Сергей Довлатовнинг таржимаи ҳолига қизиққан китобхон унинг асарларини ўқиб кўрса кифоя. Китобийликдан, анъанавий қонун- қоидалардан бирмунча йироқ, ҳаёт ҳақиқатини бўямай-бежамай акс эттирган бу асарларни муаллиф умрининг бадиий солномаси дейиш мумкин. Буни журналхонларга тақдим этилаётган ёзувчининг энг машҳур асари — ҳикоялардан иборат «Чемодан» қиссасидан ҳам билса бўлади. Davomini o'qish
Teglar: Ortiqboy Abdullayev
Rauf Parfi. Sukunat & Rauf Parfi bilan uchrashuv va suhbat. (Jizzax. 2004, mart) & Ortiqboy Abdullayev. Yaxshi niyat qiling, shoirlar!
Рауф Парфи катта шоир – Ўзбекистон халқ шоири унвонига ҳар жиҳатдан муносиб ижодкор эди. Унинг самимий, дардчил лирикаси – гоҳ дилбар, гоҳ мунгли, маъюс оҳангларда яратилган шеърий мисралари ўқувчида хилма-хил кайфият, ҳолатлар уйғотар, хаёлга, фикрга толдирар эди. Унинг ижодида шунчаки ёзилган шеърлар, байрамона, тантанавор руҳда битилган қасидалар, бежама тизмалар деярли йўқ. У юки енгил шеърлар, ялтироқ тизмалардан бир умр қочди, ўзи қийналиб, хўрликларга чидаб яшаса-да, шеърига, оташин мисраларига гард юқтирмади…. Davomini o'qish
Boris Pilnyak. So’nmagan oy qissasi.
Операция соат саккиздан ўттиз дақиқа ўтганда бошланган бўлса, Гавриловни ғилдиракли столда жарроҳлик хонасидан олиб чиқишганда соат ўн бирдан ўн бир дақиқа ўтган эди. Йўлакда қоровул профессор Лозовскийни йўқлаб биринчи рақамли уйдан икки марта қўнғироқ қилишганини маълум қилди ва кўп ўтмай яна қайтиб келиб, уни телефонда кутишаётганини айтди. Лазовский телефон олдига борди, у биринчи рақамли уй билан гаплашаман деб ўйлаган эди. Телефонда эса: “Азизим, мен сени орзиқиб кутаяпман”, — деган товуш эшитилди. Бир дақиқа ичида Лазовскийнинг тишлари ғижирлаб кетди, чамаси, қаттиқ сўкиб юборишга чоғланди, аммо ҳеч нарса демасдан трубкани отиб юборди. Davomini o'qish
Ortiqboy Abdullayev. So‘g‘dlar «tost» aytishganmi? yoki bir «adabiy tadbirkorlik» haqida (2009)
Истаймизми-йўқми, бозор адабиёти ҳам пайдо бўлди. Саёз, енгил-елпи асарлар қайта-қайта нашр этилиб турибди. Адабий танқидчилик эса уларга вақтида баҳо бермай сукут сақламоқда. Лекин бугун анча-мунча урф бўлаётган бозор адабиёти билан ишбилармонлик, тадбиркорлик орасида катта фарқ бор. Бу хусусда жиддий ўйлаб юрганимда бирдан омадим чопиб қолди. Навоий кўчасидаги расталардан бирида ҳажми 25 босма табоқдан ортиқ катта китобга кўзим тушиб қолди… Davomini o'qish
Kibriyo Qahhorova: “Men dardimni kimga aytaman?” & Chorak asr hamnafas. Abdulla Qahhor haqida xotiralar kitobi
