Ozod Mo’min Xo’ja. Naqshbandiya tariqatining buyuk namoyandasi — Xoja Muhammad Porsoning ruhi chirqiramayaptimi?

008    Тарихимизда буюк деб тан олинган авлиёларнинг барчаси ҳаёт тараққиёти учун улкан ишлар қилганлар. Биз бежиз уларнинг мақбараларини зиёрат қилмаймиз, бежиз уларни ҳурмат билан тилга олмаймиз, бежиз уларнинг ёзиб қолдирган асарларини ўқиб, таҳлил қилмаймиз. Davomini o'qish

Ozod Mo’min Xo’ja. Yurak-bag’ri butun

033   Тинмай шиддатли ёмғир ёғарди. Аммо, мен бунга писанд қилмай олға қадам ташлайверардим. Манзилга етиб олсам бўлди – мени иссиқ уй, чой ва хотиржамлик кутмоқда. Энг асосийси, у ерда юрагимга, унинг яраларга малҳам бўла оладиган бир кимса бор. У – менинг бахтим! У – менинг парчаланган юрак-бағримни бутун қилган ва яна бутун қилади. Davomini o'qish

Ozod Mo’min Xo’ja. Yer,havo,suv,olov va…

099     Бу дунёда тўрт асосий унсур бор: ер, ҳаво, сув ва олов. Қадим-қадимдан шундай ҳисобланиб келади. Ўтган замонлардаги файласуфлару ҳозирги давр тадқиқотчилари шу аксиомани ҳеч бир гап-сўзсиз қабул қилишган. Замонамиздаги айримлар, аниқроғи ўзларини ХХI аср мунажжимлари деб атовчилар, хаттоки, инсоннинг қайси ойда туғилганига қараб, сен – ерсан, сен – ҳавосан, сен – сувсан, сен – оловсан дейишади ва шунга қараб, башоратлар тўқишади. Davomini o'qish

Ozod Mo’min Xo’ja. Robot — android. Fantastik hikoya

004

Андроид — одамсифат ақлли робот. Мутахассис бўлмаган кимса унинг ташқи қиёфасидан, юриш-туришидан, гап-сўзларидан “homo sapiens”дан, яъни онгли инсондан фарқ қила олмайди. Бироқ бирон-бир еридан терисини кўчириб вужудига назар ташласангиз, юрак, мушак, томир, жигар ёки мияни эмас, балки турли симлар, митти схемалар, чиплар, механизмлар ва мурватларни кўрасиз. У жуда ақлли, юксак онг эгасидир. Davomini o'qish

Ozod Mo’min Xo’ja. Otaning duosi — o’q

033

Қадимда, аниқроғи ХIII асрда Тошкентда Эт емас эшон деб аталган нафаси ўткир авлиё яшаб ўтган. У халқ орасида катта ҳурматга ва эътиборга лойиқ инсон бўлган. Мен шу одам билан боғлиқ бир воқеани диққатингизга ҳавола қилмоқдаман. Davomini o'qish

Ozod Mo’min Xo’ja. Ikki fantastik hikoya

022
Ҳар бир инсон ўзини ўраб турган муҳитдаги яшаш қоидалари асосида ҳаёт кечиради. Бу – аксиомадир, яъни исбот талаб қилинмайдиган қонундир. Олайлик, биз, агар, ўзга мамлакатга сафар қилсак, у ерда қанчадир кунларни ўтказишимиз лозим бўлса, албатта ўша юртдаги шароитга мослашишга мажбурмиз. Акс ҳолда, ўзимизни ўзимиз турли кутилмаган қийин ҳолатларга тушириб қўйишимиз тайин. Davomini o'qish

Ozod Mo’min Xo’ja. Yangi «Indamadi» qo’shig’iga indamaslik mumkin emas

099

     Яқинда радиодан янграётган бир қўшиқнинг бошланиш аккордлари эътиборимни тортди. Сабаби, у композитор Имомжон Икромов томонидан басталанган, менинг дадамлар Пўлат Мўминнинг сўзлари билан эллик йилдан бери Неъматжон Қулабдуллаев томонидан бетиним жаранглаб келаётган маълум-у машҳур “Индамади” қўшиғи оҳангларининг янги аранжировкаси эди. Биринчи байт дадамларнинг сўзлари билан бошланди. Кейинига мени таажжуб ҳисси қамради. Чунки, қўшиқда умуман бошқача сўзлар қатори кетди. Davomini o'qish

Ozod Mo’min. Buyuk Amir Temurning yoquti.

Ashampoo_Snap_2017.10.09_16h38m24s_003_.png12 ноябр — таниқли адиб Озод Мўмин таваллуд топган кун

Орадан олтмиш йилдан кўпроқ вақт ўтди. 1912 йили улкан ёқутдаги ёзувлар инглиз жавоҳиршуноси Жеймс Ҳерберт Смитнинг диққатини ўзига тортди. Ундаги энг йирик битикларни арабча алифбени билувчиларга ўқитиб кўрди. Таржима қилдирди. Унда: «Бу, Исфаҳонга 1153 йил Ҳиндистондан олиб келинган ёқут, шоҳлар шоҳи Султон Соҳибқироннинг йигирма беш минг асл жавоҳиротларидан биридир», деб ёзилганди. Davomini o'qish

Ozod Mo’min Xo’ja. Hazrat Sayid Amir Kulol. Xo’ja Muhammad Parron.

kitob

Биринчи асар XIII-XIV асрларда яшаган   буюк шахс, машҳур тариқат арбоби  Ҳазрат Сайид Амир Кулол ҳаёти ва фаолиятидан ҳикоя қилади ва бу муборак зот  таҳсил олган устозлари, таълим берган шогирдлари – Ориф Деггароний, Шамсиддин Кулол, Баҳоуддин Нақшбанд ҳамда Соҳибқирон Амир Темур билан боғлиқ воқеалар тасвирланади. Иккинчи асар  XII-XIII аср бошида яшаган бухоролик таниқли авлиё   Хўжа Муҳаммад Парронга  бағишланган. Бу асар  ҳам тарихий воқеаномалар тарзида ёзилган бўлиб, унда Хўжа Муҳаммад Парроннинг туғилганидан то вафотига қадар ҳаёт йўли, фаолияти, эл-юрт тинчлиги, осойишталиги учун қилган хизматлари бадиий бўёқларда акс эттирилган.Ҳар икки китоб  кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган. Davomini o'qish