O’roz Haydar. Bug’doyzor oralagan so’qmoqlar & Ne’mat Arslon. Oydin so’qmoqlar

Ashampoo_Snap_2017.05.22_18h36m24s_001_.png  Бугун ўзбекнинг забардаст ижодкорларидан бири Ўроз Ҳайдар, укажўрам 65 ёшини қаршилади. «Хуршид Даврон кутубхонаси» даврадошлари номидан Ўрозбекни чин юракдан қутлаймиз!

Ўроз дўстим! Илоҳим, Худо берган ёшларга кириб, фарзанду набиралар, шогирдлар ва мухлислар даврасида умрзоқ бўлинг!

Davomini o'qish

Ne’mat Arslon. Ikki hikoya: Amalgama & Almamater daraxtining mevasi

0_165d99_e3d14cfd_orig.png  “Амальгама!..” Хаёллар оламининг узоқ гўшасида қолиб кетган, мазмуни ҳам, моҳияти ҳам нотаниш бу сўз кўксимга афсонавий эликсирдай қуйилиб, вужудимни ҳиссиётларга тўлдириб, ёқимли аллалаб турган илоҳий неъмат.. Davomini o'qish

Ne’mat Arslon. Oy jodusi. Novella

Ashampoo_Snap_2017.11.20_20h01m40s_004_.png   Дераза рафида ойнинг нимранг шуъласи. Нимранг: на мовий, на сариқ, ва на оқ. Шундай ҳолатни нимранг деса тўғри бўлармикин? Бу оқшом унинг ёруғида жуда кўп ранглар бордай. Тўлишган ой нурига хос рангни тополмади Ойнисо. “Сутдай ойдин”, – шивирлади унинг лаблари. Davomini o'qish

Ne’mat Arslon. Ibtido & Zuhriddin Isomiddinov. Suv nafaqat tiriklik manbai, balki hayotning eng ulug‘ mo‘jizasidir

Ashampoo_Snap_2018.03.09_14h37m57s_002_.png22 март — Халқаро сув куни

  “Зулоли завқу шавқин ташнаи дийдор ўландан сўр”. Шундай. Фузулий айтганидек, токи ташна бўлмагунимизча сувнинг қадрига етмаймиз, уни эсламаймиз ҳам. Ташналик! Бундан ортиқ азоб йўқ. Бир ютум ҳаво инсон учун қанчалик зарур бўлса, сув ҳам шунчалик зарур… Davomini o'qish

Ne’mat Arslon. Ashirit

Ashampoo_Snap_2017.12.21_16h24m51s_002_.png    Бу мўъжизавий бир тош. Ўзи зумраддай яшил ёки кўк. Ичи кўринади. Ҳамма гап ана шунда. Уни Бухоро деган аллақандай мамлакатдан бир киши олиб келган. Жуда бой савдогар одам. Шаҳарнинг бадавлат хонимлари шу тошдан ясалган тақинчоқларни савдолашиб ҳам ўтирмай сотиб олишяпти. Тошнинг ичига қараган киши нималарни кўришини айтиб ўтирмайман… Davomini o'qish

Ne’mat Arslon. Qulfbuzar. Novella

021      Инсон психикасини ўрганиш ва ўргатишда бу қавмга тенг келадигани йўқ. Масалан, ўғри-қулф­бузар қандай шахс? У бирорбир бойваччанинг уйига ўғирликка тушиш учун не чоғли тайёргарлик кўради? Бу пайтда унинг руҳий ҳолатидан нималар кечади? Davomini o'qish

Ne’mat Arslon. Vaqt falsafasi

045Таниқли адиб Неъмат Арслонни яқинлашаётган  75 ёши билан  чин дилдан қутлаймиз!

   Вақтни тўхтатиш мумкинлигини англаган куним ҳаётимнинг узилиш ва қайта уланиш нуқтаси бўлди. Бу нуқталар улуғвор кашфиёт олдида турган одам учун зиғир донасича ҳам аҳамиятга эга эмас. Вақт тўхтаса, Иффат қаримайди. Унинг юзларига ажин тушмайди ва у ҳеч қачон Тўхта момога ўхшаб букчайиб қолмайди. Davomini o'qish

Xulio Kortasar. Aksolotl

07
Аксолотллар тўғрисида обдон ўйлаган вақтларим кўп бўлган. Ботаника боғидаги аквариумга борар ва уларнинг сезилар-сезилмас ҳаракатларидан, қотиб туришидан кўз узмай, соатлаб тикилиб турардим. Энди ўзим ҳам аксолотлман. Davomini o'qish

Ne’mat Arslon. Sanggisopoltosh

Ashampoo_Snap_2017.12.21_00h16m24s_002_.png   Роз айтиш учун суҳбатдош топиш мумкин, аммо дардкаш топиш қийин. Бугун имкон туғилганда бор дардимни “Ёшлик”ка тўкиб солмоқчиман, “Санггисополтош” шунга ишора. Онам раҳматли сўзлаб берган эртаклар орасида “Санггисополтош” ҳам бор эди… Davomini o'qish

Ne’mat Arslon. «Valfajr»ni o’qiyotgan qush

08
    Осмондан учиб ўтаётган турналар қалбларимизни ҳаяжонга солади. Улар токи зиғирдек кичик нуқтага айланиб кўк қаърига сингиб кетгунча ортидан қараб қоламиз. Турналар гоҳ арғамчи, гоҳ супра шаклини ясаб учадилар. Биз бундан рамзий маъно излаймиз. Улар гоҳ баландлаб ҳаволаниб учадилар, гоҳида пастлайдилар. Davomini o'qish

Ne’mat Arslon. Bir yigitning xayoli yoxud kuyning tug’ilishi

08

Алиқамбар бобоси Юсуф Фарёдийга ўхшаб бошини оҳиста ликиллатганча қаршисидаги дарахтга қараб ўтирар ва энг қадимий, энг ғамгин, энг маҳзун қўшиқларни хиргойи қиларди. Гоҳида бундан шу даражада таъсирланардики, кўзларидан шашқатор ёш оқаётганини сезмасди. Ёш, навқирон, куч-қувватга тўлган йигитга хос ва мос эмасди, албатта, бундай қилиқ. Аммо начора, табиат уни шундай қилиб яратганди. Дарахтлардаги минг-минг япроқларнинг бири иккинчисига ўхшамаганидек, Алиқамбар ҳам бошқаларга ўхшамасди. Davomini o'qish

Moris Leblan. Qizil ipak sharf

093

Перголез кўчаси бўйлаб ўзидан олдинроқда кетаётган кишининг қуюшқондан ташқари хатти-ҳаракатлари инспектор Ганимарнинг эътиборини тортди. Бу йўловчининг эгнидаги кийимлари жуда ночор, декабрь ойи бошланганига қарамасдан похол шляпани бошига бостириб кийиб олган. Ўттиз ёки қирқ метр юргач тўхтар, шимини тўғрилар, ботинкасининг ипини боғлар ё бўлмаса эгилиб ердан ниманидир оларди. Ва ҳар сафар бир бўлак апельсин пўчоғини яширинча йўлак четига қўярди. Davomini o'qish