Кибриё Қаҳҳорова 1914 йил 14 апрелда Самарқандда ўз даврининг маърифатли кишиларидан бўлган Лутфулло Махсум Файзуллоев оиласида дунёга келган. Болалик чоғларида отаси ёрдамида қобилияти ўткир Кибриёхоним араб ва форс тилларини мукаммал ўрганиб олди, эски қўлёзмаларни ўқишгина эмас, шарҳлаш санъатини ҳам пухта эгаллади (Хуршид Давроннинг «Кибриё опани эслаб» мақоласидан. Унинг тўлиқ матнини мана бу саҳифада ўқишингиз мумкин). Davomini o'qish
Lev Tolstoy. Mening asosiy qahramonlarim — haqiqat (6) & Maxfiy kundalikdan
Энг асосийси, сизлардан яқин ва узоқ қариндошлардан сўрайманки, мени мақташга зўр берманглар (мен шундай қилишларингизни биламан, ҳаётим давомида бу жуда нўноқ тарзда амалга оширилди, агар асарларимни тарғиб қилмоқчи бўлсангиз улар орасида худонинг хоҳиши билан адо этилган ва мен ҳаётим давомида амал қилиб келган ўринларга урғу беринглар. Худонинг иродасини тарғиб этаётганимни қалбдан ҳис қилган дақиқаларим кўп бўлган. Баъзан манфурлик қилиб, ўз хоҳиш истакларимга қул бўлган кезларимда ўзимдаги жаҳолат туфайли ана шу ҳаёт нури хиралашди, аммо бу ҳақиқат нури вужудимни доим ёритиб турди, бу умримдаги энг бахтиёр дамларимдир… Davomini o'qish
Lev Tolstoy. Mening asosiy qahramonlarim — haqiqat (5).
… Шу кунларда Шекспир ҳақидаги қарашларимни текшириб кўриш ва унга салбий баҳо бериб, адолатсизлик қилаётган бўлсам, бунга бутунлай барҳам бериш мақсадида “Қирол Лир” ва “Ҳамлет”ни қайта кўрдим… Davomini o'qish
Lev Tolstoy. Mening asosiy qahramonlarim — haqiqat (4).
Айблашни, дил-дилдан таъна қилишни хоҳламайман, қаттиқ ачинаман ва қўрқаман. Дабдабабозлик қилаётганлар ва қашшоқлик мусибатини тортаётганлар ўртасидаги зиддияг кучайгандан кучайиб бормокда, бу аҳвол шундай давом этиши мумкин эмас… Davomini o'qish
Lev Tolstoy. Mening asosiy qahramonlarim — haqiqat (3).
Масаланинг пулга боғлиқ жиҳати арзимаслигидан ташқари, зарарли ҳамдир. Пул ишлайман деб асар ёзишдан худо асрасин. Масала шундаки, сўзни исроф қилмасдан уни одамларнинг манфаати йўлида сарфлаш керак… Davomini o'qish
Lev Tolstoy. Mening asosiy qahramonlarim — haqiqat (2).
Бадиий асар — муҳаббат меваси. Аммо фаолиятсиз муҳаббат — жонсиз жисмдир. Ишга муҳаббат билан киришинг, шунда сиз яхши кўрган нарсани биз ҳам севиб коламиз… Davomini o'qish
Lev Tolstoy. Mening asosiy qahramonlarim — haqiqat (1).
…Агар мен подшо бўлганимда, ўзи ишлатган сўзнинг маъносини тушунтириб беролмайдиган ёзувчини ёзиш ҳуқуқидан маҳрум қилар ва юз дарра билан калтаклаш ҳақида буйруқ чиқарган бўлардим….. Davomini o'qish
Ortiqboy Abdullayev. Tolstoy va u sevgan adiblar
Даҳо с анъаткор Лев Толстой Европа адабиётини, айниқса француз адабиётини юксак даражада ўрганган ва ўзлаштирган эди. XVIII- XIX асрларда бу адабиёт ўзининг юқори бо сқичига кўт арилгани, жаҳондаги миллионлаб китобхонлар дилини забт этгани маълум. Davomini o'qish