Испанча шеъриятнинг ёрқин сиймоси, томирида араб қони оққан Файяд Хамис ҳам шоир, ҳам мусаввир сифатида самарали ижод йўлини босиб ўтди. Унинг шеърлари ва тасвирий асарлари нафақат Куба, шунингдек, ХХ аср жаҳон маданияти хазинасидан муносиб ўрин эгаллади. Саҳифада шоир чизган суратлардан фойдаландик . Davomini o'qish
Teglar: Sulaymon Rahmon
Sulaymon Rahmon. «Saylanma»dan she’rlar
12 январ – Шоир ва таржимон Сулаймон Раҳмон таваллудининг 70 йиллиги
Забардаст шоир Сулаймон Раҳмонни муборак 70 ёши билан «Хуршид Даврон кутубхонаси» веб-саҳифаси муштарийлари, шеърият ихлосмандлари номидан чин юракдан табриклаймиз, саломатлик ва қаламига қувват тилаймиз. Davomini o'qish
Sulaymon Rahmon. She’rlar. Eski daftarlardan.
Сулаймон Раҳмон ўзбек шеъриятида ўз изини қолдира олган, бугун ҳам баракали ижод қилаётган салоҳияти баланд шоир.Унинг нашр этилган тўпламлари шеърият ихлосмандларининг севимли китобларига айланган бўлса, жаҳон адабиётининг сара намуналаридан қилган таржималари ўзбек таржима мактаби хазинасидан муносиб ўрин эгаллади. Бугун биз сизга чоп этилган китобларидан шоирнинг ўзи саралаб берган шеърларини тақдим этмоқдамиз. Davomini o'qish
Jaloliddin Rumiy. Ma’naviy masnaviy. Birinchi daftar (01). Xutba. Naynoma
Бу – «Маснавий» китоби; Аллоҳ таолога етишиш ва Унга яқийнлик сирларини очишда унинг усули дин усулларининг усулидир; у Аллоҳннг буюк фиқҳидир, у Аллоҳнинг ёрқин шариатидир ва Аллоҳнинг очиқ-ошкор ҳужжатидир; Унинг «нури худди бир токча устидаги чироқ» нури мисолидирким, субҳ нуридан ҳам мунавварроқдир; У жонларнинг дарахтзорлари ва булоқлари сероб жаннатидир, улар орасида бир булоқ борки, уни Тарийқат ўғлонлари Салсабил дейдилар, мақом эгалари ва каромат соҳиблари учун у «яхшироқ мартаба», «энг яхши маскан ва энг гўзал истироҳатгоҳ бўлур» Davomini o'qish
Sulaymon Rahmon. Rumiy va uning durdona asari «Ma’naviy Masnaviy «ning o’zbekcha tarjimasiga oid

Таниқли шоир Сулаймон Раҳмон жаҳон адабиётининг буюк сиймоси Мавлоно Жалолиддин Румийнинг «Маънавий маснавий» асарининг биринчи дафтарини таржима қилди. Унгача бу асарни Жамол Камол, Асқар Маҳкам ва Одил Икром таржимасида ўқиган эдик. Анча вақт аввал, Асқар Маҳкамга бағишланган мақоламда ёзганимдек, «Маснавий»нинг ҳар бир таржимаси ундаги ютуқ ва камчиликлари билан навбатдаги таржима учун қўйилган бир қадам бўлиб хизмат қилади. Диққатингизга ҳавола этилаётган мақолада Сулаймон Раҳмон нима учун бу машаққатли ишга киришгани сабабларини олдинги таржималарни таҳлил этган ҳолда очишга ҳаракат қилади. Яқин кунларда янги таржимадан парчалар тақдим этамиз. Қолаверса, Сулаймон Раҳмоннинг мақоласида билдирилган фикр-мулоҳаларни бўйича тасаввуфшунос олимларни ва ўқувчиларни баҳсу мунозарага даъват этамиз.
Davomini o'qish
Mixail Lermontov. Dengiz to’lqini. She’rlar.

