиёфасида яхлитлашади. Шоирнинг шундай қуйма ташбеҳлари борки, булар бугунги шеъриятимизнинг ўзига хос ютуғи саналади. Davomini o'qish
Nazar Eshonqul. Geometrik shoir yoxud avlodining avangard ijodkori ijodiga chizgilar & Faxriyor «Ijodiy uchrashuv» teleloyihasida (2018)
Ҳар қандай авлоднинг ўзига хослиги унинг оламга, одамга, сўзга, ватанга, миллатга, виждонга Муносабатида кўзга ташланади. Davomini o'qish
Abdulla Oripov. Saylanma & Nazar Eshonqul. Abdulla Oripov
21 март – Устоз Абдулла Орипов таваллуд топган кун / 21 mart – Ustoz Abdulla Oripov tavallud topgan kun
Абдулла Орипов шеъриятни кўнгил қадар кенгайтирди, миллат шаъни қадар юксалтирди ва ҳар қандай туйғу, ҳис, ташбеҳда миллат қалби ётишини кўрсатиб берди. Биз 60–70-йиллардаги хоҳлаган ўта интим шеърни олсак ҳам унда миллатга хос кечинмаларни, миллатга хос дардни кўрамиз. Мен билмадим, биз шеърни мутоалла қила бошлаган замонлардан илгари қандай эди, аммо биз мутолла қила бошлаган Абдулла Орипов шеърлари миллатга дахлдор эди. Davomini o'qish
Pablo Neruda. She’rlar & Nazar Eshonqul. Pablo Neruda & Buxoroni yaxshi ko’rgan shoir
Неруда ўз ижодида беш қитъа бадиий анъаналаринигина эмас, жўғрофиясини ҳам бирлаштирган, унинг шеърлари, достон, балладаларидан беш қитъанинг деярли йирик ва тарихий шаҳарларининг барчасини топиш мумкин. Нега шундай?.. Davomini o'qish
Nazar Eshonqul. Og’riq lazzati & Bepoyon osmon. Audiohikoya & «Qora kitob»dagi tagiga chizib o’qiladigan satrlar
Бугун ўзбек прозасига янги нафас олиб кирган ёзувчи Назар Эшонқул 60 ёшга тўлди. Муборак бўлсин!
Одам фақат яратганда шундай қиёфага киради, одам фақат бирор нарса яратган лаҳзалардагина яратувчининг нақадар улуғлиги ва қудратини ҳис этади. Бу ҳис ҳар бир одамга таниш. Бизнинг ишларимиз ўша Яратган яратганнинг яратганларидир… Davomini o'qish
Sofokl. «Dunyo adabiyoti» turkumidan & Sofokl. Shoh Edip. Filmspektakl
Софоклнинг ижоди чўққиси бўлган бу асар ўтган 2500 йиллик вақт мобайнида жаҳон театри саҳнасидан тушмай келмоқда. У ҳамиша долзарб, ҳамиша замонавий, барча тузум ва замонларга хос. Ҳали инсоният бадиий тафаккури тарихида «Шоҳ Эдип» каби фожиали қисмат қаламга олинмаган. Davomini o'qish
Shukur Xolmirzayev. Adabiyot, yozuvchi va ijod haqida & Nazar Eshonqul. Shukur Xolmirzayev haqida
24 март — Атоқли ёзувчи Шукур Холмирзаевнинг 80 йиллиги
…Шахсан мен китобхонни бир ёққа торта билган, унинг дидига мўлжаллаб – унга асарини нима қилиб бўлса ҳам ёқтириш мақсадида эмас, ўша дидни бир баҳя бўлса-да кўтариш ниятида тер тўккан ёзувчиларни севаман… Davomini o'qish
Pablo Neruda. She’rlar & Nazar Eshonqul. Pablo Neruda
Неруда ўз ижодида беш қитъа бадиий анъаналаринигина эмас, жўғрофиясини ҳам бирлаштирган, унинг шеърлари, достон, балладаларидан беш қитъанинг деярли йирик ва тарихий шаҳарларининг барчасини топиш мумкин. Нега шундай? Жавоб, афтидан, Неруданинг бош ижодий кредосидан келиб чиқади. У миллати, ирқи, тили, дини қайси давлатга фуқаролигидан қатъи назар, «мен инсонман» деган ғояни илгари сурди ва инсон ҳурлиги, фикр, сўз, туйғу, қарашлар ҳурлиги унинг бош мақсади бўлди. Davomini o'qish