15 октябрь — улуғ рус шоири Михаил Лермонтов таваллуд топганига 200 йил тўлди
Таржима жараёнида шу нарсага яна бир бор амин бўлдимки, Лермонтовда шоирликнинг асл моҳияти мужассам. Ҳар бир шоир учун муштарак мезон бўлгулик руҳий қиёфа, маҳорат ва санъат, шоирнинг бурчи, вазифаси ва мақсади мужассам. Лермонтов шеърияти ҳақиқий ҳақпарварлик, ҳақиқий ватанпарварлик, ҳақиқий қаҳрамонлик туйғулари акс этган шеъриятдир. Бу шеърият олижаноб севги, инсоний эзгу ниятлар, гўзал фазилатлар, кучли ҳиссиёт, ўткир ақл, қизғин эҳтирос, тафаккур туғёни, қалб самимияти, башарий фалсафа ва озод шоирона руҳ билан нурланиб туради. Бу шеърият зулм, зўравонлик, адолатсизлик, разолатдан, ёвузликдан, кибру ҳаво, ғийбат, туҳмат, риё каби барча иллатлардан нафратланади. Davomini o'qish
Sulaymon Rahmon. Cho’lponchi Cho’lpon yoxud pardalangan haqiqat.
Ай, нимасини айтай, жуда хоксор, жуда одми, жуда камсуқум эди-да ўзиям…Юз-кўзи кулиб турса-да, ич-ичида бир ўкинч, бир ҳасрат яшайди, сезаман. Лекин у юрагидаги ўксукликни ҳар хил майнавозчиликлар билан хаспўшлашга уринади. Артист-да, тўғри маънодаям артист. Театр ва рассомлик олийгоҳида ўқиган, кейин билдим, Машраб Бобоев билан сабоқдош. У билан жуда эски оғайни эдик («Оғайни» – Чўлпон Эргашнинг гапи). Янглишмасам, 1966 йили танишганмиз. Davomini o'qish
Sulaymon Rahmon. «Yangi asr daftari»dan she’rlar.

12 январ — Атоқли шоир Сулаймон Раҳмон таваллуд топган кун.
Сулаймон Раҳмон ўзбек шеъриятида ўз овозига эга, ўз рангу оҳангини топган шоирлардан. Унинг шеърлари ва таржималари маданиятимизнинг ажралмас қисмига айланган. Шоир узоқ йиллар «Гулистон» журналида фаолият юритган йиллари моҳир муҳаррир, ёш ижодкорларни қўллаб-қувватлаган инсон сифатида намоён бўлди. Гарчи у узоқ йиллар хилватга чекиниб, адабий ҳаётдан узоқлашгандай кўринса-да, ижодий фаолиятини тўхтатгани йўқ, янги шеърларидан адабий ва ижтимоий жараённи кузатиб бораётгани яққол сезилади. Айниқса, бизнинг кутубхонамиз саҳифаларида эълон қилинган ( ва эълон қилинажак) Рауф Парфи,Тилак Жўра,Чўлпон Эргаш ҳақида ёзган хотиралари Сулаймон Раҳмон қаламининг қуввати ҳали янги-янги асарлар яратишга қодир эканини кўрсатди. Бу хотиралар ўтган аср ўзбек адабий ҳаётининг шиддатли ва машаққатли лаҳзалари ҳақида нодир маълумотларни қайд этаётгани билан қимматлидир. Сизга тақдим этилаётган шеърлар ҳам илк маротиба эълон қилинмоқда. Davomini o'qish
Vasiliy Shukshin. Xo’roz uch qichqirguncha
“Хўроз уч қичқиргунча”ни эса қайта-қайта ўқигинг келаверади. Асар нуқул диалоглар асосига қурилган. Диалоглар орқали қаҳрамонлар характери шундай қойилмақом тасвирланганки, ҳатто ўша образга прототип бўлиб чиқадиган киши: “Ёпирим-эй, менга худди қуйиб қўйгандек ўхшар экан”, дея ҳайратланиши турган гап (Жовли Хушбоқовнинг «Ахлоқ — бу ҳақиқатдир» мақоласидан. Мақолани мана бу саҳифада ўқинг). Davomini o'qish
